Американинг Шарқий Осиёдаги беқарорлаштирувчи роли
Хитой армияси Америка ҳукуматини Шарқий Осиёга ҳарбий кемаларини жўнатиш орқали ушбу минтақани нотинчликка юзмаюз этишда айблади.
Мамлакат шарқидаги Хитой армияси қомондонлик маркази матбуот котиби Чжан Чунхуэй, бир баёнот нашр этиб, Американинг ҳарбий кемалари Тайван бўғозида ҳаракат қилишмоқда ва улар минтақадаги зиддиятларни атайлаб кучайтириб, тинчлик ва барқарорликка хавф туғдиришмоқда,-деб айтди.
Чжан Чунхуэй Хитойнинг денгиз ва ҳаво кучлари Американинг "USS Mastin" кемасини Тайван бўғозида лдатий ҳаракат қилаётган деб иддао қилган кемасини ҳаракатланишини аниқлади,-деб қўшимча қилди.
Хитойнинг ушбу ҳарбий расмийси Америка куч ишлатиб, Тайванни стратегик худбин мақсадларига эришиш воситаси сифатида фойдаланмоқда ва пекин бу каби ҳаракатларга қатъий қаршидир,-деб айтди.
АҚШ-нинг Шарқий Осиёда, шу жумладан қўшни Тайван бўғози ва Жанубий Хитой денгизидаги авантуристик сайъ-ҳаракати сўнгги бир неча йил давомида Пекин ва Вашингтон ўртасида катта муаммо бўлиб келмоқда.
АҚШ ҳарбий кемаларининг Тайван бўғозидан мақсадли равишда сузиб ўтиши ва бу оролга қурол сотиш режаси Шарқий Осиёдаги Хитойнинг Оқ Уй билан зиддиятини янада кучайтирган муаммолар жумласидандир.
Америка ташқи ишлар вазирлигининг Тайванга 2,37 миллиард доллар деб баҳоланган 100-та "Гарпун" қирғоқ мудофаа системасини сотиш тўғрисидаги яқинда қабул қилган қарори Хитой ва АҚШ ўртасидаги зиддиятларни чуқурлаштириши мумкин бўлган янги зиддиятлар мавзўсига айланган.
Хитой нуқтаи назаридан Американинг Тайванга қурол-яроқ сотишдаги ҳаракати Хитойнинг асл сиёсатига зиддир ва бу масала Хитой ҳукумати учун қабул қилиб бўлмайдиган ҳаракатдир.
Тайван билан қурол савдоси уйинида Қўшма Штатлар Шарқий Осиёда қурол -яроқ ва уруш тажҳизотларни сотиш бозори улушини кўпайтириш билан бир қаторда, савдо, иқтисодиёт ва теҳнологиялар соҳасида ўсиб бораётган Хитойнинг кучини жиловлаш учун самарали чораларни кўриш ниятида, Хитойнинг стратегик қудратини кескинликларга юзмаюз этишга ҳаракат қилмоқда.
Хитой армиясининг шарқий қомондонлиги марказининг матбуот котиби АҚШ Тайван бўғозига ҳарбий кемаларини юбориб, Шарқий Осиёда беқарорлаштирувчи уйинчига айланганини изҳор этиб, бу нарса Хитой учун стратегик минтақада хавфсизлик сезгирлигини сезиларли даражада ошириши мумкинлигини эслатиб ўтди.
Хитойнинг Тайван бўғозида қарши чора-тадбирлар, жумладан минтақада ҳарбий ва уруш ҳолатини кучайтиришга ўтиши АҚШ-нинг минтақада кенг тарқалган психологик хавфсизликка олиб келиши мумкин бўлган хавфли сиёсатининг натижасидир.
Жанубий Хитой денгизи миллий институт тадқиқотчиси Чэнь Сян Мяо, шундай деб фикр билдиради: "Америкаликлар бу минтақада кенг кўламда ҳузур топишган ва Пекин бу жараёнга қарши кураш олиб бориш билан бир қаторда минтақа сув ҳудудларини муҳофазат этиш учун мудофаа иншоотларини жойлаштиришга мажбур",-деб таъкидлади.
Охирги ўн йилликлар давомида Хитой ва Америка ўртасида низо ва рақобати борлигига қарамай Дональд Трамп даврида икки мамлакат ўртасидаги кескинликлар собиқаси бўлмаган даражада авж олганким, уларнинг савдо-сотиқ муносабатларида салбий тасир етказди. АҚШ-нинг 2018 йил март ойидан бери Хитойга қарши савдо уруши Оқ Уй ҳукуматининг иқтисодий қудрати ва салоҳиятига қарши ҳужумнинг асосий воситаси бўлиб, келгуси йилларда Хитой иқтисодиёти АҚШ-ни отрда қолдиришини башорат қилинмоқда.
Хитой ҳукумати Американинг сайланган янги президенти Жо Бойденнинг президентлик даврида Оқ Уйнинг Шарқий Осиё минтақасида авантуристик сайъ-ҳаракати ва икки мамлакат ўртасидаги алоқаларда кескинлик мизони камайишига умидворлик билдирмоқда.