Эрон -- минтақанинг тиббий ва даволаш маркази
(last modified Wed, 28 Oct 2020 16:06:07 GMT )
октябр 28, 2020 21:06 Asia/Tashkent
  • Эрон --  минтақанинг тиббий ва даволаш маркази

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари 1399 йилни “Ишлаб чиқаришни жадаллаштириш” йили деб номладилар. 

Ишлаб чиқаришни жадаллаштириш кенг маънога эга. Саноат товарлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари соҳасида амалга оширилажак мақсадлардан ташқари у илмий кўрсаткичларнинг ўсиши ҳамда илмий ва ихтисослаштирилган хизматлар ва маҳсулотлар билан таъминлаш нуқтаи назаридан стратегик ва узоқ муддатли мақсадларни ҳам ўз ичига олади.

Ушбу соҳадаги муҳим тармоқлардан бири бу тиббий туризм саноати ва бошқа давлатлардан бундай хизматларга мурожаат этувчиларга тиббий ва даволаш хизматларини кўрсатишдир.

Исломий Инқилоб ғалабасидан олдин Эрон  дори-дармон ва даволаниш учун чет элларга қарам бўлган. У 1978 йилгача  ҳатто Бангладеш, Ҳиндистон ва Покистон каби мамлакатлардан шифокорларни қабул қилувчи давлатлардан бири эди.

Инқилобгача бўлган Эрон нафақат ӯз давридаги замонавий тиббий  асбоб-ускуналардан узоқ бўлган, балки мамлакатнинг кўплаб ҳудудлари касалхоналар ва клиникалар каби оддий шароитларнинг етишмаслигидан азият чеккан. Кўпгина шаҳарларнинг аҳолиси касалхоналар ва шифокорларга мурожаат қилиш имкониятига эга эмас эди.

Инқилоб ғалабасидан кейинги 40 йил ичида энди Эрон дунёнинг ривожланган мамлакатлари қаторида ушбу соҳада тиббий таълим ва даволаш марказларидан бирига айланди.

Тиббиёт мактабларининг кенгайиши ва тиббиётнинг турли соҳаларида кадрлар сонининг миқдорий ва сифат жиҳатидан ўсиши натижасида вақт ўтиши билан эҳтиёжлар қондирилиб келинмоқда. Эрон ҳозирги кунда минтақада ва ундан ташқарида тиббиёт ходимлари ва  тиббий асбоб-ускуналарни экспорт қилиш марказига айланган.

Эрон минтақадаги кўплаб мамлакатлар орасида тиббиёт ва тиббиётнинг кўплаб соҳалари, шу жумладан саратон касаллигини даволашда устундир. Мамлакат тиббиётининг ушбу соҳадаги ютуқлари сўнгги йигирма йил ичида саратон касаллигидан ўлиш сонини анчайин камайтирди.

Мамлакатнинг бу соҳадаги тараққиёти,  минтақа ва қўшни давлатлар кўплаб беморларининг даволаниш учун, айниқса,  саратон касаллигидан даволаниш учун Эронни танлашларига сабаб бўлди.

Илғор ускуналардан фойдаланиш, мамлакатда кам харажатларга эга бўлган жуда юқори имкониятларнинг мавжудлиги Эроннинг тиббиёт соҳасидаги афзалликларидан биридир.

Эрон Тиббиёт фанлари университети янги протонлардан, айниқса, протон ва оғир зарралардан саратон касаллигини даволашда фойдаланишда етакчи муассаса эканлигидан фахрланади.

Ҳозирда эронлик мутахассислар саратон касаллигининг олдини олиш, диагностикаси ва даволаш каби  учта йўналиш  бўйича, шу жумладан кўз, томоқ, бош суяги, мия ва турли органлардаги саратонни даволаш бӯйича иш олиб бормоқдалар.

 Соғлиқни сақлаш соҳасида асос ҳужайралардан фойдаланиш  Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари таъкидлаган мавзулардан биридир.

Илдиз ҳужайраларни ӯрганиш Эронда фаннинг илғор тармоқларидан бири ҳисобланади.

Илдиз ҳужайраларининг аҳамияти шундаки, улар мукаммал инсонни шакллантириш қобилиятига эга. Илдиз ҳужайраларининг кашф этилиши, генлар ёки ДНКнинг кашф этилиши каби, дунёда катта ўзгаришларни вужудга келтирди. Шунинг учун Эронда илдиз ҳужайраларига эътибор қаратиш биринчи ўринга қўйилган.

Дунёда илдиз ҳужайраларининг кашф этилишига тахминан 45 йил бӯлди. Илдиз ҳужайралари биринчи бўлиб 1970 йилда қон саратони ҳужайраларидан ва 1998 йилда инсон эмбриони ҳужайраларидан ажратилди.

