Эрон дунёда жаннат меваси-анорни етиштиришда биринчи ўринда тўради (фотожамланма)
Ёқут қизил рангга эга жаннат меваларидан бири бўлган анор ёки қадимги Эроннинг номи Нор, дунёдаги энг яхши ўнта мевалардан бири сифатида танланган бўлиб, бу мева Эрон, Афғонистон, Покистон, Ироқ ва Туркия каби бир неча мамлакатда етиштирилади.
Эрон дунёдаги энг катта анор ишлаб чиқарувчиси, Форс вилояти эса мамлакатдаги энг яхши анор ишлаб чиқарувчи вилоят саналади. Анор ишлаб чиқариш соҳасида Эрон тенгсиз ва унинг экспорти фойдалидир. Анор энг кўп навлари Эронга тегишли, чунки уларнинг барчаси органик ва заҳарли моддаларсиздир.

Эрон иқлим шароити туфайли энг чиройли ва ёқимли мамлакатлардан бири бўлиб, анор етиштириш учун жуда мосва фойдали ҳисобланади. Қонда холестирин, тишларнинг соғлиғини сақлашда ёрдам беради. Юрак касалликларини камайтиради ва саратон касалликларини даволайди.

Анор куз фаслида кенг истеъмол қилинади ва Ялдо кечасида севги, бахт ва унумдорлик рамзи бўлган кузги мевалар жумласидандир ва дунёда қадимий мева сифатида танилган бўлиб, Эрон анорни етиштиришда биринчи ўринда туради, ундан кейин АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Миср, Испания, Туркия, Афғонистон ва Белгияда ишлаб чиқарилади.

Экспорт соҳасида реклама, қадоқлаш тури, жаҳон бозорига намуналар юбориш, сифатга кафолат бериш каби масалаларга эътибор берилиши керак.

Форс вилояти анор мевасини ишлаб чиқариш ва унинг ниҳолларини экиш нуқтаи назарида бошқа вилоятлар ўртасида биринчи ўринни эгаллайди.




