Афғонлараро музокаралар; Афғонистондаги муаммоларни баратараф этишнинг ягона йўлидир
(last modified Thu, 08 Jul 2021 08:08:57 GMT )
июл 08, 2021 13:08 Asia/Tashkent
  • Афғонлараро музокаралар; Афғонистондаги муаммоларни баратараф этишнинг ягона йўлидир

Афғонлараро музокараларига таяниб Афғонистонда тинчликни амалга ошириш мақсади билан Теҳронда Эрон ва Афғонистон ҳайатларининг уч томонлама мулоқоти бўлиб ўтди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ўзининг Твиттер саҳифасида, Эрон халқи Афғонистон халқи билан бирга эканини баён этиш зимнида, Эрон ташқи ишлар вазирлиги чоршанба куни Афғонистоннинг етакчи намояндалари билан мазмунли ва дўстона учрашувнинг мизбони эди,-деб ёзди. 

Зариф; Эрон афғон биродарлари ёнида қолади

 

Теҳрон музокараларида Афғонистон сиёсий ҳайатининг раислигини Афғонистоннинг собиқ ички ишлар вазири Юнус Қонуний ва Толибон гуруҳи музокарачилари ҳайатининг раислиги ушбу гуруҳ раҳбарининг ўринбосари Аббос Искандарий ўз зиммасига олган эди. 

Эрон Афғонистон билан чегарадош ва ушбу мамлакат билан қўшни мамлакат сифатида Афғонистондаги ўзгаришларга махсус аҳамият қаратади. Чунки Афғонистон ва Эрон халқларининг тил, маданий ва мазҳабий муштаракликларга эга бўлгани сабабли бу мамлакат Эрон учун муҳим мамлакат ҳисобланади. 

Афғонистон ва Эрон халқи ўртасидаги яхши алоқалар, афғон фуқароларининг борди-келди қилишлари, 40 йилдан ортиқ вақт давомида афғон муҳожирларининг Эронда ҳузур топишлари афғонлар қандайдир Эрон Ислом Жумҳуриятини ўз ватанлари деб билишлари сабабига айланган. 

Бундай чуқур боғлиқлик ва тасир Эронни Афғонистон халқлари ва ҳукуматининг қарашлари ва манфаатларига ҳурмат зоҳир этган ҳолда, афғонлараро музокаралар доирасида Афғонистоннинг сиёсий ва хавфсизлик ўзгаришларига аҳамият қаратишига олиб келди. 

Теҳрондаги Афғонистон ва Толибон музокаралари  

Теҳрондаги уч томонлама музокараларида иштирок этиш учун Толибон гуруҳини даъват этиш қатолрида Афғонистон давлатининг сиёсий ҳайатини даъват этиш Афғонистондаги сиёсий тамоюлларнинг барча манфаатларига Эроннинг аҳамият бериши ва ҳурмат-эҳтиром зоҳир этишини намойиш этади.

Эрон афғонлараро музокаралар столига қайтишни ва сиёсий ечимларга содиқликни Афғонистон раҳбарлари ва турли сиёсий оқимлари учун энг яхши танлов деб билади.

Эрон ташқи ишлар вазири таъкидлаганидек, энди хорижий кучларнинг Афғонистонни тарк этиши билан Афғонистондаги барча сиёсий жараёнларнинг биргаликда келажак авлод учун тинчлик ва осойишталик келажаги яратиш учун бошқа монеа қолмайди. 

Афғонистонда турли қавм ва эллатлар борлигини эътиборга олиб, Афғонистоннинг хавфсизлиги ва сиёсий ўзгаришларига тегишли музокараларда бу қавм ва эллатлар намояндаларининг муҳим рол уйнаши ўта муҳим масала саналади ва шу нуқтаи назардан Теҳронга Толибон гуруҳи сиёсий ҳайатининг ташрифи маънони касб этади. 

Теҳрондаги Афғонистон ва Толибон музокаралари  

Афғонистондаги барча сиёсий гуруҳлар Американинг ҳузур топишидан катта зарар кўрдилар ва Афғонистондаги турли қавмлар Америкага ишонишмайди. Бу масала Афғонистоннинг ҳақиқий дўстлари, айниқса Эроннинг кўмаги билан афғонлараро музокараларни жавом эттириш барқарор тинлик ва ъавфсизлик соясида гуллаб-яшнаётган Афғонистонни қуриш муҳимлигини таъкидлайди. 

Афғонистон саҳнасидаги барча сиёсий гуруҳларнинг афғон-афғон мулоқоти принципига асосланиб тинч йўл билан ҳал қилинишига ишониши Афғонистон учун мавжуд қийинчиликларни енгиб ўтиш ва барқарор тинчлик ва афғон халқига аниқ истиқболларни яратиш учун ягона йўлдир. 

 

Ёрлиқ