Арманистонда партиялар ва ҳомийлари ўртасидаги кескинликлар давом этмоқда
(last modified Sun, 28 Feb 2021 11:22:22 GMT )
феврал 28, 2021 16:22 Asia/Tashkent
  • Арманистонда партиялар ва ҳомийлари ўртасидаги кескинликлар давом этмоқда

Эрон, Россия, Нато ташкилоти, Озарбайжон республикаси ва Туркия Аменистонда эътироз қилаётган томонларни ихтилофларни тинчлик йўли билан ҳал қилишга чақиришди.

Ереванда мамлакат бош вазири никол пашинян ҳукуматига қарши халқ эътирозлари давом этаётган бир пайтда, Арманистонга қўшни мамлакатларнинг ҳукуматлари ва Нато ташкилоти бундай хатти-ҳаракатга даъват этишмоқда. 

Арманистон бош вазири Никол Пашинян 

Бундан олдин Арманистон бош вазири Никол Пашинян бир буйруққа имзо қуйиб, ушбу мамлакатнинг армия қўмондони Овеник Госпариянни истеъфога чиқарди. Бу қарор бош вазирни истеъфога чиқариш учун армиянинг таклиф этган талабидан кейин қабул қилинди. 

Ўтган икки кун давомида Арманистонда аҳамият қаратадиган ҳодисалар юз берди. Арманистон президенти Армен Саркисян ушбу мамлакат армиясининг қўмондонини истеъфога чиқаришга мухолифат қилди. 

 Арманистон армияси бош штаби бошлиғи Оник Гаспариян 

Никол Пашинян Арманистон армияси штаби қўмондонининг талабини ҳарбий давлат тунтариши деб тавсиф этди ва бош вазир буйруқ чиқарганига қарамай Арманистон президенти бу гал Никол Пашинян фармонини ижро этмади. 

Арманистоннинг ички қонунларига асосан, Арманистон армияси қўмондонини истеъфога чиқариш учун мамлакатнинг президенти бош вазир буйруғига қўл қуйиши керак. Аммо Арманистон президент хизмати бир баёния нашр этиб, Госпариянни истеъфога чиқаришда бош вазирнинг хатти-ҳаракати асосий қонунга хилоф деб эълон қилди. 

Жорий йил 25 феврал кунида Пашиняннинг фармони содир этилганидан сўнг, Арманистон президенти бош вазирнинг таклифи билан армия бош штабининг биринчи ўринбосарини истеъфога чиқарди. Аммо мамлакатнинг ҳарбий раҳбари бундай сайъ-ҳаракатга чидолмай бир баёнияда, шундай эълон қилди: 

 

"Хачатурянни истеъфога чиқариш қарори мамлакатнинг "миллий ва ҳукумат манфаатларини ҳисобга олмасдан ва "фақат шахсий ва амбиция туйғулари ҳамда узоқни кўра билмаслик асосида" қабул қилинган.  

 

Шу муносабат Кавказ масалалари бўйича эксперт Александр Искандариян шундай фикр билдиради:

"Ҳозирги воқеалардан кейин ва бугун ёки эртага нима бўлади, агар Пашинян қудрат бошига қолиши мумкин бўлса, бу қудрат заифлашган кучга айланади. Арманистон элитасида сезиларли даражада бушлик вужудга келган ва армияни назорат қилиш учун амалдорларнинг қобилияти ва қудратига зарба беради." 

 

Арманистонлик бу экспертнинг изҳороти Арманистоннинг сиёсий қудрати бошига Пашинян қолса, у заиф президентга айланади ва армия ҳам Арманистон жамияти ва  ҳукуматига бор қудрати билан хизмат қила олмайди. 

Арманистондаги намойишлар 

Пашинян мухолифлари уни Қорабоғ минтақасида Арманистон ва Озарбайжон Республикаси кучлари ўртасида олти ҳафта давом этган тўқнашувда фожеали тарзда раҳбарлик қилишда айбламоқда ва уни истеъфога чиқаришни талаб этишмоқда. Аммо Пашинян бу иддаоларни рад этмоқда. Пашинян мени халқ сайлаган ва улар ҳам мени истеъфога чиқаришади,-деб айтди. Арманистон жамиятининг турли қатламлари бундан олдин унинг истеъфосига талаб этишган эдилар. 

Арманистонда давлатга қарши эътирозлар милодий 2020 йил ноябр ойида уч томонлама келишув имзоланиши эълон қилинганидан сўнг бошланди ва ҳалигача давом этмоқда. Ҳақиқатан ҳам, бу намойишлар Пашинян оташкесимга мувофиқат қилганидан кейин Арманистон халқининг аксарияти буни Қорабоғ муноқашасида мағлуб бўлиш деб талқин этишди. 

Россия воситачилиги билан келишилган учтомонлама келишув 

Арманистон жамиятида бушлик ёзага келиши ва жиддий эътирозлар бошланишига қарамай экспертларнинг аксарияти ушбу масалада америка ва Франциянинг роли жуда жиддий эди деб билишди. Мсалан, Американинг собиқ ташқи ишлар вазири ва Франция президенти Россия воситачилиги билан оташкесим келишуви имзоланишидан сўнг, ушбу келишувга жиддий муносабат билдиришди. 

Америка ва Франция расмийлари таъкидлашларича, Арманистон манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, Европа ҳамкорлиги ва Хавфсизлик ташкилоти Минск гуруҳининг АҚШ, Франция ва Россия раҳбарлари бошқа бир битим имзоланиши керак. 

Экспертлар, Вашингтон ва Париж расмийларининг мантиқсиз ва ноқонуний позиция олишларини мухолифат партияларини кўча намойишларга қузғатишнинг асосий сабаби деб ҳисоблашмоқда. 

Америка ва Франция нуқтаи назаридан Арманиятон халқи кўча намойишларда ҳузур топиб, тартибсизликни юзага келтирсалар, бир ютуқни касб этган бўладилар. Бундан олдин айтишларича, Никол Пашинянинг ҳукумати Ғарбга мойиллик зоҳир этади ва Ғарб мамлакатларининг кўмаклари билан Арманистон мушкулотларини ҳал қилишни истайди.