ноябр 05, 2020 16:20 Asia/Tashkent
  • 2020 йилги сайловлари бўйича ҳуқуқий иддаолар бошланди

Кутилганидек, АҚШ-даги 2020 йилги президентлик сайловлари суд жараёни билан якунланди.

АҚШ президенти Дональд Трамп ва республикачилардан номзоднинг бу йилги сайловолди ташвиқот штаби баъзи штатларда  овозларни санашга қарши бир нечта шикоят юборганини эълон қилди. 

Америка президентлигига номзодлар Жо Бойден ва Дональд Трамп 

Уларнинг таъкидлашича, айрим участкаларда, шу жумладан ҳал қилувчи Пенсильвания штатида сайловларни ўтказишга масъул штат расмийлари республикачи кузатувчиларга сайлов участкаларига боришга йўл қуймади деб иддао қилишди.

Дональд Трамп ҳам 3 ноябр кунида овоз бериш ўз охирига етганидан сўнгги 24 соатда ўзининг Твиттер саҳифасида қайта-қайта президентлик сайловларида кенг кўламда овозларни қалбикийлаштириш ҳақида сўз юритди. У шунингдек очиқ-ойдин бу масалани Федерал Олий судига беради деб айтди. 

Бу эътирозлар шундай бир вазъиятда шиддват олмоқдаким, демократларнинг номзоди Жо Бойден электролнинг 270 овозини касб этиш арафасида тўрибди. У бу босқичгача президентлик сайловларида минимал даражада 70 миллион халқ овозини олишга муяссар бўлди ва овозларни санаб чиқиш жараёни тўлиқ ҳисоб-чиқилганидан сўнг Оқ Уйга кириш учун керакли якуний райларни касб этиши мумкинлигини башорат этишмоқда. 

Бироқ, Оқ Уйнинг ҳозирги президенти ўз ворисига калитни осонликча топширмаса керак.Трамп сайловларда ғалаба қозонишини ёки сайлов қалбакилаштирилишини кўп марта айтган. 

Унинг юқори консерватив судяни Федерал Олий судга юбориш борасидаги тинимсиз ҳаракатлари тинимсиз ҳаракатлари ана шу зовиядан баҳоланади.

"Демократлардан номзод Жо Бойденнинг президент бўлиш эҳтимолидан хавотирга тушган республикачи сайловчилар бироз хотиржам ва консерватив Федерал Олий суд демократларнинг амбициялари ва баланд парвозларини чеклайди деб ишонишади,-деб ёзди NBC телеканалида Соҳил Капур. 

Бундан 20 йил олдин Федерал Олий суди жумҳурийчи бир номзоднинг кўмагига келди ва Фладелфия штатидаги сайловда овозларни санашни тўхтатиб Оқ Уйга кириш учун Жорж Буш ўғилга йўл учиб берди. Жумҳурийчилар америкалик сайловчилар аксариятининг истак-хоҳишига қарши Американинг суд органининг сайъ-ҳаракатидан фойдаланишга умидворлик қилишмоқда.

Дональд Трамп ва Жо Бойден 

Бироқ, Трампнинг сайлов штабининг адвокатлари Федерал Олий судига етиш учун дастлаб штат судида шикоят қилишлари лозим кейин эса уни Олий судга топширишлари мумкин. Ҳар ҳолда, овозларни санаш ва уни олиш жараёнида қалбакилаштириш ва фирибгарликни исботлашда, Трампнинг адвокатлар жамоаси далел ва ҳужжатларнинг тўғри экани мизони суд муҳокамасида содир этилган ҳукмга катта тасир етказади.  

Охирги ойлар давомида Федерал Олий суди консерватив судяларнинг сон жиҳатидан устунлигига қарамай сайлов ўтказилиши кунидан уч кун давомида Пенсилвания штатида почта орқали берилган овозларни қабул қилиш мавзўси бўйича айрим ишларда Трамп ва жумҳурийчиларнинг истак-хоҳишларига хилоф қарор қабул қилди. Шунинг учун Федерал Олий судининг 2020 йилги президентлик сайловлари жараёнига аралашиши Трампнинг фойдасига тугамаслиги мумкин. 

Ёрлиқ