Россия қурол-яроқлар санкцияси бекор қилинганидан кейин Эрон билан ҳарбий ҳамкорлик қилишни таъкидлади
(last modified 2020-10-17T10:53:56+00:00 )
октябр 17, 2020 15:53 Asia/Tashkent
  • Россия қурол-яроқлар санкцияси бекор қилинганидан кейин Эрон билан ҳарбий ҳамкорлик қилишни таъкидлади

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231-сонли резолюциясига биноан Эронга қарши қурол эмбаргоси 2020 йил 18 окятбрда тугайди. АҚШ эмбаргони узайтиришга уринишларига қарамай, Россия Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси ва 5+1 гуруҳининг аъзоларидан бири сифатида эмбарго тугагидан кейин Эрон билан ҳарбий ҳамкорлик қилишни таъкидламоқда.

Россия ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мария Захарова

Россия ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мария Захарова пайшанба куни, Эронга қарши жорий этилган қурол-яроқлар санкцияси тугуганидан кейин Москва Эрон билан ҳарбий ҳамкорликларни яқин кунларда давом эттиришини айтди. 

Унинг аниқлик киритишича, Эронга қарши жорий этилган қурол-яроқ эмбаргоси Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш билан ҳеч қандай алоқаси йўқ ва Теҳрон баъзи чекловларни ихтиёрий равишда қабул қилган. Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳаракат Баржом ядровий келишуви бўйича музокараларни тезроқ якунлаш учун қилинган. 

Москванинг Эрон томонидан беш йиллик қурол эмбаргосини ихтиёрий равишда қабул қилиш борасидаги позицияси Теҳроннинг Баржом ядровий келишувида бўлган хайрихоҳлигини акс эттиради.  

Шу билан бирга, Россиянинг Эронга қарши қурол-яроқ эмбаргосини бекор қилиш бўйича аниқ позицияси шунингдек икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик Москванинг сўнгги бир ярим йил ичида АҚШ-нинг ноқонуний ва мантиқсиз талабларига қарши принципиал позициясини таъкидламоқда. 

АҚШ-нинг давлат котиби Майк Помпео

Шу билан бирга Эронга қарши қурол-яроқ эмбаргосини давом эттириш истагини амалга ошириш учун Вашингтон 2019 йил ўрталаридан бошлаб кенг қамровли психологик урушни бошлади, унга кўра, АҚШ-нинг юқори мартабали амалдорлари, хусусан давлат котиби Майк Помпео баёнот бериш ва иддаолар қилиб, улар бир неча бор Эроннинг қурол-аслаҳа эмбаргосининг тугаши минтақада қуролланиш пойгасини вужудга келтиради. Эрон ва унинг иттифоқчиларининг минтақавий қудратини кучайтиради ва сионистик режимнинг хавфсизлигини хавф остига қуяди,-деб иддао қилишган.  

Кейинчалик, Трамп маъмурияти ўз сайъ-ҳаракатларини БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоларини Вашингтон талабларини бажаришга ишонтиришга қаратди ва Хавфсизлик Кенгашига Эронга қарши қурол-яроқ эмбаргосини давом эттиришга қаратилган резолюция лойиҳасини тақдим этди. Бироқ, Хавфсизлик Кенгашининг 15 аъзосидан 13 -та аъзоси бунга мухолифат қилди.  Бундай катта мувафаққиятсизликдан сўнг, Трамп маъмурияти Эронга қарши халқаро санкциялар 20 сентябрдан бошлаб қайтарилишини талаб қилиб, Эроннинг Баржом ядровий келишувини тубдан бузганлиги баҳонасида Америка ҳали ҳам Баржом ядровий келишувининг аъзоси деб иддао қилди. 

Бироқ на Хавфсизлик Кенгаши на унинг доимий ва доимий бўлмаган аъзоларининг аксарияти, жумладан АҚШ-нинг 13 аъзоси бўлган рақиблари ва шериклари, БМТ-нинг Эронга қарши санкциялари, шу жумладан қурол-яроқ эмбаргоси қайта тикланганлиги ҳақидаги Вашингтоннинг иддаосини қабул қилмади. Шу сабабли, Трамп маъмурияти бир томонлама равишда ушбу санкциялар 20 сентябрдан бошлаб яна амалга оширилганлигини эълон қилишга мажбур бўлди. 

Бироқ, АҚШ-нинг бу иддаоси халқаро мухолифатларга юзмаюз бўлди. Россиянинг Венада жойлашган халқаро ташкилотлардаги вакили Михаил Ульяновнинг сўзларига кўра, АҚШ-нинг Эронга қарши қурол санкцияларини узайтириш бўйича барча уринишлари мувафаққиятсиз тугади ва келажакда самарасиз бўлади. Бу мунозаралар АҚШ президенти Дональд Трампни кўплаб танқидларга олиб келди. 

Демократик партиядан президентликка номзод Жо Бойден

Демократик партиядан президентликка номзод Жо Бойден Дональд Трампнинг ташқи сиёсатини танқид қилиб, Дональд Трампнинг сиёсати АҚШ-ни ҳар қочонгидан ҳам кўпроқ яккаланиб қуйганини айтди. 

Энди Россия Эрон билан ҳарбий ҳамкорлик масаласида аниқ позицияни эгаллаганидан сўнг, Трамп маъмурияти ташқи сиёсатда яна бир зарбага учради ва бу Трамп учун Оқ Уйга қайтиш компанияси авжида бўлганида жуда ёмон янгиликдир. Шу билан бирга, Вашингтон Россия қурол-яроқ эмбаргоси тугагандан сўнг Эронга қурол-яроқ сотмоқчи эканлигини иддао қилмоқда. Ушбу иддао Теҳронни қурол-аслаҳа импортига қарам қилиб қуйиш мақсадида қилинган. Ҳолбуки Эрон сўнгги 40 йил ичида турли хил қурол санкцияларига дуч келганлиги сабабли ички ўзини ўзи таъминлашнинг ечимини кўриб чиқди ва ривожланиш соҳасида турли қуролларни ишлаб чиқариш учун улкан қадамлар қуйди.  

 

Ёрлиқ