“Сурайё ал Қудс” “Қосим” ракетасининг тақдимотини ӯтказди
(last modified Mon, 17 May 2021 19:14:46 GMT )
май 18, 2021 00:14 Asia/Tashkent

“Сурайё ал Қудс” “Қудс шамшири” амалиётида ишлатилаётган,  унинг воситасида Хон Юнус шарқида сионистик режим ҳарбийлари нишонга олинган  “Қосим” ракетасининг тасвирини биринчи маротаба эълон қилди.

Эронпресс хабарига кӯра “Сурайё ал Қудс” наттоғи Абу Ҳамзанинг сӯзларига кӯра сионистик режимга қарши ҳозирги жангларда такомиллашган ракеталар, жумладан “Қосим” ракетасидан ҳам фойдаланилган.

У шунингдек, қӯшимча қилди: Фаластин муқовиматининг ракеталари бугунги кунда сионистларнинг Тел-Авив, Ашдод, Асқалон, Садирут ва бошқа ишғол қилинган  шаҳарларига бемалол етиб боради. Душманни ғафлатда қолдирадиган жуда кӯп режаларимиз бор.

Кейинги ҳафта давомида Фаластин муқовимат ҳаракати сионитларнинг ҳужумлари ва жиноятларига қарши Тел-Авив ва Ашдод шаҳарлари, шунингдек Исроилнинг аэропортларига ракета ҳужуми уюштирди,  натижада сионистлардан 10 нафари ҳалок бӯлиб, 46 киши жароҳатланди.