Минглаб яманликлар Саъудия-Америка коалициясининг давом этаётган ҳужумларига қарши намойишлари (видео)
Ўн минглаб яманликлар Яманнинг турли шаҳарларида намойиш ўтказдилар ва Саъудия-Америка коалициясининг ўз мамлакатларига қарши давом этаётган тажовузлари ва ҳужумлларини қоралашди.
Эрон Пресс ахборот агентлигининг хабар беришича, кеча жума куни Саъда ва бошқа баъзи шаҳарларда Яман фуқаролари "Америка тажовузкор коалициясининг қамал қилиши Яман халқини ўлдирмоқда" номи остида намойиш ўтказдилар ва ўз мамлакатларига қарши ҳарбий тажовузни қораладилар.
Намойишчилар озод этиш амалиётларини давом эттиришга чақирадиган шиорларни айтишди.
Аз-Золеъ вилоятининг Дамт шаҳридаги кўплаб одамлар ҳам Яманнинг қамал қилиниши ва ватандошларининг ўлдирилишига қарши норозилик билдиришди.
Маърабдаги тўқнашувлар бир неча кун олдин Яман армияси ва Ансоруллоҳ ҳаракатитга боғлиқ халқ қўмиталари Маъраб ҳудудидаги Сарвоҳда Саъудия коалициясининг Кавфал ҳарбий базасини ўз назорати остига олишлари билан бир вақтда бошлади.