АҚШ Конгресси Трампни ҳокимиятдан четлатишга ҳаракат қилмоқда
Америка вакиллар палатаси Дональд Трамп президентлик даврининг қонуний муддати тугашидан етти кун олдин АҚШ вице-президенти Майк Пенсдан Конституциянинг 25-тузатишини қўллашни сўради.
Аввалроқ Майк Пенс Дональд Трампни мамлакат раҳбари лавозимидан четлатилишига қарши фикр билдириб, Конституциянинг 25-тузатишини қўллашдан бош тортган эди. Пенснинг сўзларига кўра, 25-тузатиш жазолаш ёки ҳокимиятни тортиб олиш воситаси ҳисобланмайди, уни шу тарзда қўллаш эса «даҳшатли прецедент яратган бўларди».
У Трампнинг муддати тугашига етти кун қолганини эслатди. Шу муносабат билан Пенс конгрессни жамиятни янада ажратишга ёки кескинликни оширишга хизмат қилувчи хатти-ҳаракатлардан узоқ бўлишга чақирди.
Шунингдек, вакиллар палатасидаги бир гуруҳ Республикачилар партияси вакиллари Дональд Трампни унинг тарафдорлари томонидан 6 январь куни Капитолийга уюштирилган ҳужум муносабати билан қоралаб, резолюция киритди. Бу қарор Дональд Трампга қарши импичмент эълон қилиш лойиҳасига йўл очиб беради.
Трампга қарши импичмент чоршанба куни Американинг Вакиллар палатасида овозга қуйилиши назарга олинган. Лойиҳанинг нашр этилган матнида Трампга қарши турли айбловлар, шу жумладан айбловлардан бири федерал давлатга қарши ҳужум уюштиришдирким, конституциянинг 14 бандида ишора этилган. Фуқаролик уруши тугаганидан кейин қабул қилинган тузатиш бўйича бу банд федерал давлатга қарши исьён кўтарган ҳар қандай қасамёдга келган америкалик амалдорни келажакда давлат лавозимида ишлашига имкон бермайди.
Энди Трамп ҳаяжонланган оломонни 6 январ куни Оқ Уй олдидаги кескин нутқи билан Конгрессга ҳужум қилишга ундаганликда айбланмоқда. Ушбу чиқиш нотинчликни рағбатлантирувчи ва тарафдорларини Конгрессга ҳужум қилишга ундаган деб қаралди.
Сенатнинг республикачи етакчиси сенатор Мич Макконелнинг айтишича, Трамп жавобгарликка тортилиши керак бўлган ҳуқуқбузарликни содир этган.
Шунингдек Вакиллар палатаси суд-ҳуқуқ қўмитаси Трампнинг 6 январ куни Оқ Уй олдида қилган нутқи унинг тарафдоларини демократик жараён уларнинг аралашиши керак деган таҳдид деб уйлашга мажбур қилган деб эълон қилди. Вакиллар палатаси Трампни айбдор деб топса, у президентлиги даврида икки маротаба импичмент эълон қилинган биринчи АҚШ президентига айланади. Ўтган йили Вакиллар палатасида Трампга қаршиимпичмент эълон қилинди ва Сенатда АҚШ-нинг собиқ вице-президенти Жо Бойденга қарши Украина ҳукумати билан тил бириктирган деган тўҳмати учун муҳокама этилди. Бироқ, унга қуйилган айбловлар Сенатда кўпчиликни ташкил этган республикачилар томонидан муҳим деб ҳисобланмади ва Трамп ҳам импичмент эълон қилинган икки собиқ президентлар сингари Сенатда судида муҳокама этиш ва четлантиришдан қутилди.
Аммо энди эса, Американинг сиёсий шароити Трамп учун мураккаблашиб қолган. Трамп бир йил давомида Американинг сайлов тизимини савол остига қуйди ва Конгрессга қарши ҳужум қилмаганларига қадар ўтган йили 3 ноябрда ўтказилган президентлик сайловларнинг натижасини қабул қилмади. Шу билан бирга унинг президентлик муддати 20 январда тугаши билан республикачиларнинг партиядош президентни лавозимидан четлатилишидан парҳиз қилиш тўғрисидаги ҳавотирланишлари ҳам ҳал бўлади. Бунга қўшимча, республикачилар ҳам ундан ғазабда ва агар Трамп Американинг келгуси президентлик сайловида иштирок этишни мақсад қилган бўлса, жумҳурийчилар паратиясининг бирдамлиги ва ҳамжиҳатлигини хатар остига қуяди. Шунинг учун республикачилар ўтказилиши вақти ҳали маълум бўлмаган Сенат судида собиқ президент,яъни Дональд Трампга қарши маҳкум этилишига овоз беришлари лозим.