ИШИД Марказий Осиё давлатларига соя солиши давом этмоқда
(last modified Sat, 30 Jan 2021 11:00:58 GMT )
Январ 30, 2021 16:00 Asia/Tashkent
  • ИШИД Марказий Осиё давлатларига соя солиши давом этмоқда

ИШИД террористик гуруҳи ҳали ҳам Марказий Осиё мамлакатларига таҳдид солмоқда.

Ўтган олти йил давомида Сурия ва Ироқда ИШИД террористик гуруҳи позицияси заифланган бўлсада, аммо бу гуруҳ ҳалигача Марказий Осиё мамлакатларидан кўнгилли кучларни хизматга олишни давом этмоқда ва бу гуруҳнинг тарафдорлари ҳам ушбу минтақада ўз фаолиятларини кенгайтиришга ҳаракат қилишмоқда. 

ИШИД Марказий Осиё давлатларига таҳдид солиши давом этмоқда 

ИШИД террористик гуруҳига жалб этганларнинг аксарияти тожик ва ўзбеклар саналади. Албатта қирғиз, қозоқ ва туркманлар ҳам ушбу гуруҳга қушилишган. Ушбу тенденция қисман коронавирус пандемияси ва унинг иқтисодий оқибатлари туфайли Марказий Осиё мамлакатларининг босқичма-босқич иқтисодий оғир вазъиятга юзмаюз бўлишидан янада кенг кўламда кучаймоқда.

Табиийки, бу мавзў мураккаб бир муаммо саналадиким, Марказий Осиё давлатлари томонидан глобал ечим топишга эҳтиёж сезади. 

Марказий Осиё давлатлари ички сиёсатларидаги қонунларни қайта кўриб чиқиш орқали минтақадаги бешта мамлакат (Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон)-нинг хавфсизлик органлари ўртасида мувофиқлаштирувни яхшилаш, маҳрум бўлиб қолганлар ва ёшлар учун иш ўринларини яратиш ва халқни таълим бериш учун дастурларни тез вақт ичида ижро этиш билан бу минтақада ушбу муаммо кенгайишининг олдини олишлари мумкин. 

ИШИД Марказий Осиё давлатларига таҳдид солиши давом этмоқда 

Ҳозирда, минтақадаги иқтисодий вазъият муносиб шароитга эмас ва мамлакатлар яхши кайфиятдаги ижтимоий хизматларни,айниқса қишлоқдаги минтақаларга  тақдим этишга қодир эмас. 

Хавфсизлик кучларига етарлича маош туланмайди ва улар жанг қилиш учун етарли маҳоратга эга эмаслар. Улар етарли маҳоратга эга эмасликлари сабабли қатъий усулларга мурожаат қилишади. 

Минтақа мамлакатлари аксарият вақтларда ушбу минтақада ифротгарчилик масаласини ҳал этиш учун бостириш сайъ-ҳаракати ва қонунларни кучайтиришга ҳаракат қилишади. Ҳолбуки, амалда бундай чоралар фақат маълум вақт давомида самаралибўлиши мумкин. Бу муаммонинг ечими шундаки, бу мамлакатлар халқни диний таълим-тарбия бериш ва уларнинг фаровонлигини таминлаш масаласига жиддий эътибор қаратишлари керак. 

Шуни зикр этиш жоизки, ИШИД террорчи гуруҳига жалб этиш учун ҳеч қандай жозибали нарса йўқ, лекин ушбу гуруҳга қўшилиш учун фақат битта муҳим сабаб борким, бу ҳам бўлса ижтимоий ва сиёсий шароитдан чарчаб қолишдан иборат. 

Марказий Осиё 

Минтақа мамлакатлари учун муҳим бўлган яна бир муаммо бу илгари ИШИД террористик гуруҳи қаторида жанг қилган ва энди ўз ватанига қайтган фуқароларни реабилитацияси саналади. 

Агар илгари ИШИД рўйхатига киритилганларнинг муҳим қисми Марказий Осиёга қайтса, бу бутун минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликка хавф солади. 

Бу минтақанинг қўшни мамлакатлари-Россия ва Хитой Марказий Осиёдаги экстремизмдан хавотирда. 

Шунинг учун радикализмнинг ривожланиши минтақанинг осойишталиги ва барқарорли учун жиддий таҳдид солади ва Марказий Осиёнинг бешта давлати нафақат хавфсизлик чораларини яхшилайдиган, балки ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширадиган ишончли ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар режасини ишлаб чиқаришдан бошқа чоралари йўқ. 

 

Ёрлиқ