Бойден маъмурияти Россияга қарши кенг санкциялар жорий этиш компаниясини бошлади
Американинг янги давлати ва Жо Бойден президентлиги даврида Россия ва Американинг алоқалари янада хиралашиб қолди. Жо Бойден маъмурияти Россияга қарши позиция олиш қаторида энди Москвага қарши кенг кўламдаги санкциялар жорий этишни бошлади.
Америка президенти Россия Федерацияси таркибига Қрим ярим оролининг қўшилиши ва Украинанинг ички вазъияти сабабли 2014 йилдан берни жорий этилган Россияга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди.
Америка савдо вазирлиги ҳам сешанба куни ядровий ва кимёвий қурол-яроқларни кенгайтириш баҳонаси билан Россия, германия ва Швецарияда жойлашган 14 компанияни экспорт қилишдан маҳрум этиш рўйхатига киритди.
Америка савдо вазирлиги сешанба куни шунингдек бир баёния нашр этиб, Россия давлатига мухолифларнинг раҳбари Алексей Навальнийни заҳарлантиришига алоқадорликда айблаб Россиянинг етти нафар расмийларини санкциялар рўйхатига киритганини эълон қилди.
Бошқа бир ҳаракатда Америка ташқи ишлар вазирлиги Америкадан Россияга мудофаа тажҳизотлари экспорт қилиш ман этилади деб эълон қилди.
Кенг кўламли ушбу санкцияларни жорий этиш Россия ва Америка ўртасида совуқ уруш кучайгани маъносини англатади. Шу тартиб билан Россия етакчи расмийларининг таъкидлашларича, Бойден даврида Вашингтон ва Москва ўртасида алоқаларнинг яхшиланишига умид билдириш мумкин эмас, балки икки мамлакат ўртасидаги алоқалар кундан кунга хиралашиб бораётганидан далолат беради.
Сиёсий илмлар бўйича мутахассис Дмитрий Терениннинг айтишича, ўтган тўрт йил давомида Россия Американинг ички сиёсати нишонига айланган. Бинобарин Жо Бойденнинг президентлик даврида қарама-қаршилик давом этади ва янада кучаяди. Дональд Трампнинг президентлик даврида совуқ ва мубҳам туюладиган Россия ва америка ўртасидаги ихтилофлар фронтини кенгайтиради. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш ва демкоратия каби масалаларни Россияга қарши ишлатади.
Бойден маъмурияти расмийлари ўзларининг позиция олишлари ва изҳоротларида доим Россияни Россияни душман сифатида хитоб айлаб, Москванинг сайъ-ҳаракати ва сиёсатлари билан қарши курашишни истайдилар. Бу масала, айниқса демократларнинг Россиянинг 2016 йилги президентлик сайловларига аралашгани, бу эса Трамп маъмуриятининг кучга киришига олиб келди ва бу иддаоларнинг 2020 йилги президентлик сайловлари пайтида такрорланиши билан янада кучаймоқда.
Бошқа томондан янги START шартномасини беш йилга узайтириш бўйича Москва-Вашингтон келишувига қарамай, Бойден ҳукумати Россиянинг ҳарбий ва қурол-яроқ мақсадлари, шу жумладан ноанъанавий қуроллар (ядровий, кимёвий ва биологик) ва бу борадаги санкциялар тўғрисида чуқур шубҳалар мавжуд. Россия ва Россияга қарашли компаниялар Россияни АҚШ-нинг нозик технологиялардан фойдаланишни тақиқлаш баҳонасида эди.
Америка савдо вазирлигининг иддаосига кўра, Москванинг бундай технологияларга эга бўлиши оммавий қирғин қуроллари ва хатарли кимёвий фаолиятларнинг ҳидоят этилиши сабабига айланиши мумкин. Бунга қарши Москва ҳам Америка қурол назорати ва тарқатилмаслик арсасида халқаро келишувлар ва шартномалардан чиқиши билан бошқа мамлакатларга воизлик қилиш ҳаққига эга эмас деб таъкидлайди. Бошқа томондан Америка доим инсон ҳуқуқлари ва мухолифларни қўллаб-қувватлаш баҳонасида Россиянинг ички ишларига аралашиб, Россияга қарши санкциялар жорий этмоқда.
Шу муносабат билан Ғарбнинг, шу жумладан АҚШ-нинг энг сўнгги воситаси Ғарбнинг Россияга қарши компаниясини кенгайтириш учун янги майдонга айланган Алексей Навальнийнинг ҳибсга олиниши ва ҳукм қилиниши саналади. Бадин тартиб Америка ва Европанинг қайта ҳамжиҳат бўлганини эътиборга олган ҳолда, айтиш жоизки, Жо Бойденнинг президентлик даврида Россияга қарши уларнинг сайъ-ҳаракатлари шиддат билан кучаяди.
-
АҚШ Россиянинг 14 компанияси ва 7 та юқори лавозимли амалдорига қарши санкциялар жорий қилди
-
Москва давлати Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкцияларини танқид қилди