Гавайидаги сув тошқини (видео)
март 11, 2021 13:17 Asia/Tashkent
Гавайидаги Маруи шаҳрида тўғон бузилиши туфайли юз берган сув тошқини оқибатида маҳаллий аҳолининг уйлари вайрон бўлди ва аҳоли эвакуация қилинди, деб ёзмоқда CNN.
Хайкудаги тўғон 8 март куни бузилган. Узоқ давом этган сел вазиятни янада оғирлаштирган. Дарё бўйида яшайдиган маҳаллий аҳолига бошқа ерга кўчиш тавсия қилинган. Тошқин оқибатида уйлар ва дарёнинг кўприклари вайрон бўлган. Шунингдек, 1300 га яқин хонадон электр таъминотидан узилиб қолган. Маҳаллий аҳоли охирги 40 йил ичида бундай кучли сув тошқини кузатилмаганини таъкидламоқда. Одамлар 15 дақиқа ичида бутун бошли кўчанинг сув остида қолганига гувоҳ бўлган.
Ёрлиқ