Қирғизистон президенти Садир Жапаровни Тошкентда расмий кутиб олиш маросими (фотожамланма)
Аввал хабар берилганидек, 11 март куни Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Ташрифнинг илк кунида Кўксарой қароргоҳида олий даражадаги Ўзбекистон—Қирғизистон саммитининг асосий тадбирлари бўлиб ўтди.
Дастлаб давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари ўтди. Учрашув чоғида Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шундан сўнг музокаралар икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирилди. Музокараларда асосий эътибор икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига қаратилди. Музокаралар якунлангач, имзоланган ҳужжатларни алмашиш маросими ташкил этилди.