Америка Олий суди президентлик сайловлари натижасини ўзгартиришга мухолифат қилди
Амери президентлик сайловларида 40 кун ўтиши билан Америка президенти ва жумўурийчилар номзади Дональд Трамп демократлар номзади Жо Бойденнинг ғалабасидан дарак берадиган натижани қабул қилмади ва уни ўзгартиришни сўрамоқда. Бу сайъ-ҳракатни айрим штатлар қўллаб-қувватламоқда. Бироқ, энди Трамрнинг сайловдаги фаолиятлари катта мувафаққиятсизликка учради.
АҚШ Федерал Олий суди жума куни аср пайтида (11 декабр) Техас штати томонидан тақдим этилган Жо Бойден ғалабасини қайтариш учун Дональд Трампнинг иддаосини рад этди. Жумҳурийчиларнинг яна 17 штати томонидан қўллаб-қувватланган Техас штатининг петитсиясида Америка Олий суди 14 декабр куни (душанбе куни) Американинг навбатдаги президентини сайлаш учун сайланадиган электрол коллежи сайловчилар йиғилишини кечиктириш билан Мичиган, Висконсин, Пенсилвания ва Жоржиния овозларини бекор қилишга чақирилган. Олий суднинг овз беришига асосан бошқа штатларда қандай сайлов ўтказишни тайинлаш учун Техас штати салоўиятга эга эмас.
Трамп содир этилган бу ҳукмга муносабат билдириб Твтиттерда шудай ёзди: "Олий суд жасорат ва доноликка эга эмасди ва бизни умидсизлантирди"
Америка олий сйдининг бундай қарори Трамп тарафдорларининг сайлов натижасини қонуний йўллар билан тиклаш ва унда ғалаба қозонишга бўлган ҳар қандай уришинишининг охири эканини англатади. Ҳолбуки, улар бундан олдин ҳам овоз бериш участкаларида мағлуб бўлган эдилар. Бу сайловда Жо Бойден электролнинг 306 овозини ва Дональд Трамп эса электролнинг 232 овозини жами бўлиб электрол овозининг 538 овозини қўлга киритди. Америка президентлик сайловларида ғалаба қозониш учун электролнинг 270 овозини олиш лозим.
Америка олий судида Дональд Трамп тарафдорларининг талабини рад этиш шуни кўрсатадики, ушбу суд маўҳамасига ўзи тайинлаган судяларнинг қўллаб-қувватлашишларига умидвор бўлиши асоссиз эди. Америка олий суди республикачилар сайлов жараёнларини бекор қилишга чақирган Пенсилвания штати ишида ҳам Техас штати шикоят аризасида ҳам сайлов натижаларини ўзгартира олмасликларини намоён этди.
Бу вазъият айни пайтда республикачиларга қарши демократларнинг сиёсий ҳужум қилишлари учун муносиб имконият тўғдирган. Америка Конгресси вакиллар палатасининг раиси Ненси Пелоси Олий суд республикачилар партиясининг миллионлаб америкалик сайловчилар иродасини бекор қилиш тўғрисидаги экстремистик, ноқонуний ва демократик бўлмаган аризасини ҳақли раивишда этганини таъкидлаб, бу шикоят аризасини имзолаган республикасиларнинг 126 намояндаси Вакиллар палатасида шарманда бўлишди деб,-изҳор этди.
Трамп фойдасига Америка президентлик сайловларининг натижасини ўзгартириш ёки уни бекор қилиш учун қонуний йўл охирга етганига қарамай бу масала демократлар баробарида республикасиларнинг таслим бўлиш маъносида эмас. Американинг демократлар президенти Барак Абаманинг давридаги тажриба шуни кўрсатадики, республикачилар Конгрессда аксарият жойларни касб этишларидан сўнг, кўп ҳолатларда Абаманинг сайъ-ҳаракатларига монеа яратишга ҳаракат қилишди. Эндиликда ҳам, Сенатда республикачилар аксариятни касб этсалар, Жо Бойден учун бу сценария такрорланади.
Бошқа масала президентлик сайловларининг натижаси юзасидан Америка штатлари ўртасида иккига бўлиниш эҳтимоли борлигидир. Америка Олий суди томонидан Техас петитсияси рад этилганидан сўнг Техас штатидаги республикачи партиясининг раҳбари Аллен Вест жума куни асосий қонунга риоят этадиган штатлардан итттифоқ тузишни сўради.
Вестнинг сўзларига кўра, Америка Олий судининг ҳукми Америка тарихида мисли кўрилмаган тенденсияни қолдирмоқда. Унинг паёми шундан иборатким, штатлар АҚШ Конституциясини жавобгарликка тортилмасдан уни поймол этишлари мумкин.
Ҳар ҳолда башорат этиш мумкинки, камида республикачиларни қўллаб-қувватлайдиган 17 штат бундай фикрни ҳимоя этади ва демкоратларни ҳимоялайдиган штатлар баробарида мухолиф позиция олишлар мумкин. Бу масала эса Америкада турлича тенденцияларни кучайтириши маъносини англатади.