апрел 19, 2021 14:37 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон халқининг Ғарб ташкилотлари ва муассасаларига қарши эътирозлари
    Қирғизистон халқининг Ғарб ташкилотлари ва муассасаларига қарши эътирозлари

Қирғизистоннинг огоҳ халқи яна бир марта ўз мамлакатларида Ғарб, айниқса Американинг дахолат этувчи ташкилотлари га қарши давлатга қарши эътирозли митинг ўтказишди.

Шу муносабат билан Қирғизистон пойтахти бишкек шаҳрида истиқомат қилувчи қирғизлар Бишкекда хорижий омиллар ва Ғарбнинг нодавлат ташкилотлари фаолиятларига қарши эътирозли кўча намойишлар ўтказишди. 

Қирғизистон эътирозчилари гомосексуализмни рағбатлантириш бўйича Ғарб давлат ва нодавлат ташкилотлари фаолиятига қарши эканликларини эълон қилишди.  

Қирғизистон халқининг ўз мамлакатларида Ғарб ташкилотларининг фаолиятларига қарши эътироз қилишлари биринчи марта эмас. Ўтган 2019 йилда ҳам Қирғизистон халқи сўз эркинлиги баҳонаси билан яланғоч аёл ва эркакларнинг портретини кўргазмада намойиш этганлари учун эътироз қилган эдилар. 

2019 йилда Қирғизистон намойишчилари Қирғизистон аёлларининг ҳижоб кйишларига мухолиф бўлган Американинг кўргазмасини ёпишга муяссар бўлган эдилар. Марказий Осиё республикалар, айниқса Қирғизистоннинг мусулмон халқининг маданияти Ғарб оммавий ахборот воситалари ва муассасаларининг таблиғотидан анча афзал ва бой экани ҳақиқатини эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Шунинг учун Қирғизистон халқининг маданияти бегоналарнинг ҳужумларига таслим бўлиши мумкин эмас. 

Бундан кейин ҳам Ғарб ташкилотлари Қирғизистоннинг ички ишларига аралашиб давлат ташкилотларига босим ўтказиш билан Марказий Осиёдаги ушбу мамлакатнинг танлаш ташаббусини ўз ихтиёрларига олишга сайъ-ҳаракат олиб борди. 

Шу сабабдан Қирғизистон сиёсатчилари амалдорларининг аксарияти ҳатто Бишкек давлат расмийлари ҳам Қирғизистоннинг ички ишларига дахолат этиш учун америкалик дипломатларнинг сайъ-ҳаракатлари ва ролини фош этишди. 

Ғарб ва халқаро ташкилотларнинг Қирғизистон парламент сайловига дахолат этмоқда. 

Фақат бир намуна сифатида Қирғизистон Миллий Мажлисининг сайловлар жараёнини кузатиш маркази раисининг изҳоротига ишора этиш мумкин. 

Шу муносабат билан Қирғизистон Миллий Мажлисининг сайловлар жараёнини кузатиш маркази-"Кличики Жол" мониторинг марказининг раҳбари Турсунбек Охун шундай деб фикр билдиради: "Баъзи Америка ва Ғарб ташкилотларининг Қирғизистон Миллий Мажлисининг сайловларидаги хатти-ҳаракатлари дахолат этувчи сайъ-ҳаракат ва Қирғизистон Конституциясини бузишдир"

Қирғизистоннинг ушбу сиёсатчиси шунингдек Америка ва Ғарбнинг айрим ташкилотлари Қирғизистоннинг ички ишларига дахолат этади,-деб таъкидлади. 

Бундан олдин баъзи қирғиз оммавий ахборот воситалари Қирғизистоннинг сиёсий партиялари ва фаолиятларидаги дахолат этувчи ролини ошкор этиб, АҚШ дипломатларининг Бишкекдаги айрим ноқонуний фаолиятини фош этган эди. 

Шу жумладан 2016 йилда Америка давлати ноқонуний йўл билан нақд пул жўнатиш билан ўнлаб миллион доллар Бишкек давлатига мухолиф бўлган партияларга кўмак бериш мақсадида пул сарфлади. 

Ҳар ҳолда зикр этиш жоизки, ҳозирги кунда Қирғизистондаги халқ эътирозлари Марказий Осиё Республикалари, айниқса Қирғизистонда гомосексуалистлар никоҳини эълон ва ошкор этишга ҳаракат қилаётган халқаро ва Ғарб айрим ташкилотларга қарши  қаратилган. 

Эътиборга молик жиҳат Озарбойжон Рспубликасининг мусулмон халқини йўлдан оздиришга уринаётган яланғочлик ва гомосексуализм маданияти соҳасида БМТ ташкилотига боғлиқ баъзи халқаро ташкилотларнинг ташвиқотидир. 

АҚШ халқаро тараққиёт агентлигининг Қирғизистон филиалидаги коррупция 

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ ташкилотининг болалар жамғармаси (YuNISEF) каби халқаро ташкилотлар томонидан тарғиб этилган худди шу гомосексуализм масаласи Қирғизистон халқининг намойишлари жараёнида кўтарилди. 

Америка ва халқаро ушбу ташкилотлар Қирғизистон мактабларида гомосексуалистлар  турмуш қуриши ҳақидаги брашюраларни тақсимлаб чиққан. 

БМТ ташкилотининг болалар жамғармаси (YuNISEF)

Қирғизистон намойишчилари чет эл агентлари тўғрисида махсус қонун қабул қилишни ва ўз мамлакатларидаги Ғарб фаооллари ва тегишли амалдорларни чиқариб юборишни талаб этишди. 

Ғарб ҳукуматлари, айниқса АҚШнинг Қирғизистондаги интервецион ролининг умумий хулосасида шуни айтиш мумкинки, Ғарб ташкилотлари амал ташаббусини ўз ихтиёрларига олиб, Қирғизистон Миллий Мажлиси ва президент сайловлари натижаларини ҳам ўз ихтиёрларига олишга ҳаракат қилишади. 

Бироқ, Ғарб билан мойиллик зоҳир этадиган жараёнлар бегоналарнинг қўллаб-қувватлаши ва ҳимоя этишларига қарамай ҳозиргача бу мақсадларни амалда татбиқ этишга муяссар бўлганлари йўқ.  

Ёрлиқ