Зарифнинг Ўзбекистонга ташрифи ва икки томонлама алоқаларнинг муҳим йўналишлари
(last modified Mon, 05 Apr 2021 10:28:56 GMT )
апрел 05, 2021 15:28 Asia/Tashkent
  • Зарифнинг Ўзбекистонга ташрифи ва икки томонлама алоқаларнинг муҳим йўналишлари

Эрон ташқи ишлар вазирининг Марказий Осиёга ташрифи Ўзбекистонда халқаро транзит, савдо алмашувини ривожлантириш ва Афғонистон ҳавзасида умумий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг учта асосий мавзўси остида амалга оширилди.

Ўзбекистон ва Эрон охирги йиллар давомида иқтисодий ва сиёсий алоқаларда ривожланишни тажриба этмоқда. Ушбу алоқалар Ўзбекистондаги янги шароитлар ва Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида мамлакатда амалга оширилган ислоҳотлар билан боғлиқ бўлса, бошқа томондан икки мамлакат ўртасидаги кенг маданий ва тарихий муштаракликларга боғлиқдир. Шу орада олтинчи раунди 2021 йил март ойида бўлиб ўтган томонлар ўртасидаги муназзам сиёсий музокаралар ҳам асосий омил сифатида қаралиши керак. 

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар 

Транзит; Тошкент ва Теҳрон ўртасидаги музокараларнинг асосий мавзўси 

Транзит соҳаси охирги йиллар давомида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликларнинг муҳим соҳаларидан бирига айланиб қолган. Бу иккита мамлакат Ашхабод транзит келишиувининг аъзоси саналади ва Марказий Осиёни Эрон орқали Форс кўрфази ва Уммон денгизига боғлайди. 

Шу муносабат билан Ўзбекистон бундан олдин Чобаҳор стратегик портида инвестиция киритшга тайёр эканини эълон қилганди. 2020 йил декабр ойида Чобаҳорда Эрон, Ўзбекистон ва Ҳиндистон транспорт вазирининг ўринбосалари иштирокида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди. 

2020 йилнинг дастлабки ойларида Туркманистоннинг автомобил йўллари ва темир йўл чегаралари ёпилганидан сўнг Эрон ва Ўзбекистон эътиборига тушган яна бир муҳим соҳадир. 

Эрон ва Марказий Осиё билан минтақа давлатлари транзитнинг ушбу ўта оғир вазъиятига жавобан 2020 йил август ойида Шаҳид Ражоий порти орқали иккита йук машинасини ўтказиш орқали Эрон-Афғонистон-Ўзбекистон транзит йўлаги расмий равишда очилди. 

Эрон-Афғонистон-Ўзбекистон транзит йўлаги ишга туширилди

2020 йил Ҳоф-Ҳирот стратегик темир йўл линиясининг очилиши билан Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги транзит алоқаларида янги йўналишлар очилди. Бундан олдин 2011 йилда Ўзбекистон Мазори Шариф-Термиз темир йўлини мукаммаллаштириб, йўлга солганди. 

Энди, 650 километрлик Мазори Шариф-Ҳирот темир йўл лойиҳаси тугаганидан сўнг Афғонистон орқали тўғридан-тўғри Эроннинг Ўзбекистон ва Марказий Осиёга чиқиши мумкин бўлади. Ўзбекистон президенти ва Ҳиндистон бош вазири ўртасидаги учрашувда Ўзбекистон ва Ҳиндистон транзитида ушбу лойиҳанинг катта аҳамиятга эга бўлиши таъкидланган эди. Чобаҳор уч томонлама учрашувида ҳам музокараларнинг асосий мавзўларидан бири ушбу лойиҳанинг жойлашуви, йўналишлари ва молиялаштирилиши ва гатижалари эди. 

