Эрон; қимматбаҳо тошлар макони (Эроннинг дунёдаги энг нодир фирузаси)
Эрон геологик минтақасининг гавҳаршунослар жаннати деб аталадиган қисмида жойлашган ва олмосдан ташқари қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларнинг турли хил захиралари бўйича дунёдаги энг бой мамлакатларидан бири саналади.
Нишобур шаҳри юқори сифатли фируза тошлари билан машҳурдир. Ушбу қимматли тош қадимги даврдан ҳозиргача жаҳон аҳли томонидан юксак даражада баҳоланиб келинган.
Дунёдаги энг йирик интернет энциклопедия ўзининг форсча қисмида Нишобурнинг фирузаси ҳақида шундай ёзади: "Эроннинг энг муҳим фируза кони 2000 йилдан зиёд вақтдан бери қазиб олинаётган Нишопур шаҳрида жойлашган. Бу кон Нишопурнинг Маъдан қишлоғи (Фируза шаҳри) яқинида ва ер сатҳидан 2012 метр баландликда жойлашган. "
Бу буюк энциклопедиянинг инглиз тилидаги бўлимида шундай дейилган: "Эронда "фирўза" дастлаб "пирўза" деб номланган ва бу мамлакатга мусулмонлар келганидан кейин фирўза деб аталган ва шу ном билан қолган. Эрон фирўза конидан олдин будекоратив қимматбаҳо тош мисрликлар томонидан Синай ярим оролида милоддан аввалги 3000 йил олдин қазиб олинган. Бу фирўза кони ва Хуросон кони ушбу қимматбаҳо тош тарихидаги иккита муҳим фирўза кони саналади."
Дунёдаги энг тоза фируза "Маъдан" деб номланган 1200 дан ортиқ аҳолига эга бўлган қадимий қишлоқдаги 7000 йиллик шахтадан олинади.
Эрон брендларидан бири бўлган ушбу кон Фируза шаҳридан 35 километр узоқликда жойлашган ва дунёдаги энг қадимий ва энг йирик фируза конидир.
Эрон дунёдаги маъдан русурсларининг 3 фоизига эга.