Хитой “камикадзе” дронларни ёппасига отувчи қурилмаyb намойиш этди (видео)
октябр 15, 2020 14:11 Asia/Tashkent
Хитойда “камикадзе” дронларни учиришга мўлжалланган кўп стволли пуск қурилмаси намойиш қилинди. Қурилмани 48 та дрон билан “ўқлаш” мумкин.
Дронлар бир тўда бўлиб ҳаракатланиб, бир вақтнинг ўзида разведка олиб бориши ва аниқланган нишонларга ҳужум қилиши мумкин.
Бундай қурол устидаги ишлар хитойлик конструкторлар томонидан анчадан бери олиб борилади. Бундай тизимларни яратиш билан бошқа давлатлар ҳам шуғулланади.
Дронлар тўдасига қарши курашиш масалалари билан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа мутахассислари шуғулланади. Ёппасига ҳужум қилувчи бундай дронларга қарши тез отувчи замбараклар, ракеталар, радиоэлектрон кураш тизимлари ва лазер қурилмалар самарали ҳисобланади.
Ёрлиқ