феврал 16, 2021 16:09 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Россия ҳарбий машқининг паёми, минтақада хавфсизлик, дўстлик ва тинчликни мустаҳкамлашдан иборат

Эрон -Россия қўшма денгиз белбоғи 2021-ҳарбий машқлар бугун сешанба куни эрталаб Уммон денгизи ва Ҳинд океанининг шимолий минтақасида бошланди.

Эртага Эрон -Россия қўшма денгиз белбоғи 2021- ҳарбий машқлари

Денгиз ҳарбий машқларининг биринчи босқичида «PHOTOEX» амалиёти ўтказилди. Шу жумладан машғулотда иштирок этаётган қисмларни минтақадаги таҳдидларга мувофиқ шакллантириш ва ҳужумкор тартибга солиш амалиёти ўтказилди.  

Икки кун давом этадиган ушбу ҳарбий машғулотларнима мақсадда ўтказилмоқда ва аҳамияти ҳам нимада? Ҳинд океанидаги юк ташиш линияларининг тўлиқ хавфсизлиги жаҳон миқёсида иқтисодий манфаатларни сақлаб қолишни кафолатлайди.  "денгиз савдоси хавфсизлиги учун денгиздаги жамоавий ҳамкорлик" шиори 17 минг километр масоҳатга эга минтақада ўтказилаётган Эрон -Россия қўшма денгиз белбоғи 2021-ҳарбий машқларнинг аҳамияти ана шу доирада баҳоланиши лозим. 

Бу ҳарбий машқларнинг матбуот котиби адмирал Ғуломризо Таҳоний

Бу ҳарбий машқларнинг матбуот котиби адмирал Ғуломризо Таҳоний Эрон Пресс агентлиги билан қилган исклюзив сўҳбатида, Эрон -Россия қўшма денгиз белбоғи 2021-ҳарбий машқларда кўзга тутилган мақсадлар халқаро миқёсда Эрон денгиз кучлари қутқарув ва ёрдам соҳаларида хавфсизликни ўрнатиш бу кўникмаларни ўтказиш ва халқаро майдонда Эрон денгиз кучларининг ўзаро тасирини намойиш этишдир. 

Бошқа мамлакатлар билан қўшма ҳарбий машқларни ўтказиш минтақада хавфсизлик ва тинчликни мустаҳкамлаш учун Эроннинг стратегияларидан биридир. Бу йўналишда Эрон Ҳинд океани ва Уммон денгизида турли машқларни ўтказди. 

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Али Исмоилий Ардаконий бу ҳамкорликлар ҳақида "Россия ва Эрон шундай холосага кеоганким, ўзаро кўмак бериш билан ҳарбий,сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтириш орқали Вашингтоннинг ўз мақсадига етишига тўсиқлик яратишади. Бунга қўшимча иқтисодий, хавфсизлик ва сиёсий арсада Американинг ҳаддан ташқари талаб қуйишига қарши курашиш халқаро бошқа масалаларда Американинг ёндошувини ўзгартириш зарурати ҳақида консенсусга келиш заминасини ижод этади."

Эртага Эрон -Россия қўшма денгиз белбоғи 2021- ҳарбий машқлари

Эрон Ислом Жумҳурияти бир томонлама ёндошиш ва бирёқлама муносабат билан мухолифдир. Бунга асосан минтақадаги хавфсизлик баробарида Эроннинг сиёсати умумий хавфсизлик доктринасини таъкидлашдан иборат. Эрон минтақа мамлакатларига таклиф этган "Ҳурмуз тинчлик ташаббуси" идеяси ҳам ана шун масалага билан асосланган. 

Дунёнинг стратегик денгиз ва минтақалари "тараққиёт" ва "хавфсизлик" -нинг иккита омилидан келиб чиққан ҳолда атрофдаги иқтисодиёт билан шунингдек глобал иқтисодиёт билан узвий боғлиқдир.   

Шунинг учун Эрон Ислом Жумҳурияти денгиз хавфсизлигини таминлаш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда, денгиз маъмуриятини бажариш учун доимий машқлар шаклида ҳарбий-денгиз кучларининг тайёрлигини оширди. Шунинг учун ушбу машқни ўтказиш муҳимлигини икки жиҳатдан такидлаш мумкин.

Биринчи жиҳат: Минтақавий шериклик билан хавфсизликни мустаҳкамлашдан иборат. Бу йўналишда  ўтган йил декабр ойида ҳам Эрон, Россия ва Хитойнинг қўшма денгиз машқлари, бу жуда ўзига хос ва мисли кўрилмаган машқлар эди, Чобаҳор шаҳридаги Шаҳид Биҳиштий портида бўлиб ўтди. 

Бу ҳарбий машқи аҳамиятининг иккинчи жиҳати; денгиз савдоси хавфсизлигига қарши бевосита таҳдидлар билан қарши курашиш учун агрессив ва тактик амалиётларни ўзига қамраб олган мудофаа тайёргарликни юксалтиришдан иборат. Энди Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг денгиз кучлари ва армиянинг стратегик денгиз кучлари денгиз хавфсизлигини муҳофазат этиш йўлида ўзининг мудофаа қудратини стратегик даражага юксалтирди ва ушбу имкониятдан фойдаланиб минтақавий ва халқаро сувларда "денгизга асосланган" муносабатларда муҳим рол уйнайди.  Бу нуқтаи назардан денгиз қўшма ушбу ҳарбий машқнинг паёми минтақада хавфсизлик, дўстлик ва тинчликни мустаҳкамлашдан иборатдир. 

Ёрлиқ