май 08, 2021 11:07 Asia/Tashkent

Ал-Ақсо масжидида сионистик режим ҳарбийлари фаластинлик намозхонлар билан тўқнашиб юзлаб кишини жароҳатлашди.

Ал-Жазира телеканалига таяниб "Ёш журналистлар клуби"нинг халқаро хизматига кўра, кеча ишғол этилган Қудсда Фаластин фуқаролари ва сионистик режим ҳарбийлари ўртасида тўқнашувлар авж олди ва сионист ҳарбийлари фаластинликларга қарши қурол ва кўздан ёш оққузувчи газ ишлатишди.  

Сионистик режим полицияси Ал-Ақсо масжидга шафқатсизларча  ҳужум қилиб бир қатор намозхонларни ҳибсга олди. 

 

 

Ёрлиқ