Терроризмга қарши курашда икки ёқламали сиёсат мағлубиятга учрайдиган сиёсатдир
(last modified Wed, 02 Dec 2020 10:37:42 GMT )
декабр 02, 2020 15:37 Asia/Tashkent
  • Эроннинг халқаро ташкилотлардаги доимий намояндаси ва элчиси Козим Ғарибободий
    Эроннинг халқаро ташкилотлардаги доимий намояндаси ва элчиси Козим Ғарибободий

Терроризм билан қарши курашиш бутун дунёнинг азм-иродасига эҳтиёж сезади; Аммо халқаро хатти-ҳаракатлар эса бу азм-ирроданинг йўқлигидан дарак беради.

Аммо бу масаланинг асосий сабабини қаердан излаш керак?. Халқаро ташкилотлар бу масалада заиф амал қилмоқдами ёки терроризм билан қарши курашамиз деб иддао қилувчи мамлакатларнинг икки ёқлама сиёсати ва иккиланиш хатти-ҳаракати терроризмнинг кенг ривожланиши ва терроризм ҳомийларининг янада бепарволиги ва такаббурлигига олиб келдими? 

Эроннинг халқаро ташкилотлардаги доимий намояндаси ва элчиси Козим Ғарибободий 

Венада жойлашган Эроннинг халқаро ташкилотлардаги доимий намояндаси ва элчиси Козим Ғарибободий  сешанба куни БМТ-нинг Венадаги идорасининг бош котибига мактуб йўллаб, Эрон қуролли кучларни қўллаб-қувватлаш ва Мудофаа вазирлигининг тадқиқот ва инновациялар ташкилоти раҳбари ядрошунос олим шаҳид Муҳсин Фахризодани террор қилинишини маҳкум этиш зимнида, мамлакатларга қарши икки сдандартли сиёсат олиб боришни қоралаб, терроризм билан қарши курашишда икки ёқламалик нафақат конструктив натижа беради, балки терроризм билан халқаро курашишни мағлубиятга учраши сабабига айланади,-деб айтди.

Бу мактубнинг бошқа бир қисмида ўтган йиллар давомида сионистик режимнинг Эронга қарши террористик сайъ-ҳаракати ва турли мамлакатларда кўп донишмандларни террор қилганига ишора этиб, биз халқаро жамоатчиликни терроризмга қарши курашда халқаро ҳуқуқлар бўйича ўз зиммаларига олган мажбуриятларини бажаришга ва бундай ғайриинсоний ҳаракатларни қатъиян қоралашга чақирамиз,-деб келтирилган. 

Афсўски, йиллар давомида БМТ ва халқаро ҳамжиҳатликнинг терроризмга қарши курашда олиб борган сайъ-ҳаракати ва фаолияти тасирсиз бўлиб қолган. Бу асосий камчилик ва заифликни, шу жумладан Фаластин мазлум халқига қарши сионистик режимнинг амалга оширган террористик сайъ-ҳаракатлари, Яманга қарши болалар қотили Арабистон режимининг ҳужумларида болалар ва аёлларни ўлдириш ҳамда минтақа миқёсида Америка ва сионистик режимниннг жинояткорона  муштарак террористик фаолиятларида мушоҳада этиш мумкин. БМТ ташкилоти ўзининг кўплаб қарорлари ва якдил фикри билан терроризмнинг барча сайъ-ҳаракатлари, усуллари ва фаолиятини жинояткорона ва оқлаб бўлмайдиган сайъ-ҳаракат сифаитида жиноий ва асоссиз деб топди. Эроннинг таниқли ядрошунос олимини террор қилишни бу қарорлардан мустасно қолиши мумкин эмас.   

Эроннинг таниқли ядрошунос олими Муҳсин Фахризода 

Муҳсин Фахризода илмий ва тадқиқот хизматлари соҳасида самарали фаолият олиб борган шу жумладан коронавирусни ташхислаш тўпламларни ишлаб чиқариш ҳамда  Эронда Ковид-19 ваксинасини ишлаб чиқариш лойиҳасини бошқариш билан шуғулланган таниқли олим эди. Илм соҳасида фаолият олиб борган таниқли олимни  террор қилиш халқаро терроризм каби ҳар қандай сай-ҳаракатдек халқаро хавфсизлик ва тинчликка таҳдид ҳамда БМТ резолюциялари ва халқаро ҳуқуқларнинг асосий усулларига зиддир. Далиллар бу қотилликда Исроил режимининг жосуслик хизмати ва "Мунофиқин" террористик гуруҳининг алоқадорлигини тасдиқлайди. 

Америка ўтган январ ойида катта жиноятни содир этди ва террористик бир амалиётда Ироқнинг расмий даъвати билан ушбу мамлакатга сафар қилган Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг Қудс кучлари қомондони генерал шаҳид Қосим Сулаймонийни ҳамда "Ҳашдуш-Шаъбий" Ироқ халқ кўнгиллилари раиси ўринбосари Абу Маҳдий Ал-Муҳандис ва саккиз нафар бошқа ёронларини Ироқнинг Бағдод аэропорти яқинида шаҳодатга етказди. 

Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг Қудс кучлари қомондони генерал шаҳид Қосим Сулаймоний

Бу террористик сайъ-ҳаракатга сукут сақлашни давом эттириш иккита аниқ натижаси бор:  

Биринчи натижа; Бу терроризмнинг тарқалиши ва такрорланиши ва иккинчи натижа эса халқаро ташкилотлар ва институтларнинг обрўсизланишидан иборат.

Эроннинг Венадаги халқаро ташкилотларда доимий намояндаси томонидан терроризмга қарши курашда икки стандартли ёндошув ва хатти-ҳаракатни танқид қилишига ҳам шу нуқтаи назардан қараш керак.