Эронда илдиз ҳужайралари ҳақидаги фаннинг ривожланиши инқилобдан кейинги йилларда бошланди. Ӯқитувчиларни тайёрлаш университети, Роян илмий тадқиқот институти, Шаҳид Биҳиштий номидаги  университет ва Теҳрон университети бундан йигирма йил олдин илдиз ҳужайралари соҳасида ўрганиш ва тадқиқот ишларини бошлаган марказлар ҳисобланади. Ушбу жараён Эронни бошқа мамлакатлар билан бир вақтда босқичма-босқич ривожланишга олиб келди.

Айни пайтда, глобал статистик маълумотларга кўра, Эрон дунёда илдиз ҳужайралари бӯйича илмий ишлаб чиқариш соҳасида 15-ўринни эгаллаб турибди.

Ушбу ўзгаришлар шуни кўрсатадики, Эрон яқин 5-10 йил давомида илдиз ҳужайралари ҳақидаги илм-фан ишлаб чиқаришда жаҳон мамлакатларининг ӯнлигидан ӯрин олиши мумкин.

 Шаҳид Биҳиштий номидаги Тиббиёт фанлари университети янги технологиялар факултетининг декани доктор Некнажод , 5 йилдан сӯнг Эроннинг дунёда илм-фан бўйича юқори ўринни эгаллаши ва илдиз ҳужайралари соҳасида илм-фан ишлаб чиқариш бўйича минтақанинг энг йирик қудратига айланиши кераклигини таъкидлайди: "Эрон ҳозирги вақтда илдиз ҳужайралари бўйича минтақада биринчи ўринда туради ва дунё биринчилигини ҳам қӯлга киритишига умид қиламиз.

Ҳозирги вақтда Эронда Паркинсон, Алцгеймер, диабет, жигар ва буйрак етишмовчилиги каби асаб касалликларини даволаш бўйича асосий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шунингдек, биз бутун мамлакат бўйлаб юрак касалликлари, тери, остеопороз ва саратон касалликларини клиник синовларидан ўтказмоқдамиз.

Эрон шунингдек,  саратонни илдиз ҳужайралар воситасида даволашни ўрганиш бўйича етакчи ҳисобланади. Илдиз ҳужайралари терапияси соҳаси янги мавзу, шунинг учун Эрон илдиз ҳужайралари орқали даволашнинг янги-янги усулларини кашф этувчи илғор мамлакатга айланиши мумкин”.

Доктор Некнажоднинг сўзларига кўра, бошқа мамлакатлардан илдиз ҳужайралари воситасида даволаниш учун Эронга  келадиганлар бор ва биз тиббиёт туризми орқали ушбу  фаннинг ривожланиши ва мамлакатда бойлик яратиш учун йўл очишимиз керак.

Унинг таъкидлашича, дунёнинг кўплаб мамлакатларида 2020 йилда ва айрим мамлакатларда 2025 йилгача касалликларни илдиз ҳужайралари билан даволаш кӯзда тутилган. Эроннинг худди шу давр ичида илдиз ҳужайралари терапиясига ӯтишига у ишонади.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари томонидан белгиланган  "Умумий соғлиқни сақлаш сиёсати"га биноан минтақада биринчи ўринни эгаллаш учун соғлиқни сақлаш кўрсаткичларини ошириш; тиббиёт соҳасидаги тадқиқотларни инновацион тизим ёндашуви билан  режалаштириш, илм-фан, технология ва тиббий хизматларни кўрсатиш соҳасида Эронни Жануби-Ғарбий Осиё ва Ислом дунёсидаги тиббиёт марказига айлантириш мамлакатда тиббий дастурларни ишлаб чиқишдаги стратегик мақсадлардан биридир. Ушбу мақсадлар контекстида ишлаб чиқаришни жадаллаштириш йилидаги қадамлар Эроннинг ушбу мақсадларга эришишдаги муваффақиятини тезлаштиради.

АҚШнинг бир томонлама ва ноқонуний санкцияларига қарамай,  COVID-19 вирусига қарши дори-дармонларнинг маҳаллий ишлаб чиқарилиши ва клиник синовлари Эроннинг бу борадаги имкониятларини яна бир бор яққол кӯрсатди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Шарқий Ўрта Ер денгизи мамлакатлари соғлиқни сақлаш вазирларининг виртуал йиғилишида Соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазири доктор Саид Намакий Эрон ўз тажрибаларини минтақадаги барча мамлакатлар билан баҳам кӯришга  тайёрлигини эълон қилди.