Хитойни жиловлаш Бойденнинг Шарқий Осиёдаги стратегиясидир
Жо Бойден АҚШ-да иш бошлаганидан бир ҳафта ўтмай Теодор Рузвельт самолёт ташувччи кемаси раҳбарлигидаги АҚШ денгиз флотининг кема гуруҳи Жанубий хитой денгизига кирди.
АҚШ-Тинч океани қўмондонлиги ва Ҳинд қомондонлик маркази шанба куни Тайван ва Хитой ўртасидаги зиддиятлар авж олган бир вақтда бу ҳарбий кема ушбу минтақага кириб келди,-деб эълон қилди.
Жанубий Хитой денгизига америкалик ҳарбий кеманинг кириб келиши шундай бир шароитда амалга оширилмоқдаким, Пекин давлати бир неча маротаба Американинг денгиз флоти Жанубий Хитой денгизида ушбу мамлакат назорати остида бўлган орлларга яқинлашганидан шикоят қилган эди.
Жанубий Хитой денгизига Америка ҳарбий кемасининг кириб келиши биланоқ, Жо Бойден раҳбарлигидаги Американинг янги давлатининг турли вазирликлари ҳам Хитойга қарши ушбу мамлакатнинг собиқ президенти Дональд Трамп давлатининг душманлик позицияси ва ва иддаоларини такрорлашди.
Масалан; шанба куни Америка ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Нед Прайс бир баёнотда, Америка Хитой Халқ Республикасининг қўшни мамлакатлар, шу жумладан Тайванни қурқитиш бўйича ҳаракатларидан хавотирда,-деб иддао қилди.
"Биз дўстларимиз ва иттифоқчиларимиз билан Ҳинди-Тинч океани минтақасида фаровонлик, хавфсизлик ва умумий қадриятларни тарғиб қилишда турибмиз ва бу сайъ-ҳаракат демократик Тайван билан муносабатларни чуқурлаштиришни ўз ичига олади",-дейилади баёнотда.
Бу ўртада, ўзининг ишонч ёрлиқларини тасдиқлаш учунСенатнинг ташқи алоқалар қўмитаси йиғилишида таклиф этилган Бойденнинг давлат котиби лавозимига номзод Энтони Блинкен шубҳасиз Хитой бошқа давлатларга нисбатан АҚШ учун энг катта муаммо туғдирган деб айтди.
Американинг янги расмийлари изҳоротларидан шундай хулоса чиқадиким, Жо Бойден раҳбарлигидаги янги давлатнинг турли вазирликлари Хитойга қарши ушбу мамлакатнинг собиқ президенти Дональд Трамп давлатининг душманлик позициясини ва иддаоларини такрорлайди.
Американинг собиқ давлати ўз фаолиятининг охирги кунларида йиллар олдин Тайван билан алоқаларига қуйган барча чекловлварини бекор этди. Американинг янги давлати ҳам сиёсатга содиқлигини эълон қилган бўлсада, аммо Бойден маъмурияти Тайванни қўллаб-қувватлаш учун 1979 йилдан бери биринчи марта Тайван ҳукумати вакилини Американинг президентлик инаугурациясига даъват этди.
Ҳолбуки, Пекин Тайванни Хитой ҳудудининг бир қисми деб билади ва АҚШнинг Тайванга ҳаракатлари ва қурол-яроқ сотишини унинг суверенитетини бузиш ва "ягона Хитой" сиёсатига зид деб билади.
Умуман айтганда, Бойден даврида Хитой-АҚШ муносабатларида ўзгаришларни мушоҳада этиш қийин. Аслида Бойден ҳукуматининг Шарқий Осиёдаги стратегияси Хитойни жиловлашга қаратилган.
Америка Мудофаа вазирининг япониялик ва Жанубий Корея ва япониялик ҳамкасблари билан телефон орқали қилган сўҳбати Бойден маъмурияти ўзининг азалий иттифоқчиларига Шарқий Осиёда ўз сиёсатини амалга ошириш учун махсус ҳисоб очганлигини кўрсатади.
Шу нуқтаи назардан, АҚШ-нинг янги маъмуриятининг душманлик сиёсатининг давом этиши Хитой-АҚШ муносабатларидаги кескинликни янада кучайтиради деб айтиш асоссиз эмас.
Сўнгги кунларда Хитой расмийлари АҚШ-нинг янги маъмуриятига Трамп давридаги хатоларни кўрсатиб ва икки мамлакат ўртасидаги тўрт йиллик нотўғри йўлни кўрсатиб, АҚШ-нинг янги маъмуриятига ижобий туртки беришга ҳаракат қилган бўлсада, аммо бир ҳафтадан кам вақт олдин Оқ Уйга кирган Бойденнинг аралашув сиёсати Хитойни жиловлаш стратегияси давом эттиришидан далолат беради.
Бойденнинг бу такрорланадиган ёндошувни қабул қилиши Трампнинг сўнгги тўрт йил ичида Хитойни жиловлаш ва чеклаш сиёсати америкаликлар учун сезиларли натижаларга олиб келмади, балки аксинча Трампнинг Оқ Уйда бир муддат ҳукмрон бўлишига олиб келди.