Вашингтондаги дўконлар эгалари юз бериши мумкин бўлган тартибсизликларга тайёрланишди (фотожамланма)
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i55661-Вашингтондаги_дўконлар_эгалари_юз_бериши_мумкин_бўлган_тартибсизликларга_тайёрланишди_(фотожамланма)
АҚШ-да бугун президентлик сайловида овоз бериш жараёни бўлиб ўтади. Сайловдаги кураш амалдаги республикачи президент Дональд Трамп ва демократлардан бўлган собиқ вице-президент Жо Байден ўртасида бўлиб ўтади.
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
ноябр 03, 2020 12:18 Asia/Tashkent
  • Вашингтондаги дўконлар эгалари юз бериши мумкин бўлган тартибсизликларга тайёрланишди (фотожамланма)

АҚШ-да бугун президентлик сайловида овоз бериш жараёни бўлиб ўтади. Сайловдаги кураш амалдаги республикачи президент Дональд Трамп ва демократлардан бўлган собиқ вице-президент Жо Байден ўртасида бўлиб ўтади.

Сўровларнинг сўнгги маълумотлари Байденнинг устунлигини кўрсатмоқда, бироқ 2020 йилда сайлов якунларини прогноз қилиш одатдагидан кўра мураккаброқ ҳисобланади. COVID-19 пандемияси сабабли кўплаб сайловчилар муддатидан олдин овоз берди. Вашингтондаги дўконлар эгалари эса ҳар эҳтимолга қарши овоз бериш куни юз бериши мумкин бўлган воқеаларнинг ҳар қандай ривожига, шу жумладан, тартибсизликларга тайёрланишга қарор қилди ҳамда дўконлари олдига тўсиқлар ўрнатди.