АҚШ -даги қаҳратон совуқнинг оқибатилари (фотожамланма)
(last modified Sun, 21 Feb 2021 07:13:11 GMT )
феврал 21, 2021 12:13 Asia/Tashkent
  • АҚШ -даги қаҳратон совуқнинг оқибатилари (фотожамланма)

АҚШ жанубида яшовчи аҳоли бир ҳафтадан буён мазкур ҳудуд учун анчайин ноодатий бўлган жуда совуқ об-ҳаво асоратларига қарши кураш олиб бормоқда. Ҳаво ҳарорати 18 даражагача тушиб кетган. Камида 70 нафар одам совуқ оқибатида ҳалок бўлган, 4 миллиондан зиёд уй хўжаликлари иссиқлик ва электр энергияси таъминотидан узилиб қолган.

Техасда охирги 30 йил ичидаги энг паст ҳарорат қайд этилди (симоб устуни -18 даражагача тушиб кетган) ва фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Ҳавонинг кескин совиши туфайли электр энергияси таъминоти тизимида катта узилишлар қайд қилинди. Блекаут Техасдаги камида 4,3 миллионта уй ва офисларга таъсир қилган. 19 февраль ҳолатига кўра, штатдаги 200 мингта уй хўжалиги электр таъминотидан узилган. 13 миллион нафар техасликлар иссиқ сувсиз қолган. Электр энергиясидаги муаммолардан ташқари, Техасда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш билан боғлиқ хизматларида ҳам тўхталишлар учраган. АҚШда бешта аэропорт қор бўронлари ва совуқ об-ҳаво туфайли ёпилди