Исломий Инқилоб ғалабасининг йиллигига бағишланган махсус дастур (4-қисм)
Эроннинг ташқи сиёсати кӯпқирралиликка асосланган
Кўп қирралилик халқаро ҳамжамиятнинг рад қилиб бӯлмас эҳтиёжидир. Ҳозирги дунёда кўп қирралилик ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ зарурат бўлиб қолди ва халқаро майдонда ҳақиқат сифатида қабул қилинди.
Икки йил олдин, аниқроғи 2018 йилнинг 20-декабр куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 73-Бош ассамблеясида, Қўшилмаслик Ҳаракати томонидан таклиф қилинган резолюция қабул қилинди. Ушбу таклиф асосида; 24 апрел Халқаро кўп қирралилик ва тинчлик учун дипломатия куни деб белгиланди.
Бу резолюцияни қабул қилиш билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзолари ушбу кун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қадр-қимматини тарғиб қилишни англатишини ва дипломатия орқали тинчликни ўрнатишда кўп қирралилик ва халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилиш муҳимлигини таъкидлаш кераклигини эслатдилар.
Ушбу ғоя асосида Эрон Ислом Жумҳурияти ташқи алоқаларида кўп томонлама муносабатларга асосланган энг яхши муносабатларни ўрнатишга интилади ва жамоавий манфаатдорлик фақат ҳамкорлик ва кўп қирралилик доирасида амалга оширилади, деб ҳисоблайди.
Жаҳоншунослик институтининг директори ҳамда Эроннинг Дунё тадқиқотлари ассоциацияси президенти, доктор Саид Ризо Омулий Эрон ташқи сиёсатида кўп қирралилик мавзусида шундай дейди: "Эрон Ислом Жумҳуриятининг ташқи сиёсати аввал бошдан барчани ҳурмат қилиш ва ҳамма устидан ҳукмронлик қилишни йӯқ қилишга қаратилган ва бу минтақа мамлакатларига мустабидларча ҳукмронликни йўқ қилишга доимо ёрдам берган. Шу билан бирга, Эрон Ислом Жумҳуриятининг марказий сиёсати мустабид ҳукмронлик тизимига қарши курашиш ҳамда Шарқ ва Ғарб зӯравонлигини рад этишдир."
Қуръон таълимотига таянган Эрон, зӯравон ҳукмронлик қилмоқчи эмас ва бошқаларнинг ҳам зӯравонлигини қабул қилмайди.
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Ҳасан Руҳоний БМТ Бош ассамблеясининг 2019 йилги сессиясида жамоавий хавфсизликнинг асоси бӯлган Ҳурмуз кенг қамровли тинчлик режасини таклиф қилди ва ушбу режа тафсилотлари Форс кўрфазининг 6 мамлакати ва Ироққа юборилди. Ушбу режанинг мақсади тинчлик, барқарорлик, тараққиётни ривожлантириш, Форс кўрфази ҳамда Хурмуз бўғози мамлакатлари ўртасида ўзаро тушуниш, тинч ва дўстона муносабатларни ўрнатишдир. Таклиф Теҳроннинг Форс кўрфазида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга минтақавий ёндашган кўп томонлама ғояларга эга эканлигини кўрсатди.
Халқаро ҳамжамият бугунги кунда Америка Қўшма Штатларининг бир томонлама муносабати асосида мисли кўрилмаган муаммоларга дуч келмоқда.
Терроризм, экстремизм, халқаро ташкилотлар ролининг пасайиши, халқаро шартномаларнинг тез-тез бузилиши каби масалалар, миллий суверенитетга бепарволик, мустақил давлатларнинг ички ишларига аралашиш, АҚШнинг авторитар сиёсати дунё тинчлиги учун жиддий таҳдид ва бир томонламалик асосида тартиб ўрнатилишидаги асосий тўсиқдир.
Халқаро ҳамжамият бу сиёсатлардан чарчаганлиги ва ушбу сиёсатнинг келажак учун хавфлилигини кўраётгани ҳақида кўплаб далиллар мавжуд.
Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф кўп қирралилик ёхуд плюрализмнинг қирраларини шарҳлаб, шундай дейди: Бугунги дунё ӯтган асрдан фарқ қилади. Унда бутун дунёвий ҳодисалар Ғарбда юз берар, ёки бундай ҳодисаларнинг амалга ошиши учун Ғарб қарор чиқарар эди. Бугун бунақа эмас. Эндиликда пост Ғарб дунёси шаклланган. Бугунги дунёда Шарққа тамойил ёхуд Ғарбга тамойиллар маънисиздир. Бундай дунёда қудрат маркази, географик ва сиёсий тамойилларни эътиборга олган ҳолда ҳамматомонлама тамойилга эга бӯлиш керак. Зеро, қудрат марказлари ва манбалари кӯпайган ва ӯзгарган”.
Эрон Ташқи ишлар вазири, шунингдек, Халқаро плюрализм ва тинчлик учун дипломатия кунини хотирлаш ва тарғиб қилиш бўйича БМТ Бош ассамблеясининг юқори даражадаги сессиясида шундай деди:
"Плюрализмни ҳимоя қилиш учун Қўшма Штатларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан хаёлий фойда олишига йўл қўймаслик ва бошқаларга халқаро ҳуқуқ ва Хавфсизлик Кенгашининг қарорларини бузиш учун ҳар қандай босимни қатъиян рад этиш керак.Бир томонлама муносабатни рад этишда биз барчамиз масъулмиз ва ҳар бир ҳукуматни ҳар қандай қонунбузарлик оқибатлари учун биргаликда жавобгар деб билишимиз керак”.
Ақшнинг бир томонлама ҳаракатларининг узоқ рўйхат мавжуд. Бунга ички қонунчиликни ӯз ҳудудларидан ташқарида ҳам қӯллаш, халқаро мажбуриятларни ва Халқаро суд қарорларини эътиборсиз қолдириш, бошқа давлат қуролли кучларини "террорчи" деб эълон қилиш, сиёсий мақсадларни кӯзлаб экстремизмни ривожлантириш, террорчи режимлар ва уларнинг уруш жиноятларини қӯллаб-қувватлаш, Фаластин ерларини ноқонуний равишда босқинчи сионистик режим ҳудудларига қӯшиб олишни расман тан олиш каби ҳолатлар киради.
Бир томонлама мажбурлаш чоралари, масалан, санкциялар ва ҳарбий куч ишлатишга таҳдидлар, халқаро ҳуқуқни кескин равишда бузган мажбурлов ҳаракатларининг натижасидир.
Бир томонламалик билан АҚШ ҳукумати нафақат дунё тинчлиги ва фаровонлиги учун асосий тўсиқ, балки барқарор ривожланишнинг асосий шарти бўлган адолатли ва тенг халқаро тартиб учун ҳам тўсиқдир.
Сўнгги қирқ йил ичида Қўшма Штатлар Эрон халқига қарши бир томонлама мажбурлов чораларини қӯлламоқда. Қўшма Штатлар томонидан "максимал босим" номи остида янги санкцияларни жорий этиш орқали олиб борилган иқтисодий уруш нафақат Эрон халқига қаратилган, балки бошқа давлатлар учун зарарли оқибатларга олиб келди ва жаҳоннинг муътадил савдо вазъиятини бузди.
Қўшма Штатларнинг Ядровий келишувга нисбатан масъулиятсизлиги ва бир томонлама муносабати - бундай хатти-ҳаракатларнинг биргина намунаси. Американинг Венесуэлла, Куба ва Никарагуа, Сурия, Ливия ички ишларига ошкора аралашуви, Ямандаги бузғунчи урушни қӯллаб-қуватлаши, Қуддусни сионистик режимнинг пойтахти деб тан олиш халқаро тинчлик ва хавфсизликка зарар етказиши мумкин бўлган бир томонлама ҳаракатларнинг кенглигидан далолат беради.
"Коронавирус инқирози биз учун кўп қиррали ҳаёт қанчалик муҳимлигини кўрсатди,-- дейди Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеф Боррел Халқаро кўп қирралилик кунига бағишланган видеомурожаатида. -- Коронавирусга қарши кураш чегара билмайди. Халқаро ечим топиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва уйғунлаштиришдан бошқа илож йўқ."
Трамп президентлиги давридаги Қўшма Штатларнинг бир томонлама ва ўзбошимчалик сиёсатини билвосита танқид қилиб, Европа Иттифоқининг бу юқори мартабали дипломати шундай деди: "Кўп қирралилик ҳеч бир давлат ёлғизликда енголмайдиган бундай улкан таҳдидга қарши курашишнинг ягона самарали усулидир.
Шубҳасиз, бир томонламалик кўп қиррали бўлишни истаган барча мустақил мамлакатлар учун таҳдиддир.