Франция полициясининг ирқпарастлиги ва зўравонликларига қарши кенг эътирозлар
Охирги ойлар давомида Францияда сиёсий ва ижтимоий инқирознинг кенгайиши билан ушбу мамлакатда полициянинг зўравонлиги ҳам кенг кўламда шиддат олди. Бу зўравонликлар эса Франция халқининг эътироз қилишлари сабабига айланди.
Франция ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, шу муносабат билан шанба куни ўтказилган эътирозли кўча намойишларда 133 минг киши ва касаба уюшмаси берган маълумотга кўра 550 минг киши 70 дан ортиқ шаҳарларда полициянинг ирқчилиги ва зўравонликларига қарши эътирозларда иштирок этишган.
Ижтимоий ва сиёсий кескинликлар, айниқса охирги ойлар давомида кенг ранг-тус олди. Франция полициясининг қупол муносабатда бўлиши ва бошпана изловчи қочқинларнинг бўҳрони охирги йиллар давомида кўп муаммо келтириб чиққан бўлсада, аммо охирги ойлар давомида эса ушбу мамлакатда ижтимоий кескинликларнинг кенгайиши билан бу зўравонликлар ва қуполликлар ошкор бўлиб, кундан кунга авж олди.Сўнгги ойларда Франция кенг тарқалган капитализм , ирқпарастлик, зўравонлик ва исломофобияга қарши намойишларга дуч келди ва барча бу инқирозларда француз полицияси намойишчиларга қарши зўравонлик ва куч ишлатди. Аммо Франция расмийлари доим инсон ҳуқуқларига риоя этиш, ижтимоий ва шахсий эркинликка нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этишни иддао қилишади.
Жумҳурийчилар партиясининг раҳбари Кристиян Якоб шу муносабат билан Францияда полициянинг зўравонлик қилиши йўқлиги ғирт йўлғондир, -деб айтди.
Яқинда Парижда қора танли одам полиция томонидан калтаклангани ҳақидаги видео тарқалгани Франция фуқароларига катта тасир етказди. Бу видеода ниқоб тақимаганини баҳона қилиб Мишел Зеклер номли қора танли шахсга қарши Франция полициясининг қупол муносабати акс эттирилган. Бу филм нашр этилиши натижасида Франция президенти Эммануэл Макрон ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида шундай ёзди: "Мишел Зеклерга қарши зўравонлик тасвирлари қабул қилиб бўлмайдиган ва бутун францияликлар учун шармандаликдир." У давлатдан зудлик билан полиция кучларига қандай қилиб ишончни қайтариш йўли учун таклиф киритишни сўради.
Бу ҳодиса шундай шароитда юз бердиким, ўтган ҳафтада Франция президенти Эммануэл Макрон давлати бир лойиҳани таклиф этдиким, унда давлат полицияни филмга тушириш ва уни тарқатишни чеклашни сўраган эди. Бу лойиҳа журналистлар ва маданий ҳуқуқ тарафдорларининг кенг эътирозларига юзмаюз бўлди. Мухолифларнинг сўзларига кўра, бундай лойиҳанинг тасдиқланиши полицияннинг зўравонликлари ва қупол муносабатлари махфий қолиши сабабига айланади.
Шунингдек, Франция полицияси сўнгги ҳафталарда ҳам Францияда исломофобия сиёсатига қарши эътирозчиларга нисбатан куч ишлатиш ва ҳужум қилиш билан яна бир марта ушбу маимлакат расмийлариниг сўз эркинликлари бўйича иддаоли шиорларини савол остига қуйди.
Сиёсий масалалар бўйича эксперт Юсуф Узҳон "Франция, исломофобиясини доимий бир сиёсатга айлантирган" номи остидаги мақоласида шундай ёзади: "Франция расмийлари ҳуқуқ нуқтаи назаридан мусулмонларга қарши ўзларининг камситувчи ҳаракатларини секуляризмни қўллаб-қувватлаш шиори остида сиёсатга айлантиришга одатланиб қолган."
Кўриниб тўрибдики, Франция ҳукуматининг ўз сайъ-ҳаракатларини сир сақлашлари ва франция полициясининг ғайриинсоний ҳаракатларини ўзларининг сўз эркинликларини оқлаш учун қилган ҳаракатлари эндиликда бу мамлакат фуқаролари ҳам қабул қилишмаяпти.