апрел 20, 2021 11:25 Asia/Tashkent

Парвоз дастлаб 11 апрелга мўлжалланганди, аммо дастурий таъминотдаги нуқсон сабабли кейинроққа қолдирилганди.

NASA агентлигининг Ingenuity вертолёти Марсдаги дастлабки парвозини амалга оширди. Вертолёт сайёра сатҳидан уч метр баландликка кўтарилиб, ҳавода ярим дақиқа турди, сўнгра пастга қайтди.

Ingenuity диаметри 1,2 метрли иккита парракка эга учувчи қурилма бўлиб, у Perseverance марсоходи ёрдамида Марсга келтирилган. Ingenuity яқин кунларда бир нечта парвозларни амалга оширади ва сайёра сатҳида фотосуратлар олади.

Ёрлиқ