май 30, 2021 00:17 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда коррупциянинг тарқалишидан хавотирлар ошмоқда

Қирғизистонда ҳукуматнинг бир неча бор ўзгаришига қарамай, юқори лавозимли амалдорлар даражасида коррупция ва порахўрлик ўсишда давом этмоқда.

Шу муносабат билан Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев мамлакат ҳукуматидаги коррупцияни ҳокимиятнинг барча бӯғинларини қамраб олган вирусга ўхшатди. Асқар Акаев Афтар ТВ-га берган интервюсида деди:

Коррупция ҳукуматга ва иқтисодиётга зарар етказади, шунингдек, давлат амалдорларига бўлган ишончни пасайтиради ва мамлакатнинг халқаро миқёсдаги обрўсига путур етказади.

Қирғизистон Республикаси Марказий Осиёнинг бешта республикасидан биридир. Қирғизистон Марказий Осиёда "Демократия ороли" деб номланган. Шунга қарамай, бу мамлакат президентларининг фарзандлари ҳам ҳар доим ҳокимиятни қўлга киритишни орзу қилар эдилар. Аммо мамлакат қонунлари ҳар доим Қирғизистон раҳбарларининг фарзандлари талабларини қондиришга тўсқинлик қилиб келган. Шунинг учун ҳам ҳар хил ҳукуматлар  доимий равишда халқ эътирозларига юзланиб, кўп сонли таҳдидларга дуч келмоқдалар.

1991 йилда мустақилликни қӯлга киритган Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Акаев иқтисодий  коррупция  танқидчисига айланганига қарамай,  президентлиги даврида унчалик ижобий кўрсаткичларга эга бўлмаган. Масалан, 2005 йилда Бурмат ва Ҳайдар, Қирғизистоннинг ўша пайтдаги президенти Асқар Акаевнинг қизи ва ўғли бир вақтнинг ўзида Миллий Мажлис аъзолигини қӯлга киритишди. Бу 2005 йилда Қирғизистонда биринчи инқилобга замин яратди.

Рангли инқилоб пайтида ўнлаб одамлар қурбон бӯлишди ва Асқар Акаев Қирғизистондан қочиб, Россиядан  бошпана топди. Лолалар инқилобидан кейин парламентда Асқар Акаев  ӯғли ва қизи депутатлик  имтиёзи бекор қилинди. Ҳайдарга қарши давлат маблағларини талон-торож қилиш ва бошқаларнинг шахсий мулкини зӯравонлик билан ўзлаштиришда айбланиб, жиноий ишлар қўзғатилган. Шу билан бирга, Бермет Акаеванинг ўша пайтдаги эри, Адил Тӯйганбаев ҳам фирибгарлик, коррупция ва давлат мулкини ўзлаштиришда айбланган. Аслида  таъкидлаш жоиз, Қирғизистондаги коррупция шу даражага етганки, мамлакатдаги юқори лавозимли амалдорларнинг ӯзлари молиявий масалаларда коррупцияга алоқадор бӯла туриб, ушбу машъум ҳодисагақарши курашишга ҳаракат қилмоқдалар. Бу Қирғизистондаги коррупцияга қарши кураш режалари ва ғояларининг барбод бўлишига олиб келади. Шу муносабат билан, 2018 йилда Қирғизистоннинг "Янги прогресс" парламент партиясининг раиси ва иқтисодчи Бакит Тарабаев Қирғизистон Транспорт вазирининг ўша пайтдаги ўринбосари коррупция учун ҳибсга олинганини айтиб, давлат сиёсатига ёш сиёсатчиларни жалб қилишни таклиф қилди. У ва унинг ҳамфикрлари ёш кучлар молиявий муаммоларга дучор бўлмайдилар ва мамлакатни ушбу хавфли инқироздан хавфсиз олиб чиқишлари мумкинлигига ишонишди. Таниқли қирғиз мутахассиси Қирғизистоннинг ўша пайтдаги президенти Соронбай Жиенбеков мамлакат жиловини қӯлга олган пайти Парламентдаги нутқида деди:

Ҳукумат ўз вазифасини тўғри бажармайди ва Миллий мажлис қарорлари ҳам эътиборга олинмайди. Шунинг учун, тизимни номуносиб амалдорлардан тозалаш учун давлат идораларида ислоҳотлар олиб бориш шарт.

Шунга кўра, кўплаб иқтисодий ва сиёсий экспертлар Марказий Осиё давлатларида, хусусан Қирғизистонда хавфсизликдан кейинги энг муҳим вазифа шаффофликни таъминлаш ва мансабни суъистемол қилишга қарши курашиш деб ҳисоблашади. Шунингдек,  ушбу йўл билан Марказий Осиёдаги ушбу камбағал давлатларнинг бошқа сиёсий ва ижтимоий жабҳалардаги муаммоларини ҳам ҳал этиш мумкин. Aслини олганда, давлат тизимини ислоҳ қилиш бўйича мулоҳазаларда расмий Бишкек ва мустақил экспертлар фикрлари унчалик ҳам ўхшаш эмас. Шунга қарамай, айтиш зарурки,  Марказий Осиё  республикалари, жумладан Қирғизистонда коррупция ва мансабни суъистемол этиш масаласи  иқтисодий фаровонликка эришишнинг асосий тўсиқлари бўлиб қолмоқда. Ушбу масала Марказий Осиё республикаларида собиқ Совет Иттифоқининг эски ижро тузилмалари сақланиб қолганлиги ва  «давлат – миллат яратиш» жараёнидан "бир миллат-бир давлат" принсипига ӯтгунча ҳали узоқ йӯлни босиб ӯтишлари лозимлиги учун кенг илдиз отган.

Мавжуд жараёнларга қарамай, айтиш жоизки: Қирғизистон расмийлари коррупция ва мансабни суъистемол қилишга бас келишлари учун ҳали кўп тер тўкишлари керак.

 

Ёрлиқ