Афғонлараро музокаралар ва кескинлик яратувчи таклифлар
-
Қатардаги афғонлараро музокаралар
Қатарда Толибон ва Афғонистон давлати ўртасида музокараларнинг давом этиши ушбу гуруҳ томонидан кескинлик сабабига айланадиган сайъ-ҳаракатга дастур бериш билан юзмаюз бўлди.
Толибон талаблари рўйхатига асосан бу гуруҳнинг назарида бўлган сиёсий тизим Афғонистон келажаги учун республика ёки демократик префикси ва қўшимчасиз "Исломий тизим" бўлиши лозим.
Толибон гуруҳи таклиф этилган таълим-тарбия тизимида ҳам "исломий маърифат" келтирилган. Толибон гуруҳи шунингдек, эркак ва аёлларнинг эркинлиги, вазифалари ва ҳуқуқи, шунингдек ОАВ ва матбуот эркинлиги исломий шариат асосида таърифланган. Афғонистон ҳукумати ҳам армия, полиция, ҳозирги асосий қонуни каби ташкилотлар билан бир қаторда Исломий Жумҳурият тизими" сақланиб қолиши ва оташкесимни ўзига қамраб олган таклифларни киритди.

Афғонлараро мухокаралар учун Толибон гуруҳи томонидан таклиф эилган рўйхатда кескикликни яратадиган муҳим масала бу Афғонистон тизимининг келажагидир.
Толибон шу пайтгача Афғонистонда бўлажак тизимнинг моҳиятига кўра ушбу мамлакатда исломий амирлик ташкил этилишини таъкидлаб, аммо гуруҳнинг таклиф қилган кун тартибида ислом тизими исломий амирлик ўрнини эгаллади.
Афғонистондаги сезгирликни ва мамлакатда содир бўлаётган воқеаларга тасир кўрсатувчи хорижий уйинчиларни камайтириш учун толиблар исломий тизим сўзини ислом амирлиги билан алмаштирган деб уйлашади, аммо бу гуруҳ иккаласига ҳам бир хил координаталар ва интеллектуал асосларни беради.
Афғониснинг ҳозирги тизимидан Жумҳурият сўзини олиб ташлаш шундай бир шароитда Қатарда авғонлараро музокаралар жараёнида Толибон гуруҳи томонидан таклиф қилинмоқдаким, бу мамлакатнинг парламенти, ҳукумати ва халқи учун асосий ва муҳим сўздир ва Афғонистон ҳукуматида халқнинг ҳар қандай ўрни ва ролини ўзгартририш жиддий рад этилган.
Афғонистоннинг сиёсий ва ташкилотлари ва партиялари Толибон гуруҳи билан музокара қилиш жараёнида жумҳурият сўзи қайта кўриб чиқилса, Афғонистонда ушбу гуруҳнинг собиқ ҳукуматига ўхшаш даврга қайтиши сабабига айланиши мумкин.

Толибон гуруҳининг тинчлик музокаралари кун тартибига киритилган бошқа масаласи бошқарувнинг турли соҳаларида ислом қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда, ҳозирда конституцияда Ислом Республикаси бўлган Афғонистон тизими доирасида амалга оширилмоқда.
Албатта шуни таъкидлаш керакки, Толибон гуруҳи экстремистик қарашга эгаким, исломий таълимотларнинг олий моҳиятига тўғри келмайди. Шу жумладан бу гуруҳнинг назарида бўлган исломий тизимда халқнинг ўрни ва ролига эътибор бермасликларига ишора қилиш мумкин.
Афғонистон ҳукуматининг музокаралар гуруҳи Толибон гуруҳи республикани Афғонистоннинг бўлажак тизимидан олиб ташлаш борасидаги қатъий талаблари олдида "Ислом Республикаси" тизимини ва унинг конституциясини сақлаб қолишга урғу бергани учун тинчлик музокараларида қатнашаётган томонлар тушунишдан йироқ эканликларини кўрсатмоқда.
Шунга кўра, ушбу мамлакатда ўтказиллган турли хил сўровномаларда афғон халқи афғонлараро музокаралар келажагига унчалик умидвор эмас ва Афғонистон ҳукуматининг мамлакат келажаги тўғрисида Толибон гуруҳи билан келишиш эътимоли жуда кам деб ҳисоблайди.