Блинкен АҚШнинг сионистик режимга ҳарбий ёрдамини давом эттиришига урғу берди
Ғазо бӯлгасининг сионистик режим томонидан бомбардимон қилиниши ва юзлаб фаластинликларнинг ўлдирилиши дунёдаги жамоатчилик фикрида ғазаб ва нафрат тўлқинини вужудга келтирган, кўплаб давлатлар ва халқаро ташкилотлар расмийлари фаластинликларни ӯлдиришда бу режимга шерикчилик қилмаслик учун унга қурол сотишни тӯхтатишни талаб қилаётган бир пайтда Америка Ташқи ишлар вазири деди: “Исроилга қурол-яроқ сотишни давом эттирамиз”.
"Қўшма Штатлар Исроилга ҳарбий техника жўнатиш мажбуриятини олган, айниқса тинч аҳолига қарши отилган ракеталарга қарши туриш учун, - деди Ентони Блинкен. Америка Президентининг тутган йӯли ва унинг тинч сиёсати Ғарбий Осиёдаги зўравонликларни тўхтатишга ёрдам берди”.
АҚШ Давлат котиби сионистик режимга қурол сотиш сиёсатини давом эттиришни Вашингтон кўп йиллар давомида Тел-Авивнинг яқин иттифоқчиси сифатида Исроил режимига ғайриинсоний хатти-ҳаракатлар ва фаластинликларнинг ўлдирилишида ҳамроҳлик қилаётган бир ҳолатда таъкидлади. Америка расмийлари, айниқса сўнгги тўрт йил ичида, расмий равишда Исроил сиёсатини қўллаб-қувватладилар, миллиардлаб долларлик ҳарбий ёрдам ҳамда илғор қурол-яроғ етказиб беришди, халқаро ташкилотларда ҳам сионистик режим сиёсатларини доимо қўллаб-қувватлаб келмоқдалар. Улар ҳатто Қуддуснинг АҚШ томонидан Исроил пойтахти сифатида тан олиниши ва Ғарбий Соҳилда сионистик шаҳарчаларни кенгайтириш каби тадбирларни қабул қилдилар ва маъқулладилар.Ҳатто БМТ Хавфсизлик Кенгаши каби халқаро ташкилотларда ҳам кўпчилик давлатларнинг позициясига зид равишда Исроил манфаатларини қӯллаб-қувватлаб, амал қилдилар.
АҚШнинг қўллаб-қувватлаши, айниқса сўнгги йилларда, Исроилнинг фаластинликларга кӯпроқ босим ӯтказишига сабаб бӯлди. улар Исроилнинг ҳужумлари ва ғайриинсоний тажовузкорлик хатти-ҳаракатларига тобора кӯпроқ дуч кела бошлашди. АҚШнинг UNRWA ёрдамини тўхтатиши кўплаб фаластинликларнинг дори-дармон, даволаниш ва озиқ-овқат билан таъминланишини тобора қийинлаштирмоқда.Исроилнинг сўнгги қуроллардан фойдаланиши фаластинликларга қилинган ҳужумлар ва талафотлар сонини кўпайтирди. 10-май, душанба куни бошланган ва 12 кунлик Фаластин қаршиликларидан сўнг сионистик режим томонидан бир томонлама оташкесим билан якунланган Ғазо секторига қилинган сионист режимнинг сўнгги ҳужумлари дунё оммавий афкорида Исроилнинг фаластинликларга қарши жиноятларига нисбатан нафрат тўлқинини келтириб чиқарди. Бу ҳужумларда камида 248 фаластинлик, шу жумладан 69 бола ҳалок бўлди ва 1910 дан ортиқ киши жароҳат олди. Ушбу даҳшатли жиноятлар тасвирларининг чоп этилиши дунёдаги кўплаб одамларни фаластинликларга ҳамдардлик билдиришга, Вашингтон ва унинг иттифоқчилари томонидан Исроилга қурол-яроғ сотилишини қоралашга ва босқинчи режимга ҳарбий техника сотилишини тўхтатишга чақирди.
"Фаластин халқининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Европа Иттифоқининг кун тартибида жиддий бўлиши керак", деди Ирландиянинг Европа Парламентидаги вакили Мик Уоллес, Европа Парламентидаги сионистик режим билан алоқаларни узишга чақирган нутқида.
Ушбу ҳолат ҳатто АҚШ ичкарисидаги кўплаб расмийларни қурол савдосини ва Вашингтоннинг Исроилпараст сиёсатини тўхтатишга чақирди. "АҚШ ёрдами билан инсон ҳуқуқлари бузилишини қўллаб-қувватлаш ноқонунийдир", деди сенатор Берни Сандерс АҚШнинг Исроилга ҳар йили 4 миллиард долларлик ҳарбий ёрдамини назарда тутиб.
"Биз пулларимизни ҳарбий полиция, ишғол, репрессия тизими ва зўравонлик учун сарфлашга қаршимиз", деб ёзган АҚШ вакиллар палатаси аъзоси Кори Буш ўзининг твиттердаги саҳифасида.
Ушбу позицияларга қарамай, Америка президенти Жо Байден Исроилни қўллаб-қувватлаш сиёсатининг давом этишини таъкидлаб, АҚШнинг сионистлар режимининг хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятларида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганлигини таъкидлади. Мамлакатдаги баъзи оммавий ахборот воситалари, шунингдек, режимнинг зулм қилинган Фаластин халқига қарши ҳужумлари пайтида АҚШ ҳукуматининг сионистик режим билан қурол-яроқ келишуви тасдиқланганлигини хабар қилди. Энди АҚШ давлат котиби яна бир бор мамлакатининг сионистик режимга ҳарбий ёрдамни давом эттиришини расман эълон қилди.
Кўриниб турибдики, Исроилнинг фаластинликларга қарши тажовузига қарши кураш бўйича дунё бӯйича кенг чақириқларга ва АҚШ расмийлари томонидан кўп қирралилик ва инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш борасида лоф уришларга қарамай, сионистик режимни қўллаб-қувватлаш ва унга қурол сотиш сиёсати Америка учун ҳанузгача устувор вазифа бўлиб қолмоқда.