декабр 01, 2020 15:55 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти; Теҳрон ҳамкорликлар учун минтақавий имкониятлардан фойдаланишни такидламоқда.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти минтақавий ўзлик сифатида 2001 йилда Хитой, Россия, Қазоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг аъзо бўлиши билан хавфсизлик, иқтисодий ва сиёсий кўптомонлама ҳамкорликларни йўлга қуйиш учун ташкил этилди.

Бу ташкилотга аъзо мамлакатларнинг мақсадларини амалда татбиқ этишда ушбу хусусият ва имкониятлардан фойдаланиш жиддий аҳамиятни касб этади. 

Эрон президентининг биринчи ўринбосари Исҳоқ Жаҳонгирий

Эрон президентининг биринчи ўринбосари Исҳоқ Жаҳонгирий видеоконфренция орқали Ҳиндистон мизбонлигида душанба куни ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар бош вазирлари биринчи йиғилишида сўзлаган нутқида, ҳозирги юқори хавфли дунёда минтақавий ташкилотлар минтақавий, глобал ва хатто миллий муаммоларни бошқариш ва ҳал этишнинг энг самарали механизмларидан бири ҳисобланади,-деб таъкидлади. 

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳозирги кунда 12 аъзога эга ва Эрон, Афғонистон, Манголия ва Белорусия эса ушбу ташкилотнинг нозим аъзоси саналади. Ушбу ташкилотда кузатувчи сифатида Эроннинг ҳузур топиши хавфсизлик ва иқтисодий нуқтаи назаридан аҳамиятга эгадир. 

Иқтисодий нуқтаи назаридан кўп даллиллар борким, муштарак инвестиция киритиш, савдо-сотиқ ва иқтисодий соҳаларда турли имкониятларга эга эканини эътиборга олган ҳолда, Эроннинг уйнайдиган роли катта аҳамиятга эга. 

Осиё масалалари бўйича эксперт Кўзагар Калажий Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотида уйнайдиган ролининг аҳамияти ҳақида шундай фикр билдиради: "Эрон ушбу ташкилотда кузатувчи сифатида фаолият олиб боришига қарамай Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликларнинг кўлами кенгдир. Масалан, иқтисодий ҳавзада, энергетика, божхона ва транзит каби соҳаларда Эроннинг имкониятларини назарга олган ҳолда катта аҳамиятни касб этади."

Эрон Ғарбий Осиёда транспорт ва коммуникация алоқалари учун муҳим мамлакат саналади. Эрон президенти биринчи ўринбосари ушбу мавзў ҳақида сўзлаган нутқида Чобаҳон порти ва Марказий Осиё ва афғонистон йўналишида темир йўлнинг боғланиши аҳамиятини эслатиб ўтиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилоини Эрон шарқи ва жанубида жойлашган Чобаҳон-Зоҳидон темир йўлини қуриш лойиҳасида ҳамкорлик қилишга даъват этди. Эрон ҳамкорлиги билан шунингдек Хоф-Ҳирот темир йўли охирга етказилдиким, яқинда очилиши маросими ўтказилади. Бу лойиҳа ҳам Эрон орқали Афғонистон иқтисодий алоқалар ва транзитни кенгайтиришга катта тасир етказади. 

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар вазирлари биринчи йиғилиши

Минтақавий хавфсизлик нуқтаи назаридан эса шуни такидлаш жоизки, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг кўп томонлама мақсадларини инобатга олиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликлар умумий хавфсизликни муҳофазат этиш учун ўта муҳим рол уйнаши мумкин.  Айниқса, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг муҳим аъзоси сифатида Россия ва Хитой  хавфсизлик масаласида Эрон билан стратегик алоқаларга эгадир. 

Минтақада охирги ўн йил давомида юз берган ўзгаришлар шуни кўрсатадики, Американинг бир ёқлама сиёсати ва минтақада ҳидоят ва ҳимоят этилаётган терроризм ва нотинчликларни юклатиш катта зарарлар олиб келди. Ушбу муаммо Шанхай ҳамкорлик ташкилоти роли ва минтақадаги умумий таҳдидларга қарши курашиш учун Эроннинг имкониятларидан фойдаланиш муҳимлигини таъкидлайди. 

Бу масалаларни эътиборга олиб айтиш мумкинки, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳамкорлик қилиш учун катта имкониятларга эгадир, ундан фойдаланиб минтақавий алоқаларни ривожлантириш ва уни мустаҳкамлаш мумкин. Эрон Ислом Жумҳурияти президентининг биринчи ўринбосари Исҳоқ Жаҳонгирийнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг вазирлари биринчи йиғилишида сўзлаган нутқини ушбу зовиядан баҳолаш мумкин. 

Ёрлиқ