Сурия; халқаро террористик уруш бошланганидан ўн йил ўтгач
Сурия тизимининг террористик гуруҳларга қарши уруши бошланганидан ўн йил ўтди. Муҳим савол шундаки, нега бу уруш бошланди ва ўн йилдан кейин қандай оқибатларга олиб келди?
Сурия 2011 йили март ойида бошқа араб мамлакатлари сингари халқ эътирозлари билан гирифтор бўлиб қолди. Аммо Сурияда юз берган ўзгаришларнинг фарқи шундаки, тез вақт ичида халқаро бўронга айланиб қолди. Сурия минтақадаги муқовимат кучларига яқин жойлашган мамлакатлар жумласидандир. Бинобарин, Сурия тизимининг ўзгариши ва Сурия воқеалари ичидан Ғарбий Осиёдаги муроса оқимига мос тизимни шакллантириш кун тартибига кирди. Бу мақсадга эришиш Суриянинг ички эътирозлари "араб-ибрий-ғарбий ва Туркия томонидан ҳимоя этиладиган террористик гуруҳлар билан ушбу мамлакат тизимининг урушига айланди. Аслида, мақсад Тунис, Миср, Ливия ва Яманнинг тўртта диктатори қулаши билан минтақадаги кшундан иборат эдиким,учлар мувозанатини муқовимат кучлари фойдасига ўзгартирмасликдан иборат эди.
Эътирозлар ва Суриядаги фуқаролик уруши бошланганидан ўн йил ўтиб, Димишқ тизими ҳанўзгача фаолият олиб бормоқда. Муқовимат кучлари 80-дан ортиқ мамлакат фуқаролари бўлган террористик гуруҳларга қарши курашиш учун ўз кучини намойиш этди. Сурия географиясининг 90% -дан ортиғи террористик гуруҳлар ишғолидан озод қилинди. Сўнгги йилларда Қўшма Штатлар ва Туркиянинг ҳаракатлари ва баъзи террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлаши ва Суриянинг энергия манбаларини ноқонуний олиб ўтиш Сурияда инқирозни яратишда ўзларининг ҳақиқий мақсадларини кўрсатди.
Бироқ, халқаро ушбу урушнинг энг муҳим жиҳати унинг инсоний жиҳати ҳисобланади. Сурия бўҳрони инсоний бир фожеанинг шаклланишига олиб келди. Ўн йил давомида Сурияда 380 минг киши ҳалок бўлди, юзлаб минг нафар эса ярадор бўлишди ҳамда 12 миллион одам оворагарчиликка юзмаюз бўлишди.
Қизил Хочнинг минтақавий раҳбари Фабризио Карбони бу ҳақда шундай фикр билдиради: "Терговни ҳайратга соладиган нарсалардан бири шундаки, биз ҳар олтинчи сурияликнинг ўта-онаси ўлдирилган ёки яраланганлигини аниқладик. Шунингдек, сурияликларнинг ярми оила аъзолари ёки дўстларидан айрилди. Уруш бошланганидан бери тахминан 12000 бола ўлдирилган ёки жароҳатланган".
Бу уруш қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига катта руҳий тасир етказди.
Бу урушнинг асосий қурбонлари болалар эдилар. ЮНИСЕФ-нинг Германиядаги бош директори Кристиян Шнайдер бу ҳақда шундай деди: "Душманликдан тахминан ўн йил ўтгач, Сурияда болаларнинг вазъияти ҳар қачонгидан ҳам оғирроқ бўлган. Болаларнинг аксарияти тирик қолиш учун ишлашга мажбур бўлишмоқда."
Шимолий африка ва Ўрта Шарқда ЮНЕСЕФ-нинг маҳаллий директори Тед Чайбон ҳам шундай фикр билдиради:
"Суриялик болаларнинг тахминан 90 фоизи инсонпарварлик кўмакларга эҳтиёж сезишади. Бунга қўшимча, Суриядаги низолар ҳозирги замон тарихида таълим-тарбия соҳасида энг ёмон фожеанинг вужудга келиши сабабига айланди. Сурияда тахминан 2,5 миллион бола ва қўшни мамлакатларда муҳожир бўлган 750 минг қиз ва болалар ҳозирги кунда мактабга боришолмайди."
Олинган маълумотларга кўра, тахминан 500 минг суриялик болалар тўйиб овқатланмасликдан азоб чекишади.
Бунга қўшимча, бу уруш натижасида Сурия халқининг ҳаёт тарзи ўртадан йўқ бўлган. Халқнинг касбу кори нобуд бўлган, инфряция,ишсизлик ва қашшшоқлик авжига етган ҳамда Сурия аҳолисининг учдан бир қисми асосий эҳтижларни таминлашга қодир эмас.
Сурия Қизил ярим ой жамиятининг раиси Холид Ҳабутий бу уруш ҳақида шундай деб айтади:
"Доимий тўқнашувлар, ноқулай иқтисодий вазъият, бошпанаҳ изловчи қочқинлар ҳам коронавирус пандемиясининг барчаси Сурия халқининг қандай тарзда азоб-уқубат тортишларидан далолат беради. Халқнинг 13 миллиондан ортиғи камида бирон-бир кўмакка эҳтиёж сезади ва 8 миллионга яқин одамлар ўзларининг асосий эҳтиёжларини таминлаш уддасидан чиқмайди. Озиқ-овқат хавфсизлиги Сурия халқи учун оғир вазъятни вужудга келтирган. Тахминан 12,4 миллион киши ёки Сурия аҳолисининг 60 фоизи етарли озиқ-овқат билан таминланмаган ва ҳисоб-китобларга кўра, мамлакат аҳолисининг 90 фоизидан кўпроғи қашшоқлик хавфи остида яшамоқда. "
Бу террористик гуруҳлар, Америка баъзи Европа давлатлари, Саъудия Арабистони, БАА, Туркия ва сионистик режим кўмаги билан олиб борилган урушнинг маҳсулидир. Бу қудратларнинг иштироки БМТ-нинг Сурия инқирозини тугатиш ёки камайтириш учун ҳеч қандай чоралар кўрмаслиги ёки қилмаслиги учун етарли сабаб бўлди.