Президентлик сайловларидан сўнг Қирғизистондаги сиёсий ўзгаришлар жараёни
Садир Жаппаровнинг Қирғизистондаги яқинда бўлиб ўтган муддатидан олдин бўлиб президентлик сайловларида ғалаба қозониши қашшоқ Марказий Осиё давлати ва халқи учун оқибатларга олиб келди.
Яқинда бўлиб ўтган Қирғизистондаги президентлик сайловларида баъзи ғарбпараст кучларнинг иштирок этиш Ғарб институтларининг Қирғизистон ҳукумати ва халқига кўпроқ босим ўтказиш учун яхши имконият яратди, шу билан бирга уларнинг кучини ана шу кучларга қаратди.
Ғарбнинг сиёсатига ил аксиламал кўрсатишда Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси президентлик сайловларида президентликка номзод Одил Сигизбаевни ҳибсга олди.
Шу муносабат билан Одил Сагизбаевнинг адвокати Марьям Ҳасанова шундай деди: "Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг бир қатор кучлари қирғизистонлик сиёсатчини чақириб марказнинг ҳибсхонасига ўтказдилар. Унинг ҳибсга олиниши сабаблари ҳали эълон қилинмаган."
Одил Сагизбаев Қирғизистон президенти Садир Жаппаровнинг яқинда муддатидан олдин бўлиб ўтган президентлик сайловларидаги рақибларидан бири эди. Қирғизистондаги охирги президентлик сайловлари 10 январ куни бўлиб ўтди. Қирғизистон сиёсий майдонидаги ғарбпараст бу сиёсатчи сингари яна бир неча киши аниқланди. Дарҳақиқат, Сўнгги бир неча йил ичида ушбу қирғиз сиёсатчилари Америка институтларида, шу жумладан Жорж Сорос институтида таҳсил олишган ва АҚШ манфаатларини ҳимоя қилиш ва таминлаш йўлларини ўрганишган. Ҳақиқатан ҳам, Қирғизистон ташқи сиёсати минтақадаги давлатлар билан яқинлашишга ўзгараётган бир пайтда, Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари Қирғизистон ҳукуматининг Ғарбга бўлган мавқеини тиқлаш учун барча воситаларни сафарбар қилган кўринади. Шу муносабат билан Қирғизистон сиёсатчиларидан АҚШ-нинг Қирғизистон ичкарисидаги мақсад ва интилишларини амалга ошириш учун фойдаланиш устувор вазифа сифатида белгиланган ўхшайди.
Аввалроқ, 2016 йилда (WiKiLeaks) сайтининг асосчиси Жулиан Ассанж "Ғарб разведка идоралари, шу жумладан OCCRP учун бир қатор воситалар мавжуд ва амалда унга алоқадор журналистлар шантаж қилиш йўли билан ахборот урушида фаол иштирок этишади"-деб айтган эди.
Ҳар ҳолда, Марказий осиё республикалари, жумладан Қирғизистонда Американинг дахолат этиш масаласи яққол мушоҳада этилади ва бундан олдин Қирғизистон ОАВ бир неча марта бу масалада мақола нашр этган эдилар. Масалан; Бишкекда нашр этиладиган "Дело" газетаси 2019 йили чоп этган бир мақоласида Американинг Бишкекдаги дипломатлари томонидан шубҳали бир юк олишларига ишора этиб, Ғарб томонидан Қирғизистон оппозициясининг молиявий кўмакларининг кўпайганини ошкор этганди.
Қирғизистон газетасининг ушбу мақоласида Америка томонидан Қирғизистонга пул жўнатилганига ишора этилиб, ушбу мамлакатда давлатга қарши жараёнларни молиявий қўллаб-қувватлаш масаласи ошкор этилган эди.
Хулоса қилиб айтганда, Қирғизистондаги ғарбпараст сиёсатчиларнинг норозиликлари АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан ушбу кичик ва қашшоқ Марказий Осиё давлати олдига қуйган мақсадлар қаторига киради. Бу ҳақиқатни ҳисобга олган ҳолда, Бишкек ҳукумати Одел Сагизбаевни шу сабаб билан ҳибсга олгани ва қамоққа ташлаганига шубҳа йўқ.