июн 30, 2021 15:13 Asia/Tashkent
  • Исломий телерадиокомпанияси иттифоқи Бош ассамблеяси 10- сессиясида муқовимат кучларини қўллаб-қувватловчи ОАВ роли таъкидланди

Сешанба куни Теҳрон " медиа адолат ва сўз эркинлиги" шиори остида Исломий телерадиокомпанияси иттифоқи Бош ассамблеясининг 10- сессиясига мизбонлик қилди.

Ислом телерадиоэшиттиришлар бирлашмаси 33 та мамлакатда 22 та турли хил тилларга эга ва 228 аъзога. Ушубкенг миқёсдаги иштирок, шубҳасиз оммавий ахборот воситалари фаолиятини ривожлантириш ва эркин ахборот жараёнининг ўсишига муҳим рол уйнайди. 

Ушбу ОАВ билан АҚШнинг очиқ-ойдин қарши  кураш олиб бориш сабаблари ва мақсадларини таҳлил этиш исломий телерадио бирлашмасибош асамблеяси умумий 10-чи йиғилишининг асосий ва марказий мавзўларидан бири эди.

Яқинда АҚШ муқовимат ҳаракати ва исломий телерадио эшиттиришлар бирлашмасига тегишли 40га яқин веб-сайтларни тўсиб қуйдиким, Американинг хулқ-атворидаги икки ёзламачилик чегарасининг йўқлигидан далолат беради. 

АҚШ тўсиб қуйган веб-сайтлар қаторига Ал-Олам, Ал-Масира, Ан-Набо, Ал-Фурот, Карбало, Ал-Луълу, Ал-Кавсар, Ан-Наим,  Фаластин Ал-Явм ва Офоқ киради. 

Савол тўғилади АҚШ тўсиб қуйиш мақсадига келган муқовимат оммавий ахборот воситаларининг воқеаларга ойдинлик киритишда позицияси ва роли қандай? 

АҚШнинг ушбу қарорининг сабабларини баҳолашда муҳим омиллардан бири бу ушбу оммавий ахборот воситаларининг минтақадаги воқеалар фактларини ёритишдаги мувафаққиятларидир. 

Эрон телерадио компаниясининг раиси Али Аскарий

Эрон телерадио компаниясининг раиси Али Аскарий ушбу йиғилишда сўзлаган нутқида, Американинг, айниқса интернет ва  ижтимоий тармоқларда сўз эркинликлари,ҳақидаги иддаоларига ишора этиб, Эрон Ислом Жумҳуриятининг ОАВ бўладими ёхуд муқовимат фронти мамлакатларининг ОАВ бўладими ислом дунёси ОАВни тўсиб қуйиш учун сайъ-ҳаракат ушбу оммавий ахборот воситаларининг тасирчан эканлигини кўрасадиким, бу уларнинг сўз эркинлиги ва асосий меъёрларига бўлган иддаоларидан четга чиқишларига сабаб бўлди ва бу заифлик ва такббурлик белгисидир. 

Муқовимат ҳомийси бўлган ОАВ охирги йиллар давомида минтақадаги воқеа-ҳодисаларни ёритишда муҳим рол уйнади. Бундай ошкор этиш Вашингтон, Тель-Авив ва уларнинг иттифоқчиларининг оммвавий ахборот воситаларининг таблиғотий мақсадларини ва психологик урушларини ҳамда яитна-*найрангларини мағлубиятга учратди.  

Сиёсий масалалар бўйича эксперт ва ёзувчи  Муҳаммад Ғазола

Сиёсий масалалар бўйича эксперт, ёзувчи ва Ливаннинг "Задон Он" ахборот агентлигининг директори Муҳаммад Ғазола муқовимат кучларининг ОАВни тўсиб қуйишдаги Американинг мақсадларини баён этишда, Американинг муқовимат кучлари оммавий ахборот воситаларини тўсиб қуйиш бўйича сайъ-ҳаракатининг моҳияти фақат аниқ бир мақсад ёки аниқ бир оммавий ахборот воситасига қарши бир томонлама сайъ-ҳаракатни амалга ошириш эмас, балки сўз эркинлиги меъъёрлари билан инсониятнинг асосий ҳуқуқларига зиддир,-деб айтди. 

БМТ ташекилоти инсон ҳуқуқлари халқаро эъломиясининг 19 моддасида ҳар бир шахс ақида ва сўз эркинлиги ҳаққига эгадир; Бу ҳуқуқ  ақидани текширувсиз ва аралашувсиз эркин ақида ва эътиқодга эга бўлиш, чекловларсиз ОАВ орқали маълумот ва ғояларни излаш, олиш ва тарқатиш эркинликларини ўз ичига олади,-деб келтирилган.

Бинобарин Американинг бундай ҳужум қилишининг мақсади маълум. Америка халқларнинг садосини учиришга ҳаракат қилади. Бу сайъ-ҳаракат Ғарбий Осиёда Американинг ҳарбий ҳузурининг қисқариши ва чиқиб кетиши билан ҳамзамон бир қарамақаршиликнинг бошланишидан далолат берадиким, минтақада мустақил радио ва телевидения томонидан ҳушёрлик, огоҳлик ва тайёргарликни талаб этади. Ҳозирги шароитда муқоивмат фронтининг ОАВ уйнайдиган муҳим роли ушбу оммавий ахборот воситаларини тўсиб қуйиш ва чеклаш учун амалга оширадиган сайъ-ҳаракатлар билан ва душманларнинг таблиғотлари билан қарши курашиш, мувафаққиятларни ёритишдан иборатдир. 

Эрон Ислом Жумҳурияти телерадио компаниясининг хорижий эшиттиришлар бўлимининг ўринбосари Паймон Жабалий

Эрон Ислом Жумҳурияти телерадио компаниясининг хорижий эшиттиришлар бўлимининг ўринбосари паймон Жабалий шундай деб айтади: "муқовимат кучларининг сайтларини тўсиб қуйишдан Американинг мақсади оммавий ахборот воситаларининг фаолиятларидаги ҳамжиҳатлик ва Американинг сайъ-ҳаракатлари билан қарши курашиш учун оммавий ахборот воситаларининг азм-иродасини мустаҳкамлади"  

 

Ёрлиқ