Жо Байден АҚШ президенти сифатида қасамёд қилди (видео)
(last modified Thu, 21 Jan 2021 08:55:32 GMT )
Январ 21, 2021 13:55 Asia/Tashkent

Жо Байден АҚШнинг 46-президенти бўлди. У инаугурация маросимида қасамёд қабул қилганидан сўнг расман иш бошлади.

«Мен, Жозеф Робинет Байден, тантанали равишда Америка Қўшма Штатлари президенти вазифаларини сидқидилдан бажаришга ва Америка Қўшма Штатлари Конституциясини қўлимдан келганича сақлашга ва ҳимоя қилишга қасамёд қиламан. Ва Худо менга ёрдам беради» – деди АҚШнинг 46-президенти Жо Байден.

Американинг вице-президен Камала Харрис ҳам қасамёд қилди. Олий суд судялари олдида қасамёд қабул қилганидан сўнг у ҳам расман Ақшнинг 46 вице-президенти бўлди.