Учинчи теледебат; режаларни тақдим этиш, қарашлар ва фаолиятларни танқид қилиш
(last modified Sun, 13 Jun 2021 09:20:34 GMT )
июн 13, 2021 14:20 Asia/Tashkent
  • Эрон президентлик сайловларидаги номзодларнинг учинчи теледебати
    Эрон президентлик сайловларидаги номзодларнинг учинчи теледебати

Эрон президентлик 13 сайловининг учинчи ва охирги теледебати шанба куни аср пайтида бўлиб ўтди.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг телерадио эшиттиришлар компанияси ташкилотида   "халқ муаммолари" мавзўсида Эрон 13 президентлик сайловларига номзодларнинг учинчи ва охирги теледебати бўлиб ўтди. Бу баҳсларда иқтисодий ва, ижтимоий ва ташқи сиёсий масалаларнинг кенг доираси кўтарилди. Саволлар, шунингдек номзодлар ўзларининг режалари ва ечимларини юаён эта олишлари тарзда ишлаб чиқарилган эди.

Эрон президентлик сайловларига номзодлар 

Иқтисодий имкониятлардан фойдаланишга  ва ёшлар, уй-жой билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, инфляцияни бартараф этиш ва фонд бозорини фаоллаштири, шунингдек соғлиқни сақлаш ва ташқи алоқалар бўйича компелекс дастурни амалга ошириш бўйича режалар ва дастурларни тақдим этишга урғу бериш номзодларнинг муҳокама қилган баъзи мавзўлари эди.  Шу нуқтаи назардан баҳслар яхши имконият эди. Бироқ, халқнинг ташвиш ва муаммолари баҳс-мунозаралар шароитида умумлаштириладиган нарса эмас. Хусусан, мунозараларнинг муҳим қисми асосан номзодларни ва ҳукумат фаолиятини танқид қилиш ва рад этишга қаратилган эди. Расмийларнинг ҳаракатларидаги шиорлар, айбловлпар ва ҳукмлар учта теоледебатнинг ранг-баранг жиҳатларидан эди: Албатт, ушбу муҳокамалар билан бир қаторда кўплаб ваъдалар берилди. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ўзларининг сўнггир баёнотларида амалга оширишга қатъий ишонч ҳосил қилмайган ваъда беришдан тийилишларини тавсия этиб, номзодлар сайловни АҚШ ва баъзи Европа мамлакатларида кенг тарқалган ва уларнинг шармандаликларига сабаб бўлган "ҳокимият учун кураш ва таҳқирлаш саҳнаси"-га айлантирмасликни огоҳлантириб, илгари, қачонки мунозараларда ва сайловолди рақобатларда бундай бузғинчи усуллар, одамларни туҳмат қилиш ва қурқитиш қўлланилганида мамлакат зарар курди",-дея таъкидладилар. 

Шубҳасизки, яшаш ва иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш, камситиш ва коррупцияга қарши кураш одамларнинг имконсиз ваъдалар билан ҳал қилиб бўлмайдиган асосий талабларидан биридир. Ишлаб чиқариш ва ривожлантиришда самарали бўлган барча имконият ва кучлардан фойдаланган ҳолда, орқага қараш ва хатолардан сабоқ олиш, ички қобилиятларга ишониш ва миллий бирдамликни сақлаш муаммоларни ҳал қилиш учун қуйиладиган талаблардир. 

Эрон президентлик сайловларидаги номзодларнинг теледебати 

Аммо бу масаланинг икки томони бор;  Биринчи томони шундаки, коронавирус пандемиясидан келиб чиққан шароит ва  жорий этилган санкцияларнинг оғир даврида қўлга киритилган ютуқларни эсдан чиқармаслик керак. 

Иккинчи томони шундан иборатким, мавжуд мушкулотлардан умидсизланиш мумкин эмас. Камчиликларни қабул қилиш ва уларни ҳал қилиш учун амалий ечимларга таяниш керак.  

Албатта, номзодлар томонидан таклиф этилган иқтисодий дастурлар амалда синовдан ўтказилиши керак. аммо умуман олганда бу жамиятнинг асосий масалаларига, айниқса ёшлар масалаларига эътибор бериш ва мавжуд монеаларни баратараф этиш ва ишлаб чиқариш йўлида ички ресурслардан тўғри фойдаланиш яхши белгидир.

Иқтисодий масалалар кенг тарқалган жиҳатларга эга; Шубҳасиз бир неча дақиқали баҳс-мунозаралар одамларнинг барча иқтисодий саволларига ва муаммоларига жавоб бера олмайди, аммо номзодларнинг ўз фикрларини билдиришлари ва саволларга аниқ жавоб беришлари учун муддати тугашига ҳали бир неча кун бор. 

Умуман олганда, сайлов компаниясида барча номзодлар мамлакат ҳокимиятини ичкаридан сақлаб, иқтисодий дастурларни амалга оширишнинг ички кучига ва қобилиятига ишонишади. Аммо Баржом ядровий келишувидаги музокаралар  ва ташқи сиёсатларнинг асосий масалалар ҳақида турли хил фикрлари мавжуд. Бу эса табиий ҳолатдир. 

Қандай бўлмасин, мамлакатдаги мавжуд вазъият прагматик ва кучли дастур, тажриба ва бошқарувга эга номзодни танлашни талаб этади. Одамлар ҳам шунингдек мунозара туфайли сайловларда қатнашишдан қўл тортмасликларини намойиш этишди. Теледебат ва мунозаралар шунчаки таблиғот олиб боришдаги рақобатлар учун курашиш ва номзодларнинг дпастурлари ва стратегиялакрини синаб кўриш учун имкониятдир.