Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон темир йўли; ҳақиқат ёки сароб ?
Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон темир йўлини қуриш лойиҳасининг тасдиқланиши уни амалга ошириш имкони борлиги маъносида эмас, чунки сароб ва ҳақиқат ўртасида катта масофа ва фарқ мавжуддир.
Россиянинг сиёсий масалалар бўйича эксперти Александр Князев "Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон темир йўли" лойиҳасини амалга оширишдаги имкониятлар ва тўсиқларни ўрганиб чиқади: "Сўнгги икки йил ичида Афғонистон ва жанубий портларга чиқишни таъминловчи Ўзбекистоннинг алоқа йўналишлари Тошкент ва унинг шерикларининг турли сатҳида муҳокама қилинди",-деб айтди.
2021 йил 3 январида Покистон бош вазири Имронхон Покистон ва Ўзбекистон ўртасида транс-афғон темир йўлини қуриш лойиҳасини маъқулладики, бу лойиҳа аслида Тошкент учун асосий устувор мақсадларидан саналади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бир фармонни имзолади. Ҳолбуки, экспертлар доираларида ўзбек транспорт-логистика компаниялари ва ишбилармонлари орасида бундай бу лойиҳаларга турлича қаралмоқда.
Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон транспорт ва коммуникация ташкилотлари ва идораларига 2021 йил июн ойигача бу лойиҳа ижро этилишига керак бўлган барча ҳужжатлар тайёр бўлишига дастур берилган ва бу лойиҳа 2022 йил сентябр ойида режага биноан қурилиши бошланиши лозим.
Бу лойиҳа учун ҳақиқий тўсиқлик
Бу лойиҳани амалга ошириш учун дастлабки тўсиқлик бу 4,8 миллиард долларлик маблағни топишдан иборат.
Молиявий масалани таминлашдан сўнг, Афғонистондаги хавфсизлик вазъият ушбу лойиҳани амалда татбиқ этишнинг асосий иккинчи муаммо саналади.
Толибон билан Кобул музокараларининг мубҳамлиги, Афғонистон давлати ўртасидаги мураккаб алоқалар, турли партиялар, (шу жумладан ушбу лойиҳа йўлида кучли мавқега эга бўлган сиёсий ва қавмий аққалиятларга тегишли партиялар) Толибон гуруҳидан ташқари террористик гуруҳларнинг фаолият олиб бориши.. буларнинг ҳаммаси бу лойиҳанинг заиф ижро этилиши эҳтимолидан дарак беради.
Бу масалада 30 йиллик тарихга эга Топи газ қувурлар линияси проектига ишора этиш мумкинки, амалда Афғонистон ҳудудида ҳеч қандай иш амалга оширилгани йўқ.
Шунингдек, покистонлик -афғонистонлик транспорт мафияли ширкатларга ишора этиши мумкин, камида охирги 30 йил давомида нафақат Афғонистон орқали таварлар транзитини назорат қилмоқда, балки террористик гуруҳларни назорат қилмоқда. Мафияли бу гурҳлардан бири Толибон гуруҳини ташкил этишда фаол қатнашган эди.
Бу лойиҳа Хитой манфаатларига зиддир.
Афғонистон орқали Покистонга етадиган Ўзбекистон темир йўл лойиҳаси бевосита Афғонистон транс афғон лойиҳаларини назарга олган "бир йўл бир белбоғ" дастури доирасида Хитой манфаатлари билан зиддир. Хитойлик лойиҳалар асосан Ўзбекистон ҳудудини ачетлаб ўтиб, таварлар оқимини диверсификация қилишга қаратилган.
Россиянинг эҳтимолий позицияси
Меридиан транспорт каридорлари дем номланиши Россия манфиатига зид келади. Хитой каби Россия учун ҳам стандартлар масаласи иккинчи аҳамиятли масала саналади. Россия Эронга ва умуман Чобаҳор портига, сўнгра Покистон, Ҳиндистон ва жанубий-шарқий мамлакатларга чиқиш имконига эга максимал "Шимолий-жанубий " транспорт коридорини ривожлантиришдан стратегик манфаатдор эканлиги муҳимроқдир. Тошкент, Кобул ва Исломобод лойиҳаси билан Хитойдан кўпроқ Россия мухолифат қилиши эҳтимоли мавжуддир. Масалан, қарийб 30 йилдан бери муҳокама қилинаётган "Қошғар-Ўш-Андижон" темир йўл лойиҳасининг тақдири Россиянинг (шунингдек Қозоғистон) бундай қаршиликларига мисол бўла олади.
Эрон йўналишининг афзаллиги
Қизиқи шундаки, айрим ўзбекистонлик экспертлар ва ушбу мамлакатнинг лагистика ва транспорт ширкатларининг раҳбарлари тасдиқланган "Мазори Шариф -Кобул-Нишопур-Карачи" йўналишига мухолифатларини эълон қилиб, Чобаҳор портига чиқиш учун энг қисқа йўл бўлмиш "Мазори Шариф-Ҳирот темир йўл" проектига урғу бериб, Хоф-Ҳирот темир йўл линиясини ишга туширишга ишора этишади.
Покистон вариантидан Эрон йўналишининг устунлигини эътиборга олиб, бу масофа икки баравар қисқа ва Эронда барқарорлик ва хавфсизлик борлиги таъкидланган. (Покистоннинг Балучистондаги муаммолардан фарқли улароқ, бу ерда Хитой ва Покистон ўртасидаги иқтисодий коридорлар ҳам муаммоларга дуч келмоқда.)
Албатта, Вашингтоннинг у ёки бу лойиҳага муносабати Тошкентнинг устувор йўналишларини белгилашдаги асосий тасирчан омилларидан биридир. Шу муносабат билан бошқа нарсалар қатори, Вашингтоннинг Афғонистондаги тасирининг ҳақиқий имкониятлари ва Жо Бойденнинг Оқ Уйга кирганидан кейин АҚШ қўшинлари сонини кўпайтириш имконияти кўриб чиқилади. Замонавий тарих қоғозда қолган кўплаб трансчегаравий лойихаларнинг шоҳидига айланган. Афғонистон ва Покистондаги вазъиятни ва минтақадаги геосиёсий уйинчиларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда 19 асрдаги Россия лойиҳаси каби Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон темир йўл лойиҳаси бўйича имзоланган ҳужжатларни ҳақиқий амалга ошириш маъноси деб билиш мумкин эмас.