Ўзбекистонда террорчи гуруҳчаларнинг фаолиятлари фош этилмоқда
(last modified Sun, 20 Jun 2021 08:31:45 GMT )
июн 20, 2021 13:31 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда террорчи гуруҳчаларнинг фаолиятлари фош этилмоқда

Марказий Осиё минтақасида, айниқса Ўзбекистонда террористик ва такфирий гуруҳларнинг янги ҳаракатлари ушбу минтақа халқлари ва ҳукуматлари учун хавфли вазъиятни вужудга келтирмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги яна бир марта Сурияда такфирий ва террористик жараёнларни ҳимоя қилиш мақсадида бўлган 6 нафар террорист қўлга олинганини хабар берди. Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги Суриядан қайтиб келган террористларни тергов қилиш давомида ўзининг бир баёнотида, ҳибсга олинган террористлар ўз мақсадларига эришиш ва ушбу ташкилотга куч жалб этиш учун баъзи бир экстремистик диний даъват ва фаолиятларга таяниб, Суриядаги террористик ташкилотларнинг  молиялаштириши ва қўллаб-қувватлаши билан Самарқанд вилоятидаги "Ҳизбут-таҳрир" партиясининг аъзолари бўлишган,-деб эълон қилди.

Жиззахда ҳам террорчилик ташкилоти таркибига кирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Самарқанд минтақасида такфирий ва террористик жараёнларнинг ҳомийларидан 6 нафар аъзосини қўлга олиш шундай бир вазъиятда бўлиб ўтмоқдаким, ўтган ҳафтада ҳам ушбу мамлакатнинг хавфсизлик кучлари ушбу ташкилотнинг 14 нафар аъзосини қўлга олган эди. Ўзбекистонга экстрадиция қилинган бу террористлар яна Сурияда террористик гуруҳларга қўшилишни мақсад қилган эдилар. Америка давлати Марказий Осиё республикаларида истиқомат қиладиган ушбу мамлакатнинг дипломатлари билан ўтган бир йиллар давомида ўз фуқароларини ўз оилаларига яна қайтариш учун кўп сайъ-ҳаракат қилди.  Ҳақиқатан ҳам Марказий Осиё расмийлари, шу жумладан Ўзбекистон расмийлари Америка ҳукумати босими остида Сурияда фаолият олиб борган террористларни ўз мамлакатларига экстрадиция қилишди. Америка ҳукумати ошкора тарзда ҳатт Марказий Осиё расмийларига ҳарбий таълим олган террористларни экстрадиция қилиш учун пул таклиф этган эди. Америка ҳукуматининг бундай сайъ-ҳаракати шуни кўрсатадики, ҳукмрон бўлиш истагида бўлган ушбу мамлакат минтақа мамлакатларидаги ҳукумат ва халқларига қарши янги фитна-найрангларни амалга оширишини хоҳлайди. Американиннг мақсади Марказий Осиёда кескинликлик ва ва тўқнашувларни ижод этиш ва минтақадаги мустақил мамлакатларга маънавий ва моддий зарар етказишдан иборат. Бу ўртада шуни зикр этиш жоизки, милодий 1991 йилда истиқлолга эришганидан сўнг Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида таълим олган диний мутахассислар ва радикал хорижий таблиғотчиларнинг ўз мамлакатига кимриб келишлари учун монеа яратадиган ягона мамлакат эди. Аммо Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёевнинг қудрат бошига келиши замонидан бошлаб бу мамлакат нисбий эркинлик шароитига юзмаюз бўлди. Натижада, Тошкент ҳукуматининг конструктив сайъ-ҳаракати   натижасида экстремистлар позицияси сезиларли даражада мустаҳкамланди. Чунончи, бу ташкилотлар чекловсиз ўзларининг хорижий алоқаларини йўлга қуйишди ва таблиғот олиб бориш учун муносиб имкониятларга эга бўлишди. 

Ўзбекистонда террорчи гуруҳчаларнинг фаолиятлари фош этилмоқда  

Шу муносабат билан Марказий Осиёда яшовчи рус сиёсий эксперти ва тарихчиси Александр Князев "Сурия ва Ироқда фаолият юритаётган террористик тизилмаларга узоқ вақтдан бери Марказий Осиё фуқароларини жалб қилиш хорижий ҳукуматлар, хусусан АҚШ бошчилигидаги Ғарб ҳукуматларнинг тасирини қайта тақсимлаш бўйича катта машғулот сифатида қараш мумкин." 

Ироқ ва Сурияда ИШИД террористик гуруҳи ва такфирий-террористик бошқа гуруҳларга Марказий Осиё фуқароларини жалб этишнинг сабабларини умумий равишда кўриб чиқиш шуни кўрсатадики, ушбу террористик гуруҳларга Марказий Осиё фуқароларини қўшишнгинг асосий сабаби бу исломий андешаларнинг ривож-равнақ топмагани сабабидан эди.  Дарвоқе, Марказий Осиё минглаб фуқаролари ИШИД террористик жараёнлар қаторида уруш олиб боришларининг асосий сабаби  бу ушбу мамлакатларда сиёсий шахсларнинг ижод этган тўсиқ ва чекловлар сабабли ислом мубин динининг ривожланмагани сабабидан келиб чиққан.  Бу тўсиқ ва чекловлар сабабли ислом динига чанқоқ бўлган ёшлар самовий охирги диннинг асосий усуллари ва асил ислом дини билан яқиндан ошно бўла олмаганлари сабабига айланди. Бунга қўшимча бу чекловлар ислом дини ихлосмандларини қупол ва зўравонлик ҳаракатларга ҳидоят этди.