март 16, 2021 12:03 Asia/Tashkent
  • Пекинга ёпирилган энг кучли қум бўрони (фотожамланма)

Хитой пойтахти Пекин сўнгги ўн йил ичидаги энг кучли қум бўронига дуч келди. Пойтахтдаги иккита аэропорт 400 га яқин авиарейсни бекор қилди — Шоуду халқаро аэропортида 15 мартга режалаштирилган 1141 та авиарейснинг 247 таси, Дасин аэропортида 846 та авиарейсдан 181 таси.

 Метеорологларнинг прогнозларига кўра, бўрон 16 март тонгига қадар давом этади ҳамда мамлакатдаги 12 та вилоят ва минтақага — Шинжон-Уйғур автоном вилоятидан то Россия чегарасидаги шимолий-шарқий Хейлунсзян вилоятигача ўз таъсирини ўтказади.

Ёрлиқ