Эрон сайлов тизими кўрсаткичларига бир назар
(last modified Thu, 13 May 2021 09:36:07 GMT )
май 13, 2021 14:36 Asia/Tashkent
  • Эрон сайлов тизими кўрсаткичларига бир назар

Исломий инқилоб ғалаба қозонганидан кейин Эронда юз берган муҳим сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлардан бири халқнинг сайловларда реал ва самарали иштирок этиш бӯлди.

 Сайловлар аввалги авторитар тузумга қарши кураш пайтида халқнинг талабларидан бири бўлиб, унга Исломий инқилоб ғалабаси билан эришилди ва халқнинг референдумда максимал иштироки билан Исломий жумҳурият тизими танланиб, демократик тизимнинг дастлабки тамал тоши қўйилди.

Исломий инқилоб ғалаба қозонганидан кейин мунтазам равишда сайловлар ўтказиш сайловларнинг тизимнинг асосий элементлари ва органларини шакллантиришдаги аҳамияти ва мавқеини кўрсатади. Ушбу демократик жараённинг узлуксиз давом этиши Эрон Ислом Жумҳуриятида диний демократия инфратузилмасини мустаҳкамлашда сайловларнинг аҳамияти нақадар муҳим эканлигидан гувоҳлик беради.

 Эрон конституциясида Исломий Жумҳуриятнинг тузуми халқ иродасига асосланганлиги таъкидланган. Шунга кўра тизимнинг барча элементлари халқ иродасига мурожаат қилиш орқали қонунийлаштирилади.

Конституциянинг 56-моддасида Эронда диний демократия тамойили ӯз аксини топган.

Бу бобда шундай дейилган: "Дунё ва инсон устидан мутлақ ҳокимлик Худога тегишли ва У инсонни ўзининг ижтимоий тақдирининг ҳукмдори қилган. Ҳеч ким инсонни ушбу илоҳий ҳуқуқдан маҳрум қила олмайди ёки ундан маълум бир шахс ёки гуруҳ манфаатлари учун фойдалана олмайди. Эрон миллати Худо томонидан берилган бу  ҳуқуқдан кейинги моддада баён этилган қуйидаги йўллар билан фойдаланиши мумкин:

Ислом инқилобининг ғалабасидан кейинги сайловлар ҳар доим Исломий Жумҳуриятнинг халқчиллик асосларини мустаҳкамлаб келган. Сайловларда ҳар хил дид ва қарашларга қарамай, охир-оқибат, халқ ўз овозлари билан сайлов тақдирини ҳал қилади. Бу йил ҳам Эрон халқини янги президентлик сайлови кутмоқда. Инқилоб ғалабасидан бошлаб, бугунги кунгача, мамлакатнинг барча муҳим масалаларида ва барча асосий вазифаларида, одамлар сайловларда ўз ролларини ўйнаб келишди. Дарҳақиқат, одамлар мамлакатни бошқариш ва буюк режалар тўғрисида ўз овозлари билан қарор қабул қилишади, шу билан бирга фуқаролик жамиятидаги ижтимоий масъулиятини бажарадилар.

Президент Ислом жумҳурияти тизимида хӯжакӯрсинга бир мансаб эмас.Президентга бу тизимда  муҳим ваколатлар ва вазифалар юклатилган ва президентлик тизимнинг учта муҳим устунларидан биридир: яъни, ижрочи ҳокимият президентга ишониб топширилган. Шу сабабли, мамлакатнинг муҳим ишларини бошқаришда янги президентни сайлаш, масалан, иқтисодий тараққиёт ва ривожланиш дастурларини амалга ошириш ҳамда мамлакатнинг турли қисмларига ресурслар ва бюджетларни ажратиш ишида бевосита таъсирга эга.

Конституциянинг 115-моддасида президентликка номзодлар учун шартлар белгилаб қўйилган: "Президент қуйидаги мезонларга жавоб берадиган диний ва сиёсий арбоблар орасидан сайланиши керак: Эронда туғилган, Эрон фуқароси, раҳбарлик ва тадбир қилишда истеъдодли, намунали тажрибага эга, омонатга хиёнат қилмайдиган ва тақводор, мӯмин ва Эрон Ислом Жумҳурияти ҳамда мамлакатнинг расмий мазҳаби идеяларига садоқатли бӯлиши.”

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари 2021 йил 20-февралдаги нутқида бўлажак президентлик сайловига ишора қилиб, сайловни мамлакат учун катта имконият деб атаб, дедилар: Албатта, Исломий Жумҳуриятнинг мухолифлари тизимнинг тараққиёт омили бӯлган ушбу муҳим имкониятдан фойдаланишини истамайдилар. Аммо халқнинг сайловларда ғайратли ва инқилобий иштироки мамлакат хавфсизлигига ва душман тамагирлигини  қайтаришга сабаб бӯлади. Шунинг учун бу имкониятни қӯлдан бермаслик керак.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  таъкидладилар: Мамлакатнинг сурункали дардларига даво - бу эҳтиросли сайловлар ва халқнинг оммавий иштироки, сўнгра президент сайловларида салоҳиятли ва муносиб шахсни танлашдир.

Исломий Эрон сиёсий тизимидаги сайловлар демократия принципига ҳамда сиёсий ва ижтимоий жабҳаларда қарор қабул қилишда иштирок этиш самарадорлигига асосланади. Эронда сайловларда иштирок этиш қонун асосида мажбурий эмас,  балки ижтимоий диний бурч ва жамиятдаги индивидуал ҳуқуқларнинг бир қисми сифатида намоён бўлади.

Ушбу моддага мувофиқ тўғридан-тўғри ва яширин овоз бериш орқали одамлар тўртта: президентлик, Исломий маслаҳат кенгаши, шаҳар ва қишлоқлар Исломий кенгаши ва Экспертлар кенгаши сайловларида  тақдирни белгилаш ва ишларни олдинга силжитишда қатнашадилар.

Бу нуқтаи назардан сайловларнинг ўтказилиши ҳар доим Ислом Жумҳуриятининг халқчиллик асосларини мустаҳкамлаб, сиёсий ва фуқаролик фаоллари ҳам турли соҳалардаги режалари ва қарашларини тақдим этиш орқали тўғри ва салоҳиятли танлов имкониятини муҳайё айлайдилар. Одамлар эса турли хил дид ва қарашлар орасидан ӯз овозлари билан танлаган сиёсий тизимига ишонишларини ва уни қўллаб-қувватлашларини намойиш этиб келишган.