Мудофаа  соҳасида ишлаб чиқаришни жадаллаштириш эҳтиёжи
(last modified Sat, 07 Nov 2020 15:46:12 GMT )
ноябр 07, 2020 20:46 Asia/Tashkent
  • Мудофаа  соҳасида ишлаб чиқаришни жадаллаштириш эҳтиёжи

Мамлакат ва қуролли кучлардаги мавжуд қувватлардан  фойдаланган ҳолда мудофаа саноатидаги  ишлаб чиқаришни жадаллаштириш  Исломий Жумҳуриятнинг узоқ муддатли мақсадларидан бири бӯлиб,  бу нарса Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари томонидан ҳижрий 1399 йилнинг  номланишида   мувофиқ стратегик мақсад сифатида мужассамлашган.

Мудофаа ва қуролли кучларни қўллаб-қувватлаш вазири Амир Хотамий шундай дейди: "Ҳарбий соҳадаги стратегик маҳсулот турларига, масалан ракета тизимлари, денгиз кучлари, қуруқлик, ҳаво, ўрмон, мудофаа тизимлари ва сунъий ақлга асосланган  қурол-яроқ ишлаб чиқариш каби масалаларга жиддий эътибор  ишлаб чиқаришни жадаллаштириш йилида мудофаа саноатининг  устувор йўналишларидан бири ҳисобланади".  

Мудофаа саноатида ишлаб чиқаришни жадаллаштириш, қуролли кучлар учун зарур бўлган нарсаларни етказиб беришда ҳаракатчанлик ва чаққонлик, пировардида қуролли кучларнинг жанговар қудратини кучайтириш мудофаа қудрати ва таҳдидлардан сақланиш учун зарурий ҳисобланади.

Ушбу зарурат бугунги кунда Эрон халқининг душманлари мамлакатга қарши ҳар қачонгидан ҳам очиқроқ  таҳдид қилиш ва  босим ўтказиш учун барча имкониятларидан фойдаланаётганлигидан келиб чиқади.

Эрон халқининг душманлари, хусусан Қўшма Штатлар, гарчи Эрон билан   ҳарбий майдонда юзма-юз  келмасликка ҳаракат қилсаларда, бироқ, фитналарни эътиборсиз қолдирмаслик ёки таҳдидларга бепарво қарамаслик керак. Шунга кўра, Эрон Қуролли Кучлари ассиметрик уруш усулларини кучайтириш ва самарали кучларнинг кенг тармоғига эга бўлиш орқали мудофаа қобилиятини   юқори даражага кўтардилар. Сўнгги тўрт  ўн йиллик давомидаги мустабид тузумларнинг душманликларини  инобатга олган ҳолда, Эрон Ислом Жумҳуриятининг қуролли кучлари ӯзларини ҳар қандай таҳдидга жавоб қайтаришга тайёрлашди. Шунга кўра, Мудофаа саноати Қуролли Кучларнинг мудофаа қобилиятини ошириш учун замонавий техника ишлаб чиқаришда ўзининг билимга асосланган имкониятларини ишга солди.

Американинг Атлантика институти нуқтаи назаридан Эроннинг Ғарбий Осиёдаги минтақавий кучи ва таъсири АҚШнинг ҳарбий қудратини муаммоларга юзлантирган.

"Қўшма Штатларнинг энг муҳим мақсади - Эронни заифлаштириш, бу амалга оширилса, АҚШ  минтақадаги стратегиясининг бир қисми бажарилган бўлади",-- деб ёзган француз ёзувчиси  Антуан Кополани  “Ле Пен журналидаги мақоласида.

Ушбу жараёнда Эроннинг ракета салоҳияти сезиларли даражада ўсди ва душманнинг ҳар қандай тажовузига қарши Эроннинг қаршилик кӯрсатиш  кучини мустаҳкамлади. “Кавсар” маҳаллий қирувчи самолётларини ишлаб чиқариш, "Фотеҳ" сувости кемасини қуриш, миналарга қарши ва пистирмага қарши “Бӯрон” ва “Момоқалдироқ” зирҳли машиналари Эрон мудофаа саноатининг сўнгги йилларда эришган ютуқлари жумласидандир.

Эрон, шунингдек, учувчисиз учоқларни ишлаб чиқарувчи энг яхши 5 мамлакат қаторига киради ва радарни четлаб ӯтадиган  учувчисиз самолёт ишлаб чиқарадиган иккинчи давлатдир.

Мудофаа саноати мутахассисларининг саъй-ҳаракатлари билан, албатта, ишлаб чиқаришни жадаллаштириш соҳасида янги залворли  қадамлар қўйилади.

Шу муносабат билан Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ҳар доим Эрон Қуролли Кучларига мудофаани турли ўлчамларда кучайтиришга ва уларнинг имкониятлари ва истеъдодларидан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилишни маслаҳат берадилар ва Эрон душманларининг ҳаракатлари тўғрисида огоҳлантирадилар.