Савдо муносабатлари 

Ўзбекистон ва Эрон савдо муносабатлари расмий маълумотларга кўра, 2018 йил билан қиёслаганда 2019 йилда 38 фоизга ошиши билан 400 миллион долларга етди. Аммо 2020 йилда коронавирус пандемияси натижасида жаҳон тижорати ва иқтисоднинг инқирозга юзмаюз бўлгани боис, икки мамлакат ўртасидаги тижорат кўзга ташланадиган даражада пасайди. 

Расмий маълумотларга кўра, 2020 йилнинг дастлабки 9 ойида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги хорижий тижорат фақатгина 178 миллионни ташкил этардиким, 2019 йил билан қиёслаганда 126 миллион доллар камайди. Бундай вазъиятда табиийки, савдони енгиллаштириш механизмларини ишлаб чиқариш олдинги савдо муносабатлар вазъиятига қайтиш мақсади билан икки томонлама музокараларнинг асосий мавзўларига айланади. Бунга қарамай Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Эрон 2021 йил январ ойида Ўзбекистоннинг энг яхши 10 шерикларидан бири бўлган. 

Хоф-Ҳирот темир йўли фойдаланишга топширилди 

Айни пайтда 2020 йил феврал ойида Эроннинг биринчи президент ўринбосари Исҳоқ Жаҳонгирий Эрон Ислом Жумҳурияти ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида имтиёзли шартномани вақтинча имзолаш учун рухсатнома берилганини эълон қилди. 

Агар ушбу келишув амалга оширилса, биз икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлашнинг ривожланишини мушоҳада этишимиз мумкин. Бошқа томондан 86 ижобий овоз олиши билан 2020 йил апрел ойида Евроосиё иқтисодий иттифоққа Ўзбекистоннинг кузатувчи сифатида аъзо бўлиши  Ўзбекистон парламентида тасдиқланган ва уша йилнинг декабр ойида ўтказилган йиғилишида Евроосиё иқтисодий ҳамкорликлар иттифоқининг олий кенгаши кузатувчи сифатида Ўзбекистон аъзолигини тасдиқлади. 

Эрон билан Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги эркин савдо шартномаси ва Вазирлар Маҳкамасининг Эроннинг ушбу иттифоққа кузатувчи аъзолигини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги келишувга биноан бу борада аниқроқ истиқболлар мавжуд. 

Афғонистонда муштарак ҳамкорликларнинг йўналиши 

Афғонистон қушни мамлакатлар нуқтаи назаридан Эрон ва Ўзбекистон ўртасида муштарак аҳамиятга эга. Ўзбекистон давлати бир йилдан ортиқ вақт давомида афғонлараро тинчлик музокараларида воситачилик жараёнини бошлаган. 

Эрон, Афғонистон ва Ўзбекистон транспорт вазирларининг учтомонлама учрашуви

Бу жараёнда Афғонистон давлати намояндалари ва Толибон сиёсий ҳайатлари билан турли музокараларни Тошкентда мезбонлик қилиш зимнида, бошқа томонлар, шу жумладан АҚШ, Россия, Эрон, Покистон, Ҳиндистон, Тожикистон ва Туркманистон билан яқин сиёсий маслаҳатлашувлар олиб борди. 

Эроннинг 2019 йилги Афғонистон тинчлик саммитида мезбонлик қилиши ва Эрон ташқи алоқалар бўйича стратегик кеннгаши раиси Сайид Камол Харрозийнинг Ўзбекистонга ташрифи ушбу ҳамкорлик намуналаридан биридир. 

Шу билан бирга транзит ва савдо йўлларида хавфсизликни таминлаш Афғонистоннинг шимолий минтақаларини ривожлантириш Эрон, Ўзбекистогн ва Туркманистон шу пайтгача индивидуал равишда амалга оширилган қўшма дастурлардан биридир. Табиийки, ушбу чора-тадбирлар йирик қўшма лойиҳаларда кўпроқ интеграция ва мувофиқлаштиришни талаб этади. 

Ёрлиқ