Эрон билан музокара олиб бориш учун Трампнинг янги сафсаталари
АҚШ президентлик сайловлари арафасида тортишувларга сабаб бўлган АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ ташқи сиёсати, шу жумладан Эрон бўйича мувафаққиятга эришгани ҳақида иддао қилишга эҳтиёж сезмоқда. У ушбу сайловда ғалаба қозонган деб билиб, Эронга тегишли масалаларда ҳам президентлик сайловида ғалаба қозонганидан сўнг Эрон билан бир ой давомида янги келишувга келади деб иддао қилди.
Америка президенти бир сўҳбатида 2020 йилги президентлик сайлровларида ғалаба қозонса бир ой давомида Эрон билан "фавқулодда келишув"-га эришади деб иддао қилди. У бу ҳақда "агар сайловда ғалаба қозонсам, бир ой давомида Эрон билан фавқулодда келишувга эришаман",-деб айтди.

Дональд Трамп бошловчининг сизнинг назарингизда фавқулодда келишув қандай бўлади деган саволига жавобан ядровий қуролга эга бўлмаслик келишуви деб жавоб берди.
Трамп Оқ Уйга келганидан бери Баржом ядровий келишувини қаттиқ танқид қилган эди ва охири 2018 йил 8 май кунида ушбу халқаро келишувдан чиқиши билан максимал даражада босим ўтказиш механизми доирасида Эронга қарши бир томонлама кучли санкцияларни жорий этди. Ҳозиргача гоҳ-гоҳида янги санкцияларни эълон қилиб келмоқда.
Трамп Баржом ядровий келишувидан чиқиш ва "максимал даражада босим ўтказиш механизмини" қўллаш билан ўзича "яхши келишув"-га эришиш учун Эронни музокара столи атрофида ўтиришга мажбур этади деб ваъда берган эди.
Вашингтоннинг мақсади Американинг талабларига таслим бўлиш учун Эронни мажбурлашдан иборат. Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео 2018 йил май ойида юқорида зикр этилган фикрни баён этиш зимнида, Эроннинг ядровий дастурини тўлиқ тўхтатиш, ракета бўйича дастурларига чеклов қуйиш ва уни ҳам тўхтатиш ва Эроннинг минтақадаги хатти-ҳаракатларига якун беришни сўради. Ҳақиқатан ҳам Вашингтоннинг истак-хоҳиши Эронни таслим этишдан иборат.
Бироқ, Эрон халқининг ушбу санкцияларга қарши намунали қаршилик кўрсатиши Трамп маъмуриятини умидсизликка туширди ва Исломий Инқилоб Соқчилар корпусини террористик ташкилотлар рўйхатига киритиш, Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг Қудс кучлари қомондони генерал Қосим Сулаймонийни террор қилиш, юқори лавозимли амалдорларни байкот қилиш каби провакацион чораларни кўришга мажбур қилди. Шу билан бирга жоимий равишда турли хил баҳоналар билан Эрон банклари, компаниялари ва янги жисмоний ва юридик шахсларга қарши санкцияларни жорий этмоқда.
Трамп Эронга қарши санкцияларни шиддат билан кучайтиришига қўшимча гоҳ-гоҳида Эрон билан музокара қилиш истагини ҳам ўртага қуяди. Бироқ унинг музокара қилишдан мақсади Вашингтон ўз истак-хоҳишларини Теҳронга юклатадиган ва Эрон ҳам сўзсиз уни қабул қилишини ўзига қамраб олган бир мулоқотдир.
Табиийки, бу масалани Эрон ҳеч қачон қабул қилмайди ва Американинг максилмал даражадаги босимига қарши максимал даражада қаршилик кўрсатишини давом этади.

МАГАТЭ ташкилотининг собиқ бош директори Муҳаммад Ал-Бародеий Эронга қарши Американинг максимал даражадаги босим ўтказиш сиёсати ишга ярамайди,-деб таъкидлаган эди.
Ҳатто АҚШ-нинг катта сиёсатчилари ҳам Трамп маъмурияти расмийлари ҳусусан Майк пампеонинг максимал босим ўтказиўз механизми Эрон Ислом Жумҳурияти учун вазъиятни қийинлаштирганлиги ҳақидаги бир неча бор қилган иддаоларига қарамай, амалда Эрон устуворлик билан муқовимат кўрсатганини англадилар ва амалда Трамп давлати энди дунё миқёсида мксимал изоляцияга дуч келмоқда.
Вашингтондаги Ғарбий Осиё институтининг Эрон дастури бўйича директори Алекс Ватанхоҳнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Эронга нисбатан фаолиятларида яққаланиб қолган.
Шу билан бирга Эрон Ислом Жумҳурияти Трамп маъмуриятининг Эрон билан музокара олиб боришни юқоридан қараб қайта-қайта иддао қилишларига жавобан аниқ ва ҳал қилувчи позиция тутиб келмоқда.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф музокара қилиш учун Теҳрон томонидан қуйилган шарт-шароит ҳақида қилган ўз сўҳбатида, Америка ижро этиши зарур бўлган ядровий келишувга қайтиши лозим. Қайтиш учун Америка Эронга халқига етказган зарарни ва ядровий келишувни заифлантириш йўлида амалга оширган сайъ-ҳаракатларини қоаплаши керак,-деб таъкидлади.
Бунга қўшимча, Эрон бир неча маротабалар Баржом ядровий келишувидаги мажбуриятларига риоя қилишини ва инсон ҳуқуқлари, минтақа масалалари ҳамда ракета масалалари заминида Вашингтоннинг талабларига таслим бўлмаслигини эълон қилган.