Қудсда Исроил режими ва фаластинликлар янги тўқнашувларининг сабаблари
Исроил режими ҳарбийлари ўтган куни (7 май) Масжидул-Ақсога ҳужум қилиб, фаластинлик намозхонларни калтаклашди. Фаластиннинг қизил ярим ой ташкилоти камида 205 тан жароҳати олганидан хабар берди. Бундан олдин ҳам Исроил режимининг ҳарбийлари Қудсдаги Бобуд-Омуд минтақасида фаластинликларга ҳужум қилиб, юзлаб нафарга тан жароҳат етказишди.
Муҳим савол шундаки, Қудсда Исроил режими ҳарбийлари ва Фаластин фуқаролари ўртасида тўқнашув бошланишининг сабаблари нимида?
Можарони бошлашдаги энг муҳим омил бу Исроил режими ҳарбийлари томонидан Қуддус маҳалллаларидан фаластинликларни мажбурлаб кўчириш сиёсатини давом эттиришдир. Ушбу тўқнашуларнинг бошланғич нуқтаси Қуддусдаги "Шайх Жарроҳ" маҳалласига бориб тарқалади. 1967 йилда Исроил режими томонидан ишғол қилинган Шайх Жарроҳ маҳалласида 3000дан ортиқ фаластинликлар истиқомат қилади ва Масжидул-Ақсо мудофаасининг олдинги сафи ҳисобланади. Дарҳақиқат, ушбу маҳалла Қудс марнказида жойлашган бўлиб, шаҳарнинг шарқий ва ғарбини бир-бирига боғлаб туради.
Ушбу географик аҳамиятга эга бўлганлиги сабабли, Исроил режими Фаластин фуқароларини чиқариб юбориш орқали маҳаллани яҳудийлар яшайдиган маҳаллага айлантирмоқчи. Ушбу мақсадга етиш учун бу режим фаластинликларни қувғин қилди, мулкларини эгаллаб олди ва шаҳарчалар қуришни ривожлантирди. Шу муносабат билан Исроил режими ўнлаб фаластинлик оилаларни Шайх Жарроҳ маҳалласидан қувиб чиқарди ва кўплаб оилаларни ушбу маҳалладан ҳайдаб чиқариш билан таҳдид солди.
Фаластин Мухторияти ташкилоти давлатининг бош вазири Муҳаммад Аштия бу ҳақда Қудс ва Шайх Жарроҳдаги ҳодисалар фаластинликларни овора қилишнинг мунтазам сиёсатининг намунасидир,-деб таъкидлади.
Исроил режимининг содир этган ушбу жиноятларига қарши Шайх Жарроҳ маҳалласидаги фаластинликлар муқовимат кўрсатишни бошладилар ва ўзларини ўз ихтиёрларида бўлган ерларнинг эгаси деб билишади.
Ҳамас ҳаракатининг Теҳрондаги намояндаси Холид Қудумий Исроил режимининг охирги душманликлари ва зўравонликлари Қудсда истиқомат қилувчи фаластинликлар ушбу шаҳарда ўз мавжудиятлари ҳақида хавотирланишлари сабабига айланди,-деб айтди.
Бинобарин Қудсдаги Шайх Жарроҳ маҳалласи бугунги кунда Исроил режимига қарши муқовимат рамзига айланган ва муқовиматнинг натижаси ҳам Исроил режими ҳарбийларининг зўравонликларига қаршилик кўрсатишдан иборатдир.
Қудсдаги охирги тўқнашувларнинг бошқа омили бу Фаластин сайловларига тегишлидир. Фаластин парламент сайловлари 22 май кунида ўтказилиши режалаштирилган эди. Фаластинликлар Қудсда сайлов ўтказишни талаб этишмоқда. Аммо Исроил режими Қудсни ўзига тааллуқли деб билади ва Қудсда сайлов ўтказишга рухсат бермайди. исроил режими Қудсда сайлов ўтказиш учун монеа тўғдириш мақсадида фаластинлик фуқароларни мажбурлаб кўчириш ва ва уларга таҳдид солиш воситасидан баҳраманд бўлмоқдаким, тўқнашуларнинг бошланиши ва сайловларнинг бошқа вақтга кўчирилиши сабабига айланди. Ҳақиқатан ҳам, Исроил режими бу ёндошуви билан Қудсда тўлик ҳукмрон бўлишни мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳокимиятни эса Американинг собиқ президенти Дональд Трамп халқаро ҳуқуқларга хилоф тарзда ушбу режимга берди.
Охирги кунларда юз берган тўқнашувларнинг учинчи сабаби эса Бутунжаҳон Қудс кунига тегишлидир. Халқаро Қудс куни Фаластин ормонларини муҳофазат этиш кунидир. Фаластин халқи ҳар йили ушбу кунда Байтул-Муқаддас ва Масжидул-Ақсога махсус эътибор қаратишади ва уни ўзликларининг ажратиб бўлмас қисми деб билишади. Ўтган куни ҳам эълон қилинган хабарларга кўра, ўнлаб минг фаластинликлар Масжидул-Ақсода муборак Рамазон ойининг охирги жума куни гамозини бажо келтирганлари ва Исроил режимининг жиноятларини маҳкум этганларида Исроил режими ҳарбийлари билан бу тўқнашув юз берди.
Зикр этиш жоизки, дунё жамоатчилигининг Исроил режимининг жиноятлари, айниқса ўз уй ва сарзаминларидан фаластинликларни оворагарчиликка юзмаюз этиш жиноятига нисбатан сукут сақлаши ушбу режимнинг янада жиноят содир этишига имкониятлар тўғдирмоқда.
Туркия президентининг ўринбосари Фавод Уктой Исроил режими фаластинлик сарзаминларда инсоний ва уруш жиноятларини содир этмоқда ва дунё жамоатчилиги ушбу адолатсизлик ва ишғолгарликларга аксиламал кўрсатмас экан, бу режим зулм ва мустабидликни давом этираверади,-деб таъкидлади.
- Сионист ҳарбийлар билан тўқнашувда 90 фаластинлик ярадор бӯлди
-
Фаластин қаршилик ҳаракати: Қудс куни сионистларга қарши интифаза кунидир