Ўзбекистонда простата бези ракин даволовчи дори ишлаб чиқилди
(last modified Sat, 25 Mar 2023 09:16:23 GMT )
март 25, 2023 14:16 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда простата бези ракин даволовчи дори ишлаб чиқилди

Ўзбекистон фанлар академияси катта ёшдаги эркаклардаги простата бези ракини самарали даволовчи дори ишлаб чиқарилганини маълум қилди.

Ўзбекистонда катта ёшдаги эркаклардаги простата бези саратонини самарали даволовчи лютеций-177 PSMA-617 дори воситаси ишлаб чиқилди.

Қайд этилишича, дори касалликнинг 4-босқичдаги 97−99 фоизгача тузалишини таъминлайди. Унинг нархи 1,5 минг АҚШ доллар ҳисобланади.

Ўзбекистон фанлар академияси қўшимча қилишича, бу дори лютеций-177 радиоизотопи ва PSMA-617 Простата специфик менбранали антигендан ташкил топган. Яъни бу дори воситаси асосан катта ёшдаги эркаклардаги простата бези ракини даволашда самарали ҳисобланади. Шу билан бирга тўртинчи ва бешинчи дозаларида тананинг бошқа қисмларидаги метастазаларга ҳам терапевтик таъсир кўрсатиши кузатилган.