Бухоро вилоятида норози аҳоли намойишга чиқди(Видео)
декабр 11, 2020 13:43 Asia/Tashkent
Телеграмдаги «Xalq – LIVE» каналининг хабар беришича, бугун Бухоро вилоятининг айрим ҳудудларида аҳоли газ ва электр токи узилишлари боис норозилик билдирган.
Норози аҳоли ҳоким ёки масъуллар билан учрашиш умидида Қоракўл туманидан ўтувчи М37 Халқаро трассани тўсиб қўйган. Бу норозиликларни Дўстлик ва Қоракўз маҳалласида яшовчи аҳоли вакиллари бошлаб берган.