март 03, 2021 16:27 Asia/Tashkent
  • Америка нашрияси  Марказий Осиёда ҳузур топиш учун Жо Бойденга иқлим дипломатиясидан фойдаланишни тавсия берди

National Interest ахборот агентлиги АҚШ ҳукуматининг Марказий Осиёда ҳузур топишнинг янги имкониятларини ўрганиб чиққан ҳисоботида Жо Бойденга минтақа давлатлари билан алоқаларни кучайтириш учун иқлим дипломатияси ва Ковид-19-га қарши дастурлардан фойдаланишни маслаҳат берди.

National Interest ахборот агентлиги Жо Бойден маъмурияти аста-секинлик билан шаклланар экан Марказий Осиёда АҚШ манфаатлари, шу жумладан минтақадаги Америка компаниялари учун янги имкониятлар яратадиган катта ўзгаришлар юз бермоқда,-деб қўшича қилади. 

National Interest ахборот агентлиги Жо Бойден маъмуриятига тавсиялар берди 

Афғонистонда Америка ҳарбий кучларининг камайиши Марказий Осиёда Америка стратегиясининг ҳисоб-китоблари ўзгариши сабабига айланди. Бу шуни англатадики, Америка кўпроқ ўз манфаати учун (Афғонистондаги урушга нисбатан эмас) балки Марказий Осиё минтақасига эътибор қаратиши мумкин.   

Америка Марказий Осиёга нуфуз топишни давом этмоқда   

Бу ҳисоботга асосан минтақада бир қатор ижобий тенденциялар янги имкониятларни шакллантирмоқда, шу жумладан Ўзбекистоннинг Ислом Каримов президентлиги даврида минтақавий ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик йўлидаги тўсиқдан Шавкат Мирзиёев ҳукуматининг асосий ҳаракатчан омилига айланишидирким, бу эса минтақадаги барча мамлакатлар томонидан маъқулланмоқда; Қирғизистон ва Тожикистондан ортиқча гидроэнергетикани Афғонистон ва Покистонга экспорт қилиш бўйича CASA-1000 лойиҳаси каби минтақавий инфратизилма лойиҳаларни кучайтирган Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлигига устувор аҳамият қаратиши; Қўшма Штатлар ва бошқа мамлакатлардан кўпроқ сармояларни жалб қилиш учун бизнес юритиш қулайлигини яхшилаш учун минтақадаги бешта давлатнинг янада фаол ёндошуви ва ниҳоят Қозоғистоннинг OECD-га қўшилиш истаги ва ўз иқтисодиётини диверсификация  қилишда ютуқлар ва АҚШ-нинг ширкатларига қишлоқ хўжаликлари каби соҳаларда янги имкониятлар яратишни ўз ичига олади. 

National Interest ахборот агентлиги Бойденнинг янги маъмурияти шаклланар экан, биз АҚШ-нинг Марказий Осиёга нисбатан янги сиёсатининг давом этиши учун муҳим имкониятларни кўриб чиқишимиз керак. Совет Иттифоқи парчаланиши замонидан бошлаб, Америка ҳар доим энергетика хавфсизлиги ва минтақавий барқарорликни мустаҳкамлаш ва терроризм билан қарши курашишда Американинг манфаатларини мустаҳкамлаш учун Марказий Осиёдаги бешта мамлакатнинг хавфсизлиги, истиқлоли ва ҳокимиятини қўллаб-қувватлашни ўз ишчи дастурига киритган,-деб қўшимча қилади.

Бойден ҳукумати ушбу умумий сиёсатни таъкидлаш ва минтақага доимий стратегик қизиқиш билдириш учун дастлабки имкониятларга эга. Америка давлат котиби Энтони Блинкен минтақадаги ҳамкасблари билан янги алоқаларни мувофиқлаштириши дастлабки қуйилган қадам саналади. 

Америка ташқи ишлар вазири Энтони Блинкен

Бу нашриянинг ёзишича, Блинкен шунингдек АҚШ ҳукуматининг минтақавий ҳукуматлар билан юқори даражадаги икки томонлама алоқаларни давом эттириш нияти, ҳамда минтақадаги давлатлар билан алоқа ўрнатиш учун C5 + 1 жараёнини шунингдек АҚШ-нинг минтақа билан савдони кучайтириш ва диққат марказида демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ҳамкорлик қилишини эълон қилиши мумкин. 

Бойден маъмурияти шунингдек иккита муҳим ёўналишни илгари суриш имкониятига эга бўлади: биринчиси- иқлим дипломатияси ва иккинчиси эса Ковид-19 билан боғлиқ дипломатияни фаоллаштириш.

Ноябр ойида бўлиб ўтадиган Глазкодаги иқлим бўйича музокараларга дунё тайёрланар экан Европа Иттифоқи, Хитой ва бошқа бир қатор йирик иқтисодиётлар ушбу асрнинг ўрталарига келиб углевод чиқиндиларининг нол даражасига эришиш режаларини эълон қилишди.  

Бойденнинг иқлим масалалари бўйича эдчиси Жон Керри ҳам АҚШ-нинг ушбу соҳада режалар тузиш нияти ҳақида гапирди ва АҚШ қайта тикланадиган энергетикадан фойдаланишни кўпайтириш ва ушбу соҳада Марказий Осиё давлатларига ёрдам бериш учун АҚШ компанияларига маблағ ажратиши керак.  

Қўшма Штатлар элчихоналар орқали тиббий ёрдамни Ковид-19 вирусига қарши кураш билан боғлиқ равишда вакциналардан фойдаланиш имкониятини тақдим этиши мумкин,-дея хулоса қилади бу нашрия.  АҚШ ички муаммолари Бойден маъмуриятини ташвишга солаётган бўлсада, аммо бу давлат Марказий Осиё билан алоқа ўрнатиш учун дастлабки имкониятлардан фойдаланиши керак.

Ёрлиқ