Қуролли Кучлар Бош қўмондони Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари мамлакат армиясининг Ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари қўмондонлари ва ходимлари билан учрашув чоғи Эронни ҳар жиҳатдан айниқса,  мудофаа соҳасида кучайтириш зарурлигини таъкидлаб,  бу ҳақда шундай дедилар: Заифлик душманни амал қилишга ундайди . Биз бирор- бир мамлакат ёки халққа  таҳдид қилмоқчи эмасмиз. Биз мамлакат хавфсизлигини сақлаш ва таҳдиднинг олдини олишга интиламиз.

Бир йил муқаддам жиноятчи АҚШнинг террорчилик амалиёти натижасида,  Трампнинг тўғридан-тўғри буйруғи билан 2020 йил 3 январ куни  Эрон халқи иқтидорининг пойдеворига зарба бериш мақсадида  Ироқ ҳукуматининг расмий таклифига биноан бу мамлакатга сафар қилган  Исломий инқилоб қўриқчилари корпуси Қудс кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймоний ва унинг ҳамроҳлари  шаҳодатга етказилди.

 Эрон Мудофаа вазири   генерал Амир Хотамий АҚШнинг генерал Қосим Сулаймонийни террор қилишдан мақсади  минтақада  интервенсионлар иштирокини қайта  тиклаш ва Эрон Ислом Республикасининг таъсирини   камайтириш мақсадида эканлигини таъкидлаб,  қуйидагиларни эслади: халқнинг фаоллиги,  Исломий инқилоб қўриқчилари корпусининг ракета жавоби  Қўшма Штатлар ва мустабидлик тузуми ичига сомон тиқилган дала қӯриқчиси каби тасқара эканлигини фош қилиб,  дунё аҳлига Эроннинг мудофаа қудрати ва юксалиб бораётган обрўсини намойиш этди.

Исломий инқилоб қўриқчилари корпуси АҚШнинг ваҳшийлигига жавоб сифатида 8 январ куни Ироқнинг ғарбий Анбар вилоятидаги Америка  ҳарбий базасига 13 та   ракета ҳужуми билан жавоб қайтарди.

Ушбу жасоратли жавоб шуни кўрсатдики, Эрон мудофаа кучлари, душманларнинг саботажлари ва фитналарига қарамай, ўзларининг иқтидорларини юқори даражага етказган ва бу иқтидорга  суянган ҳолда зӯравонлар ва босқинчиларга қаршилик кӯрсатишга тайёр туришибди.

Эроннинг ҳарбий қудрати таҳдидларга мутаносиб равишда ўсди, аммо бу ӯсиш мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учундир. Тажриба шуни кўрсатадики, душман мамлакатга бостириб киришни ўйламаслиги, бордию, тажовузкорлик ҳаракатида бӯлса пушаймон қилдирадиган даражадаги жавобни олишига ишониши   учун етарли даражада кучли бўлишимиз керак.  Қуролли Кучлар Бош қўмондони Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари томонидан “Ишлаб чиқаришни жадаллаштириш йили” деб номланган йилда Мудофаа тизимларини модернизация қилиш ҳам янада юксак даражада ўсиб боради ва ривожланади.

Бугун Эрон Ислом Жумҳурияти  Ғарбий Осиё минтақасида мудофаа кўрсаткичлари   жиҳатидан қудратли давлат бўлиб, у энг замонавий ракеталар ва ҳарбий техникани  маҳаллийлаштириш  ҳамда  саккиз йиллик Муқаддас мудофаа тажрибаси орқали минтақада стратегик кучга айланди. Исломий  Жумҳуриятнинг мудофаа саноати  мамлакатда илғор дронлар ва ракеталарга қарши мудофаа тизимларини ишлаб чиқаришга қодир.Эрон, шунингдек, тез суръатли  кемаларни лойиҳалаш ва қуриш бўйича энг яхши 5 мамлакат қаторига киради.

Эрон Мудофаа вазирлиги Денгиз саноати ташкилоти бош директори адмирал Амир Растагорий  бу борада Эрон Мудофаа вазирлиги замонавий мудофаа воситаларини эронлик мутахассислар томонидан лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш қобилиятига эришганлигини таъкидлаб, илова қилди:  Эрон Мудофаа вазирлиги   соатига 130 километртезликда ҳаракат қиладиган, ракета билан жиҳозлантирилган тарпедаларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш қобилиятига эга .

Бугунги кунда турли соҳаларда,   айниқса,  Мудофаа қудрати ва таҳдидлардан сақланиш соҳасида вужудга келаётган жадаллаштириш , аслида Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари томонидан жорий йилнинг ишлаб чиқаришни жадаллаштириш йили деб номлашнинг стратегик уфқлари бепоён эканлигини ифодалайди.

 

Ёрлиқ