Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарлари кескинликларни юмшатиш бўйича келишиб олдилар
Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги тўқнашувлар мисли кўрилмаган қурбонларга олиб келганлиги сабабли минтақа ОАВ Бишкек ва Душанбе раҳбарларининг тинчлик ўрнатишга келишгани ҳақида хабар беришди.
Шу муносабат билан минтақа ОАВ Тожикистон ва Қирғизистон президентлари икки мамлакат ўртасида вужудга келган чегара бўҳронини ҳал қилиш учун тинч йўл билан вақтинчалик келишувга келишди деб хабар берди. Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров кеча жума куни май ойининг иккинчи яримида Душанбеда учрашиш учун келишиб олишди.
Жапаров ушбу мулоқотда Қирғизистон вилоятлараро мавзўлар атрофида музокара қилиш ва Тожикистон билан чегара муштарак линиялари устувор вазъият ҳукмрон бўлишини қуллаб-қувватлайди,-деб айтди.
Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги муштарак чегарада юз берган тўқнашувлар турли баҳоналар билан бошланмоқда. Бу гал Марказий Осиёдаги ушбу иккита қўшни мамлакат ўртасидаги тўқнашувнинг баҳонаси ТОжикистон томонидан кузатув камерасини ўрнатиш деб эълон қилинди. Тўқнашувлар бошланишидан олдин Тожикистон давлати Қирғизистон билан ушбу мамлакатнинг чегара линиясида кузатув камерасини ўрнатиши қирғиз чегарачиларининг эътироз қилишига замин яратди. Тожикистон ва Қирғизистон чегара кучлари ва чегара минтақаси аҳолиси ўртасидан юз берган бу галги тўқнашувлар ўнлаб ҳалок бўлганлар ва ярадор бўлганларни боқий қолдирди.
Шу муносабат билан Бишкек ОАВ камида 13 киши ўалок бўлгани ва 134 нафар тан жароҳат олгани ҳақида хабар берди. Душанбе хабар манбалари ўам ҳалок бўлганларнинг сонини 10 киши ва ярадор бўлганларнинг сонини 90 киши деб эълон қилди.
Милодий 1991 йилда Қирғизистон ва Тожикистон мутақилликка эришганидан бўён турли далиллар, шу жумладан Тожикистон ва Қирғизистон чегаралари демаркация қилинмагани ва чегара линиясининг ноаниқлиги икки қўшни мамлакатнинг чегара минтақаларининг аҳолиси ўртасида тўқнашувлар юз беришига замин яратди. Ҳақиқатан ҳам Тожикистон ва Қирғизистоннинг баҳсли минтақаларида қишлоқ аҳолисисувга эга бўлиш ва кўкламзор яйлоқларда мол боқиш мақсадида бир неча марта ўзаро жанжаллашди ва икки томондан қурбон бўлганларнинг шаҳидига айландилар. Айрим пайтда, охирги тўқнашувда бўлгани каби ҳарбий кучларнинг аралашуви боис икки томоннинг талафотлари ошиб кетди
Тожикистон ва Қирғизистон чегара тўқнашувлари бошланиши биланоқ, Эрон Ислом Республикаси, Россия, Европа Иттифоқи ва БМТ хавотирланиш зоўир этиш зимнида, икки томон тўқнашувларга хотима беришларини сўради. Масалан Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Саъид Хатибзода Марказий Осиёда иккита қўшни мамлакатнинг чегара тўқнашувларига аксиламал кўрсатиб Тожикистон ва Қирғизистоннинг охирги тўқнашувларидан чуқур хавотирланиш изҳор этиш зимнида, шундай деб айди: "Теҳрон ушбу тўқнашувларнинг келишувига айланган икки мамлакат раҳбарларининг зудлик билан чора-тадбир кўрганларидан миннатдорчилик билдириб, ҳар қандай чегара ихтилофларни тинчлик билан ҳал этиш учун Душанбе ва Бишкек музокара қлишни давом эттиришини таъкидлади"
Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг таниқли эксперти Рафиқ Сайфиддин "Независимая газета"сига берган интервюсида, ихтилофларнинг вужудга келишининг асосий сабаби чегара масаласида мавжуд бўлган муаммоларнинг ҳал этилмаганидир ва тўқнашувлар чекланган эди. Аммо кескинликлар ҳеч қачон қарама-қаршиликка айланмайди,-деб айтди.
Хулоса қилиб айтиш керакки, Душанбе ва Бишкек раҳбарларининг келишуви ҳақида ўозирги чегара маожаролари вақтинчалик тўхтатилган бўлишига қарамай икки қўшни мамлакат ўртасидаги чегара мушкулотлари боқий қолади. Айниқса, икки мамлакат ўртасидаги чегаранинг кўп қисми демаркация қилингани йўқ ва сув манбасига етишда мавжуд бўлган асосий мушкулот, фуқароларнинг қандай ҳаракатланиши, айниқса геополитик ва географик мавзўлар Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида ҳали ҳал этилгани йўқ. Экспертлар чегарадаги ушбу тўқнашувлар ва ихтилофларнинг давом этишини Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида чегара ихтилофлари бўйича қайта тўқнашувлар юз бераши мумкин бўлган омиллардан бири деб талқин этишмоқда.