Эроннинг коронавирусга қарши курашида АҚШ-нинг янги бузғинчи хатти-ҳаракатлари
(last modified Thu, 14 Jan 2021 10:54:31 GMT )
Январ 14, 2021 15:54 Asia/Tashkent
  • Эроннинг коронавирусга қарши курашида АҚШ-нинг янги бузғинчи хатти-ҳаракатлари

Америка 2018 йил май ойида Баржом ядровий келишувидан чиқишидан сўнг максимал даражада Эронга босим ўтказиш механизми доирасида Эронга қарши энг оғир санкцияларни жорий этди ва ҳатто коронавирус пандемияси даврида ҳам ноинсоний бу хатти-ҳаракатини давом эттирди. Эндиликда, Трамп давлати ўз фаолиятининг охирги кунларида Эроннинг коронавирус билан қарши кураши заминида янги бузғинчи хатти-ҳаракатини амалга оширди.

Американинг ғазначилик вазирлиги чоршанба куни Дональд Трампнинг президентлик муддати охирга етишига бир неча кун қолган бир вақтда, қолган икки нафарнинг номи ва Эроннинг 16 ташкилотини ушбу вазирликнинг "санкция эълон қилинган махсус фуқаро ва шахслар"  рўйхатига киритди. Қудси Разавий вилояти ва Баракат илмий тадқиқот муассасаси ушбу рўйхатга киритилган ташкилотлар жумласидандир. Баракат илмий-тадқиқот муассасаси  Эрон ваксинасини ишлаб чиқарилган марказдир.  

Дональд Трамп охирги 2 ярим йил давомида, яъни макимал даражада босим ўтказиш доирасида Эронга қарши бир томонлама санкцияларни жорий этишни ишчи дастурига киритилган замонидан бошлаб  инсоний мулоҳазага ҳеч қандай эътибор қаратмади. Ҳозирда ҳам Трамп давлатининг Эрон халқига қарши босим ва тазйиқларни кучайтиришга қаратилган умидсиз уринишида, коронавирус ваксинасини ишлаб чиқариш заминида кенг фаолият олиб борадиган марказлардан бири, яъни "Баракат" тлмий-тадқиқот муассасасини ўзининг санкциялар рўйхатига киритди. 

Теҳрон АҚШ-нинг Эрон халқига қарши душманлик ва бир томонлама ҳаракатлари коронавирус пандемияси пайтида дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналарни сотиб олишни қийинлаштирганини бир нечабор таъкидлади. 

NPR мухбири Жаки Нортамнинг сўзларига кўра, АҚШ санкциялари Эрон иқтисодиётига босим ўтказди ва соғлиқни сақлаш тизимига зарар етказди.  

Американинг Эронга қарши санкциялари 

Бу шунингдек, ҳозирги кунда баъзи мамлакатлар оммавий ишлаб чиқарилган корона ваксинасини сотиб олиш билан боғлиқ. Ушбу масала туфайли Теҳрон ўз сайъ-ҳаракатларини Эрон коронавирус ваксинасини ишлаб чиқаришга йўналтирди ва Эроннинг 8-та муассасаси, шу жумладан "Баракат" илмий-тадқиқот муассасаси бу соҳада жиддий фаолият юритмоқда. Афтидан, Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Америка ва Британиянинг коронавирусга қарши вакциналарини олиб киришни тақиқлаш тўғрисидаги аниқ позиция олганларидан сўнг, бу масала Вашингтонни безовта қилди. Бу масала Америка фармацевтика компанияси Pfizer томонидан ишлаб чиқарилган ваксинасининг самарадорлигини шубҳа остига қуйишни англатади. Трамп маъмурияти энди қасос олиш учун Эроннинг коронавирусга қарши вакцинасини ишлаб чиқариш ва оммавий ишлаб чиқариш жараёнини бузган ҳолда, маҳаллий коронавирусга қарши ваксиналарни ишлаб чиқарадиган Эрон компаниясига санкция қўллаш орқали интилмоқда.  

Эронда коронавирус эпидемияси бошланганидан бери Теҳрон ва кўплаб мамлакатлар, жумладан Россия, Хитой ва Венесуэла БМТ ташкилотини коронавирусга қарши курашиш учун дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналар импортини енгиллаштириш учун АҚШ-нинг Эронга қарши босимини камайтиришга сақирмоқда.  Бу талаблар ҳатто Вашингтоннинг европалик шериклари томонидан қўллаб-қувватланди. Бироқ, ушбу талабларга қарамай Вашингтон бу борада нафақат ҳеч қандай чоралар кўрмади, балки Трамп маъмуриятининг сўнгги ойларида ҳар ҳафта Эронга қарши янги санкциялар жорий қилди. 

Американинг сиёсий масалалар бўйича эксперти ва ғазначилик вазирлигининг етакчи расмийси Елизабет Розенберг

Американинг сиёсий масалалар бўйича эксперти ва ғазначилик вазирлигининг етакчи расмийси Елизабет Розенбергнинг сўзларига кўра, АҚШ-нинг иқтисодий санкциялари ва босимлари, айниқса Эроннинг тиббий дори-дармонлар ва асбоб-ускуналарни таминлашда қийинчиликларини мушоҳада этиш мумкин. 

Американинг Эронга қарши золимона санкцияларининг давом этиши ва коронавирус тарқалиши ҳамда Вашингтон томонидан коронавирусга қарши курашиш учун зарур бўлган буюмлар ва ускуналар импортига турли чекловлар қуйилиши амалда АҚШ-нинг Эрон тиббиёт тизимига максимал босим ўтказиш сабабига айланган. Трамп маъмурияти энди Эрон халқига қарши "иқтисодий терроризм"  билан бир қаторда "тиббий терроризм" билан ҳам шуғулланмоқда ва бу жараённи давом эттириб, инсониятга қарши жиноятлар содир этмоқда.

Ёрлиқ