Америка сиёсий нотинчликлар гирдобида
Ғалаён, тартибсизлик, ғорат қилиш, отишма, ўлим, терроризм, давлат тунтаруви, давлат тунтарилишига қарши кураш бир сўзда миллий расвогарчилик. Бу сўзларнинг ҳар бири 2021 йили 6 январ куни ушбу мамлакат Конгрессининг катти биноси ичида ва унинг атрофида бўлиб ўтган ҳодисаларни намоён этади.
Албатти ҳафталар олдин Америка Конгрессида электорат овозларни санаш кунида Америка президентлик сайловлари муаммога юзмаюз бўлишини тахмин қилиш мумкин эди. Бироқ, Америка Конгрессига ҳужум қилиш бу ҳам бўлса президентлик сайловларининг якуний натижаси тасдиқланиши керак бўлган АҚШ Конгрессининг қўшма мажлиси бошланишини башорат қилиш қийин эди. Конгресснинг мол-мулкини толон-торож қилиш, полиция томонидан отишма, кўздан ёш оққузувчи газ ва эҳтимол тўрт кишининг ўлими билан бирга бўлган воқеа узоқ вақтлан бери бошланган ва 2020 йилги сайлов кампанияси билан якунланган бўрон ҳақида огоҳлантиради.
Америка Конгресси ва ушбу мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий бошқа муҳим марказларда Трамнинг тахминан барча душманлари, мухолифлари ва ҳатто ёронлари 6 январ куни бўлиб ўтган воқеаларни "Америка демократияси"-га ҳужум ва давлат тунтариши учун сайъ-ҳаракат деб тавсиф этишди.
CNN телеканалининг таниқли бошловчиси Крис Комо Америкадаги демократияга исьёнчиларнинг ҳужумини танқид қилиб, "биз энди Америкада "ғалаёнчилар демократияси" шоҳид бўлдик",-деб айтди.
Бу ўртада айримлар ҳам Трампни конституцияга киритилган 25-чи тузатиш, уни импичмент қилиш ва Конгресс томонидан суд жараёни ёрдамида ҳокимиятдан четлантирилишини талаб қилишди. Шу билан бирга Америкадаги ижтимоий тармоқларнинг айримлари қузғалолнларнинг олдини олиш учун Трампнинг саҳифаларини соат 12-дан 24 соатгача ёпиб қуйишди.
Бироқ, охир-оқибат Конгресс томонидан тасдиқланадиган 2020 йилги президентлик сайловларининг натижасидан ташқари Американинг сиёсатларидаги муаммолар тез орада бартараф этилмайди. Бу сиёсий ва ижтимоий даъволарнинг бир томони қонунни бузган президент кўча-хиёбонлар безориларининг жамоавий ёрдами билан Америка демократиясининг асосий таянчи ва миллатнинг рамзи сифатида Конгрессга ҳужум қилди ва сайловлардан давлат тунтаришида фойдаланишни мақсад қилган деб ҳисоблайдиганлардир. Бошқа томондан бу ижтимоий ва сиёсий даъволарнинг бошқа томонида, минлаб америкалик тўрибдиким, сайлов вақтида фирибгарликка йўл қуйилгани ҳақида Трампнинг тўхтовсиз таблиғот олиб бориши тасири остида уларнинг берган овозларини уғирлашган ва Вашингтонда фосидликка берилган бир гуруҳ сиёсатчилар халқнинг қаршисида тўришибди деб тасаввур этишади.
Ғазаб ва гина-кудурат ҳоким бўлган бундай фазода кичик бир ҳодиса бу ҳам бўлса 300 миллиондан ортиқ қурол-яроқ мавжуд бўлган, жомеа миқёсида ифротий жангаричилар осонлик билан борди-келди қиладиган Американинг сиёсатини катта муаммога юзмаюз этиши мумкин. Ҳали Жорж Флойд ўлимидан бир йил ўтмасдан бу ҳодиса Американи бир неча ой давомида қузғалон, тартибсизликлар ва ирқий тўқнашувлар билан юзмаюз этди. Америка жамиятидаги ижтимоий ва сиёсий бу вазъият осонликча такрорланиши мумкин.
Энг муҳими шундан иборатким, охирги ҳафталар давомида юз берган ҳодисалар фақат Трпамп ва унинг ҳомийларининг қудрат топиш учун жанжал кўтаришларидан илдиз олмайди, балки унинг собиқаси Американинг жумҳурийчилар ва демократларнинг турли давлатларида масъул расмийларнинг масъулиятсизлиги, қобилиятсизлиги ва ишга ярамайдиганига бориб тарқалади. Охир-оқибат бу жараён бу мамлакатда халқ ва ҳукумат ўртасида бушлик вужудга келиши сабаб ига айланди. Шак-Шубҳасиз агар бу фосила ва бушлик тез орада бартараф этилмаса, келажакда Америкада шундай ҳодисалар юз берадиким, 2021 йил 6 январ кунида юз берган ҳодисалардан ҳам кенг ва шиддатли бўлиши мумкин.